Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси

Замонавий даврда Ҳиндистонда миллий кайфият сезиларли даражада кучайган. Айниқса, 2024 йил апрель-май ойларида бўлиб ўтган сайловларда ҳокимиятни сақлаб қолган BJP партияси вакиллари ушбу миллатчилик кайфиятини янада кучайтиришга хизмат қилмоқда. Бир томондан, бу миллатчилик сиёсатининг кучайиши Ҳиндистонни айнан шундай тизимни жорий қилаётган давлатлар — АҚШ, кўплаб Европа мамлакатлари ва Исроил каби иттифоқчилар билан яқинлаштирмоқда. 

Влияние националистической политики Индии на внутреннюю политическую стабильность и территориальную  целостность

Бироқ, бу жараён ички сиёсатда маълум даражада беқарорликка ҳам олиб келаётган бўлиши мумкин. Чунки Моди ҳукумати томонидан мамлакатдаги этник гуруҳлар, хусусан озчиликдаги жамоаларга нисбатан босим ортиб бормоқда. Масалан, 2025 йилнинг апрель ойида мусулмон гуруҳлари ҳуқуқларини чеклаши мумкин бўлган "Вақф ерлари тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, ёки Манипур штатида 2023–2025 йиллар оралиғида 60 000 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакилларининг босим ва зўравонликлардан зарар кўрганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Шу боис, сиёсий ва ижтимоий қатламлар орасида Моди ҳукуматидан норозилик кайфияти ошиб бораётган, ҳатто бу ҳолат мамлакатда бўлиниш хавфини юзага келтираётган бўлиши мумкин. Юқорида келтирилган фикрларни қуйидаги асосий аргументлар орқали очиб берамиз:

 

Foto: CNN/ Нарендра Моди Ҳиндистон Бош вазири

 

INDIA альянси кучаймоқда: BJP учун огоҳлантирувчи сигнал

Сўнгги йилларда Ҳиндистонда мухолифат партияларининг сиёсий майдондаги ўрни сезиларли даражада кучаймоқда. 2024 йилги парламент сайловлари натижалари бу жараённи яққол тасдиқлади: Раҳул Ганди бошчилигидаги Ҳиндистон Миллий Конгресс партияси INDIA альянси доирасида 240 та ўрин олди, Моди етакчилигидаги BJP эса иттифоқчилари билан биргаликда 293 та ўрин билан кўпчиликни сақлаб қолди. Гарчи BJP яна ҳокимиятда қолган бўлса-да, мухолифат блокининг кучайиши сиёсий мувозанатда ўзгаришлар юз бераётганидан далолат бермоқда. Айниқса, 2025 йил 10 майда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қисқа тўқнашув якунлангач, мухолифатнинг ҳукуматга қарши танқидлари кучайди. 2025 йил 4 июнь куни бўлиб ўтган Конгресс анжуманида Раҳул Ганди Моди ҳукуматини АҚШ босими остида урушни муддатидан олдин тўхтатиб, де-факто таслим бўлганликда айблади. Бу баёнотлар мамлакат бўйлаб кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, БЖПга бўлган ишончнинг пасайишига олиб келди.

Foto: Nova News/ Раҳул Ганди Ҳиндистон Миллий Конгресс етакчиларидан бири

 

Миллатчилик сиёсатига жавоб: Сикҳлар ажралишни яна кун тартибига олиб чиқмоқдами?

 

Ҳиндистоннинг шимолий қисмидаги Панжоб ҳудудида яшовчи 20 миллионга яқин сикҳларнинг ҳаракати бугунги кунда бутун дунё эътиборини тортмоқда. Бунга, айниқса, мамлакат ташқарисида фаолият юритаётган сикҳ диаспорасининг норозилик ҳаракатлари сабаб бўлмоқда. Улар Ҳиндистондан ажралган ҳолда "Кҳалистан" номли мустақил давлат тузишни мақсад қилганлар. Моди ҳукумати эса бу қаршилик ҳаракатларини турли воситалар билан бостиришга уринмоқда. Хусусан, 2024 йил 14-октабрда Канада Қироллик Отлиқ Полицияси томонидан бир йиллик тергов натижасида Канададаги Сикҳ етакчиси Ҳардеэп Сингҳ Нижжарнинг ўлдирилишига Ҳиндистон ҳукумати алоқадорлиги аниқланган. Шунингдек, 2024 йил 18-октабрда АҚШдаги Сикҳлар ҳаракати раҳбарларидан бири Гурпатвант Сингҳ Паннунга уюштирилган суиқасд ортидан ҳам Ҳиндистон томонига алоқадор шахсларнинг иштироки ҳақида маълумотлар юзага чиққан. Бироқ бу ҳаракатлар кутилган натижани бермади, балки сикҳларнинг мустақилликка бўлган даъволарини янада кучайтирди. Натижада, 2024 йил июль ойида Канаданинг Калгари шаҳрида 100 мингга яқин, 2025 йил 23 март куни эса АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 35 мингга яқин сикҳлар иштирокида референдумлар ўтказилди. Бу референдумларнинг асосий мақсади – Ҳиндистон ҳукумати томонидан сикҳ диаспорасига нисбатан ўтказилаётган босимларга қарши чиқиш ва мустақил Кҳалистан давлатини ташкил этиш эди. 2025 йил август ойида Вашингтон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги референдумда эса, Ҳиндистондан ажралиш масаласи кун тартибида бўлиши кутилмоқда. Бу эса Моди ҳукумати учун яна бир жиддий сиёсий муаммо бўлиб пайдо бўлиши мумкин.

 

Жамму ва Кашмирдаги TRF ҳаракати ортидан Моди ҳукумати ички танқид остида

 

Жамму ва Кашмир ҳудудидаги вазият Моди ҳукуматининг нафақат ички барқарорликни таъминлашида, балки ташқи сиёсатидаги қарорларида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳудудда ҳукумат кучлари ва қаршилик ҳаракати аъзолари ўртасида содир бўладиган доимий тўқнашувлар уни Ҳиндистоннинг энг нотинч минтақаларидан бирига айлантирган. Хусусан, 2024 йил давомида Понч, Реаси, Катҳуа ва Дода каби ҳудудларда юз берган қуролли тўқнашувлар оқибатида 70 га яқин инсон ҳалок бўлган. 2025 йилга келиб эса, бу ҳудудда ўз фаолиятини кенгайтирган Қаршилик Фронти (Тhe Resistance Front — TRF) ҳаракатлари Покистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларга ҳам бевосита таъсир кўрсатмоқда. Масалан, 2025-йил 22 апрелда TRF томонидан Паҳалгамда уюштирилган ҳужум натижасида 26 нафар ҳинд сайёҳи ҳалок бўлди. 

 

Гарчи ушбу ҳужумни TRF амалга оширган бўлса-да, Ҳиндистон ҳукумати бунда Покистонни айблади ва унинг асосий ҳарбий базаларига зарба беришга қарор қилди. Натижада, 2025-йил 7 майда бошланган "Синдоор" операцияси ортидан икки давлат ўртасида қисқа муддатли қуролли тўқнашувлар бошланиб кетди. Ушбу уруш 2025-йил 10 майда томонлар ўртасида тузилган сулҳ шартномаси билан якунланди. Дастлаб Моди ҳукумати Синдоор операциясини катта ғалаба сифатида эълон қилди. Бироқ уруш якунлангач, ҳукумат бир нечта йўналишда танқидларга учради. Биринчидан, Покистоннинг Ҳиндистондаги қуролли ҳаракатларга кўмак беришига тўсқинлик қила олмаганликда, иккинчидан эса, уруш давомида мамлакат хавфсизлик тизими етарли даражада самарали ишламаганликда айбланди. Айниқса, Паҳалгамдаги фожиада тинч аҳолининг ҳалок бўлиши жамоатчиликда катта норозилик уйғотди. Ушбу танқидлар Моди ҳукумати ва BJP партиясининг кейинги сайловлардаги муваффақияти юзасидан шубҳаларни кучайтирмоқда.

 

Тамил норозилик ҳаракатлари: маданий сиёсатга жавоб

 

Тарихан ўзининг тили ва бой маданий қадриятлари сабабли ўзини Ҳиндистондан алоҳида бир давлат сифатида кўрган тамил халқи норозилик ҳаракатларини асосан ҳукуматнинг маданий сиёсатига қарши йўналтириб келмоқда. Айниқса, бу норозиликлар ҳукумат томонидан "уч тиллилик" дастурининг кенг жорий этилиши ортидан кучайган, чунки тамил жамоатчилиги бу сиёсатни тамил тилининг мавқеини пасайтиришга қаратилган миллатчилик ҳаракати сифатида қоралаган. Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларига нисбатан босимлар ва уларнинг шубҳали тарзда ўлдирилиши ҳолатлари тамил жамоасининг норозилигини янада кескинлаштирди. Масалан, 2025 йил 17 январда таниқли ижтимоий фаол Жабагарнинг ўлдирилиши ижтимоий тармоқларда ҳукуматга қарши кенг норозиликларга сабаб бўлди. Бу норозиликлар 2025 йил 21 февралда Тамил Наду бош вазири М.К. Сталин ва BJP аъзолари ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг янада кучайди. Натижада ижтимоий тармоқларда тамил халқи бош вазир Нарендра Модининг истефосини талаб қила бошлади. Томонлар ўртасидаги зиддиятлар ҳалигача тўхтагани йўқ. Хусусан, 2025 йил 21 июнда Диндигул ҳудудида BJP, Коммунистик партия (CПМ) ва Муннани ҳаракати аъзолари ўртасида юзага келган баҳс натижасида 15 га яқин одам жароҳат олди. Бу каби воқеалар фонида Ҳиндистондан ажралиб чиқиш ҳақидаги даъволар ҳам тобора кучайиб бормоқда. Бу йўналишдаги энг муҳим рамзий қадамлардан бири — 2025 йил март ойида Тамил Наду бош вазири М.К. Сталин томонидан штат бюджети логотипида Ҳиндистоннинг расмий валюта белгиси “₹” ўрнига тамил тилидаги “ரூ” белгисини жорий этиш ва амалиётга тадбиқ этиш ҳақидаги қарор бўлди. Ушбу қарор штатнинг ўзига хос тил, маданият ва сиёсий мустақиллик ҳақидаги ғояларни илгари суришга қаратилган бўлиб, бу жараён фонида Моди ҳукуматининг Тамил Надудаги сиёсий таъсири заифлашиб бораётганини кўрсатмоқда

 

Маоистлар инқирози: хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари ўртасида мувозанат

 

Ҳиндистоннинг ички барқарорлигига энг катта хавф сифатида баҳоланадиган маоистлар ҳаракати сўнгги йилларда ҳукуматнинг кескин ҳарбий ва хавфсизлик босими остида сезиларли йўқотишларга учради. 2021–2024 йиллар оралиғида рўй берган 669 та партизанлик тўқнашувида 1500 дан ортиқ ҳарбий ва тинч аҳоли ҳалок бўлди. 2025 йил 21 май куни бўлиб ўтган махсус ҳарбий амалиётда маоистлар етакчиси, "Басавараж" тахаллуси билан танилган Намбала Кешава Рао ўлдирилди. Бу воқеа BJP ҳукумати томонидан маоистларга қарши курашда муҳим бурилиш нуқтаси сифатида талқин қилиниб, Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ бу ҳаракатни 2026 йил 1 мартга қадар тўлиқ тугатишга ваъда берди. Бироқ, халқаро ташкилотлар ушбу ғалабадан кўра, унга эришиш жараёнидаги демократик меъёрларнинг бузилишига эътибор қаратмоқда. Жумладан, ҳукумат томонидан ҳар бир ўлдирилган маоист учун пул мукофоти белгиланиши амалиётда босим ва қотилликлар сонининг кескин ошишига олиб келди. Бу эса инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Масалан, "Фуқаро эркинликлари учун халқ иттифоқи" (ПУCЛ)нинг ҳисоботига кўра, 2025 йилнинг май ойига қадар 103 нафар "маоист" деб гумон қилинган шахс ўлдирилган бўлиб, уларнинг аксарияти оддий тинч аҳоли вакиллари бўлган. Бу ҳолат BJP ҳукумати сиёсатини халқаро миқёсда танқид остига олиб келиб, Ҳиндистоннинг “дунёдаги энг йирик демократия” мақомига нисбатан шубҳаларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда.

 

Ассамдаги қаршиликлар: Моди ҳукумати учун ички инқироз хавфи

 

Ҳиндистоннинг шимоли-шарқий қисмида жойлашган Ассам стратегик жиҳатдан муҳим ҳудуд саналади. Сўнгги йилларда бу ерда фаолият юритаётган Ассам Озодлик Ҳаракати Бирлашган Фракцияси (УЛФА-1) ҳаракатлари кучайиб, BJP ҳукуматининг хавотирларига сабаб бўлмоқда. Гуруҳнинг асосий мақсади — Ассамни Ҳиндистондан ажратиб, мустақил давлат барпо этишдир. 2025 йил ҳолатига кўра, Пареш Баруаҳ бошчилигидаги УЛФА фракцияси Мянмадаги 4 та ҳарбий базада 250 га яқин жангарига эга. Ташкилот бошқа минтақавий гуруҳлар — NSCN, CorCom, NLFT, KYKL ва PLA — билан яқин ҳамкорлик қилмоқда. Айниқса, гуруҳнинг Бангладеш билан чегараларда ҳаракатларини кучайтираётгани марказий ҳукуматни жиддий хавотирга солмоқда. УЛФАга қарши олиб борилган чора-тадбирларга қарамай, ҳаракатлар сусайгани йўқ. 2024 йил августида гуруҳ Ассам бўйлаб Мустақиллик куни арафасида 24 та бомба жойлаштиргани ҳақида баёнот берди. 2025 йилнинг январь–февраль ойларида амалга оширилган бир нечта ҳужумларга ҳам жавобгарликни ўз зиммасига олди. Ассамдаги қаршилик ҳаракатларининг кучайиб боришига яна бир асосий сабаб — этник муаммолар ҳисобланади. Хусусан, 2025 йил май ойида 150 га яқин муҳожирнинг Бангладеш ва Мянмага чиқариб юборилиши нафақат этник муҳитни кескинлаштирди, балки Ҳиндистоннинг қўшни мамлакатлар билан муносабатларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Бу эса Моди ҳукуматини катта дилемма остига қўйиши мумкин, чунки Ассамдаги вазият кескинлашишда давом этса ва бу қўшни мамлакатлар билан муносабатларнинг ёмонлашувига олиб келса, минтақадаги тинчлик катта хавф остида қолади. Бу эса, ўз навбатида, Моди ҳукуматининг сиёсий инқирозига олиб келиши мумкин.

Foto: Ҳиндистон мусулмонлари 

 

Умуман олганда, ҳозирги кунга келиб Ҳиндистонда ҳокимиятни эгаллаб турган BJP партияси миллатчилик сиёсати орқали бутун давлатни бирлаштиришни мақсад қилаётган бўлса-да, айнан шу сиёсат мамлакатда бўлиниш хавфини ошириб юбораётгандек кўринмоқда. Чунки Ҳиндистондаги кўплаб кичик этник гуруҳларга нисбатан босим кучайгани уларнинг бирлашуви ва қаршилик ҳаракатларининг фаоллашувига олиб келмоқда. Бу ҳолат фақат алоҳида ҳудудларда эмас, балки мамлакатнинг деярли барча минтақаларида — Жамму ва Кашмир, Ассам, Манипур, Тамил Наду каби штатларда ҳам сезилмоқда. Натижада Ҳиндистоннинг ички барқарорлиги издан чиқиб, ташқи сиёсатига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Кашмирдаги вазият Покистон билан, Ассам ва Манипурдаги қаршиликлар эса Бангладеш ва Мянма билан муносабатларнинг кескинлашувига сабаб бўлди. Ушбу беқарорлик фонида мухолифат партиялари тобора фаоллашиб, Моди ҳукуматини кескин танқид остига олмоқда. Айнан мухолифат таъсирининг ортиб бориши ва жамоатчилик орасида BJP сиёсатига нисбатан ишончсизлик кучайгани, партиянинг кейинги сайловлардаги имкониятларини шубҳа остига қўймоқда. Бундан ташқари, ҳукумат томонидан қаршилик ҳаракатларини бостиришда қўлланилган ҳарбий чоралар ва нодемократик услублар халқаро ҳамжамият томонидан ҳам танқид қилинмоқда. Ҳар қанча сиёсий ютуқларга эришилган бўлса-да, мавжуд босим ва танқидлар фонида Нарендра Моди бошчилигидаги BJP ҳукуматини яқин келажакда жиддий сиёсий синовлар кутаётганини инкор этиб бўлмайди.

 

Санжарбек Тилаволдиев.  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия универистети/                        Истиқболли халқаро тадқиқотлар  институти.                                                                                

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон Ҳиндистондан ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари импортини вақтинча чеклади

Ўзбекистонда Нипах (NiV) вируси тарқалиши хавфи туфайли Ҳиндистондан айрим турдаги маҳсулотларни олиб киришга вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Ўзбекистон

06.02.2026, 11:30

Қирғизистон Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил ҳайвонлар импортини тақиқлади

Қирғизистон 28 январдан бошлаб Ҳиндистондан Nipah вирусига мойил бўлган ҳайвонлар ва ҳайвон маҳсулотларини олиб киришни вақтинча тақиқлади.

Жаҳон

29.01.2026, 14:17

Нипаҳ туфайли Ўзбекистон Ҳиндистон рейслари назоратини кучайтирди: бу қандай вирус?

Ҳиндистонда ҳаёт учун хавфли Нипаҳ вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар ортидан қатор давлатлар, жумладан Ўзбекистон, чегара ва санитария назоратини кучайтирди.

Ўзбекистон

29.01.2026, 08:42

Ҳиндистондаги хавфли вирус Ўзбекистонга кириб келдими?

Дунё соғлиқни сақлаш тизими навбатдаги хавф — Нипаҳ вируси билан тўқнаш келмоқда. Ушбу вирус асосан кўршапалаклар орқали инсонларга юқадиган зооноз касаллик ҳисобланади.

Жаҳон

27.01.2026, 13:24

Россияда ҳиндистонлик меҳнат муҳожирлари сони кескин ошди — маошлар нефтдан тушган рупияларда тўланади

Уларга таклиф этилаётган ойлик маош 475–950 еврони ташкил этмоқда, айрим ҳолларда эса 100 минг рублгача етади. Яшаш жойи, овқат ва рус тили курслари ҳам таъминланмоқда.

Жаҳон

17.01.2026, 09:47

Қобилжон миллатчилик қурбони

Бугунги глобаллашув даврида миллатчиликнинг янги шакллари намоён бўлмоқда. Миграция оқимлари, иқтисодий тенгсизлик ва маданий иденитет йўқолишидан қўрқув жамиятда “биз” ва “улар” қарама-қаршилигини кучайтирмоқда.

Жаҳон

22.12.2025, 11:02

сўнгги янгиликлар

“"Сиёсатда дўстлик бўлмайди. Сиёсат — бу шахсий садоқат эмас" Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари Камчибек Ташиевни, собиқ дўсти бўлишига қарамай, лавозимидан озод қилди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:48

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди

Эронда норозилик намойишлари иштирокчилари Исроилга қарши ўзларининг кескин муносабатини ифодалаш мақсадида Довуд юлдузи ва мамлакат байроғи тасвирланган, «Baal» деб ёзилган ҳайкални ёқиб юборишди.

Жаҳон

12.02.2026, 12:34

Қирғизистонда гуруч атрофида баҳс: контрабандами ёки экспорт сўрови?

Ўзбекистондан контрабанда орқали кирган гуруч ички бозорда нархларни тушириб юборган ва маҳаллий деҳқонларни қийин аҳволга солгани айтилмоқда.

Жаҳон

12.02.2026, 11:45

Фақат «кундузги» ёки «тунги» эмас: уйқунинг беш хил тури аниқланди

Янги тадқиқотга кўра, уйқунинг бешта ноёб тури мавжуд. Улардан қай бирига мансублигингиз сизнинг соғлиғингиз ва турмуш тарзингизга боғлиқ.

Маданий

12.02.2026, 10:27

“Demokrat.uz” раҳбари ва блогерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ф.Меҳмонов ва блогер А.Ғоипназаров товламачиликда гумонланмоқда. Улар тадбиркордан видеоматериални ўчириш ва эълон қилмаслик эвазига 50 минг АҚШ доллари талаб қилгани айтилмоқда. Меҳмонов 17 минг доллар олаётган вақтида ушланган. 

Ўзбекистон

12.02.2026, 08:49

Канадада мактабда отишма: 10 киши ҳалок бўлди

Канаданинг Британия Колумбияси провинциясидаги Тумблер-Ридж ўрта мактабида отишма содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, ҳужумчи эса ўз жонига қасд қилган.

Жаҳон

11.02.2026, 17:49

Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Ўзбекистон

11.02.2026, 17:07

“Муомаласи ёқмагани учун божни оширдим” - Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп Швейцарияга нисбатан жорий этилган бож тўловлари 39 фоизгача оширилганини маълум қилди.

Жаҳон

11.02.2026, 16:48

“Квартплата”ни кечиктирганлар электр учун тўлов қила олмайди

2026 йил 1 июлдан бошлаб кўп квартирали уй мулкдорлари ҳар ойнинг 15-санасига қадар мажбурий тўловларни амалга оширмаса, қарздорлик бартараф этилмагунча электр энергияси учун тўловлари қабул қилинмайди.

Иқтисодиёт

11.02.2026, 15:42

Россия “Telegram”ни ҳам блоклаши мумкин

Россияда “Telegram” фойдаланувчилари техник узилишлар ҳақида оммавий равишда шикоят қила бошлади. Манбаларга кўра, “Роскомнадзор” мессенжер фаолиятини чеклаш бўйича янги чораларни ишга туширган.

Жаҳон

11.02.2026, 13:58

Омбудсманнинг 2025 йилги фаолияти кўриб чиқилди

Маълум қилинишича, 2025 йилда Омбудсман ўз ишини қонунийлик, адолат ва очиқлик тамойиллари асосида олиб борган.

Ўзбекистон

11.02.2026, 10:46

Қирғиз Миллий хавфсизлик бошлиғи Қамчибек Ташиев барча лавозимларидан озод этилди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров фармони билан Қамчибек Ташиев Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари — Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.

Жаҳон

11.02.2026, 09:33