Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
Улашиш:

Human Rights Watch (HRW) блогер Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан судланиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари, шунингдек, ҳукуматнинг сўз эркинлигини таъминлашга содиқлиги борасида жиддий саволлар туғдираётганини билдирди.
Одилов 5 октябрь куни тўрт йилга қамалди. Суд қайд этган маълумотга кўра, айбланувчи Д. Шамсиевдан 12 миллион сўм товламачилик йўли билан ундирган. Шунингдек, Г. Жуманиёзавадан 30 миллион сўм ва Р. Худойназаровдан 33 миллион сўм фирибгарлик йўли билан олган. Суд ундан жами 75 миллион сўм миқдорида зарар ундиришни белгилаган.
Одилов 918 минг обуначига эга “Sirojiddin Media” YouTube каналини юритган.
Суд Одилов ижтимоий тармоқлардаги фаолияти билан боғлиқ ҳолда жиноий жавобгарликка тортилмаганини қайд этди. Бироқ HRW Одиловнинг 2026-йил март ойида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардаги мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ҳолатини ёритганидан атиги бир неча ой ўтиб ҳибсга олинишига эътибор қаратган.
Ташкилот бу ҳолат блогер танқидий материаллари сабаб нишонга олинган бўлиши мумкин, қабилидаги хавотирлар келтириб чиқарганини таъкидлаган.
Ишдаги процессуал бузилишлар
HRW маълумотига кўра, инсон ҳуқуқлари Эзгулик жамияти Одилов ишида бир қатор процессуал бузилишларни қайд этган. Жумладан, терговга қадар қамоққа олиш жараёнида Одиловга ўз адвокатини танлашга рухсат берилмаган. Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари унинг хонадони ва автомобилини тегишли ордерларсиз тинтув қилган.
“Эзгулик” раҳбари, суд жараёнини кузатган Абдураҳмон Ташанов Human Rights Watch ташкилотига Одилов устидан шикоят қилган шахсларнинг биронтаси даъволарини тасдиқловчи далиллар тақдим этмаганини билдирган.
Ташановнинг сўзларига қараганда, фирибгарлик ва товламачилик билан боғлиқ деб кўрсатилган воқеалар содир бўлганидан кейин уч йилдан ортиқ вақт ўтибгина шикоятчилар мурожаат қилган.
Одилов ёритган Қосимова иши
“Sirojiddin Media” 2025-йилда Фарғонадаги мактаб директори Гулираъно Қосимованинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини жавобгарликка тортиш борасидаги ҳаракатларини ёритган.
Қосимова ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан калтаклангани ва бошқа бир мансабдор шахсга қарши сохта иш уюштириш доирасида камерага яланғоч ечинтирилганини даъво қилган.
2025-йил ноябрь ойи охирида Қосимова судда ютиб чиқди. Фурқат тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи ва собиқ биринчи ўринбосари айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
HRWнинг таъкидлашича, Одиловнинг судланиши Ўзбекистонда сўз эркинлигига нисбатан чекловлар кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда.
“Расмийлар блогерлар ва бошқа шахсларни шубҳали товламачилик айбловлари ҳамда “интернетда президентни ҳақорат қилиш” каби зўравонликка оид бўлмаган хатти-ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликка тортишни тўхтатиши лозим” – дейилган хабарда.
HRW Сирожиддин Одилов адолатли судлов ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб, унинг апелляция жараёни ҳаққоний ва холис ўтказилиши, қонун-қоидаларга риоя қилиниши ҳамда ҳукмнинг процессуал жиҳатлари ва далиллар базаси қайта кўриб чиқилиши кераклигини айтиб ўтди.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

MrBeast Тошкентга келади
Ўзбекистон
09.10.2026, 09:32

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради
Сиёсат
22.08.2026, 12:00
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
