Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Сирожиддин Media номи билан танилган блогер Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукм эълон қилинди. Аммо иш ортидаги энг муҳим савол очиқ қолмоқда: нега айрим фуқаролар ўз муаммосини давлат идорасидан кўра блогер орқали ҳал қилишга уринади?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38
Улашиш:

Одиловга нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақидаги илк расмий хабар 2026 йил 11 март куни тарқалган. Самарқанд вилояти ИИБ маълумотига кўра, Пастдарғом туманида яшовчи фуқаро 2024 йил августида Одиловдан бошқа бир шахс билан боғлиқ молиявий низони ҳал қилишда ёрдам сўраган.
Етарли ваколатга эга бўлмаса-да, Одилов муаммони ҳал қилиб беришини айтиб, пул олган. Бироқ ваъдасини бажармаган.
Дастлаб унга Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 211-моддаси бўйича айбловлар қўйилгани, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани билдирилган. Аммо кейинги суд жараёнида айбловлар бошқа моддалар билан ифодаланди. Аммо кейинчалик бошқа моддаларга оид айбловлар ҳам илгари сурилди.
Судда 6 йил сўралди
Судда Одилов Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми "а" банди — такроран товламачилик ҳамда 168-моддаси 3-қисми "б" ва "в" бандлари — такроран ва мансаб мавқейидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик содир этганликда айбланди.
4 август куни суд тергови якунланиб, томонлар музокарасига ўтилди. 11 август куни прокурор Нодир Жафаров Одиловни 6 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўради. Бироқ иш шу билан тугамади.
Яна қайта бошланган суд
Судья Санжар Расулов Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди судлов ҳайъати раиси этиб тайинлангач, иш бошқа судга ўтказилди ва суд тергови бошидан қайта бошланди.
Адвокатлар буни жараённи чўзадиган ҳолат сифатида баҳолади. Уларнинг айтишича, ўнлаб гувоҳ ва экспертларни қайта сўроқ қилиш зарурати юзага келиши, натижада Одиловнинг ҳибсда қолиш муддати узайиши мумкин.
Ҳимоячилар блогернинг соғлиғи кескин ёмонлашганини, у ярим йилдан кўпроқ вақт давомида ҳибсда сақланаётганини билдириб, эҳтиёт чорасини уй қамоғи ёки бошқа енгилроқ чорага ўзгартиришни сўраган.
Сиёсий сабаблар
24 сентябр куни суддаги якуний музокараларда прокурор Маъруф Худойбердиев айбловлар тўлиқ исботланганини айтиб, яна 6 йил сўради. Адвокат эса Одиловнинг айбсизлигини таъкидлади.
Ишда сиёсий мотив бўлиши мумкинлигини илгари сурган ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг айтишича, Одиловнинг ҳибсга олиниши унинг “Гулираъно Қосимова иши”ни фаол ёритгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳимоя томони тинтув ноқонуний ўтказилгани, адвокатларнинг ҳуқуқлари чеклангани ва айрим гувоҳлар “топшириқ асосида” жалб қилинганини ҳам даъво қилди. Ҳимоячилар Одиловни тўлиқ оқлаш ва реабилитация қилишни сўради.
Бу даъволар ҳимоя томонига тегишли бўлиб, суд томонидан тасдиқланмаган.
Ҳукм
5 октябр куни Мирзачўл туман жиноят ишлари бўйича суди ҳукм чиқарди. Сирожиддин Одилов фирибгарлик ва товламачиликда айбдор деб топилиб, 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Жазо манзил-колонияда ўталиши белгиланди.
Суд қайд этган маълумотга кўра, айбланувчи Д. Шамсиевдан 12 миллион сўм товламачилик йўли билан ундирган. Шунингдек, Г. Жуманиёзовадан 30 миллион сўм ва Р. Худойназаровдан 33 миллион сўм фирибгарлик йўли билан олган. Жами 75 миллион сўмлик моддий зарар тўлиқ қоплангани билдирилди.
Энг муҳим савол очиқ қолмоқда
Суд Одиловнинг айбдор ёки айбсизлиги юзасидан ўз қарорини чиқарган. Аммо бу ишни фақат бир блогернинг жиноят иши сифатида кўриш етарлими?
Сабаби, Сирожиддин Одилов фаолиятининг марказида доимо фуқароларнинг муаммолари турган. Унга мурожаат қилган айрим фуқаролар ўз масаласи тегишли давлат органларида ҳал бўлмагач, блогерга мурожаат қилганини айтган.
Биринчи ҳолатда фуқаро уй учун пул тўлаган, аммо ваъда қилинган муддатда уйини олмаган. У тегишли идораларга мурожаат қилиб, масаласини ҳал этолмаган. Шундан сўнг танишининг тавсияси билан блогерга мурожаат қилган.
Иккинчи ҳолатда бир гуруҳ аҳоли давлат ёрдами ҳақиқий эҳтиёжмандларга етиб бормаётгани, ҳудуд чиқиндига тўлиб кетгани учун маҳалла раисидан норози бўлган. Улар ҳам мурожаатларига турли идоралардан ижобий жавоб олмагач, блогер ёрдамидан фойдаланишган.
Учинчи ҳолатда эса фуқаро қўшниси билан йўлга эгалик ва ундан фойдаланиш юзасидан келишолмаган. Турли идоралар орқали масала ечилмагач, блогер .
Учала ҳолатда ҳам битта умумий жиҳат кўзга ташланади: фуқаро аввал расмий тизимдан ечим кутган, кейин блогерга мурожаат қилган.
Блогер нега “охирги манзил”га айланади?
Блогер давлат органи, судья, терговчи ёки прокурор эмас. Унинг қонуний қарор чиқариш ваколати ҳам йўқ. Шунга қарамай, одамлар баъзан блогерни муаммосини ҳал қилиши мумкин бўлган восита деб кўради.
Бунинг сабаби блогернинг кучли эканида эмас, балки фуқаро расмий тизимдан натижа чиқишига ишончи пасайганида бўлиши мумкин. Айнан мана шу нуқта Сирожиддин Одилов ишини шахсий жиноят ишидан кенгроқ масалага айлантиради.
Агар фуқаро ўз ҳақини талаб қилиш учун камера қаршисидаги норасмий шахсларга мурожаат қилишга мажбур бўлаётган бўлса, демак, муаммонинг илдизи фақат блогерда эмас.
Шу сабабли бу ишдаги муҳим нуқта "Сирож медиа нега 4 йилга ҳукм қилинди?" эмас, балки "Нега айрим фуқаролар муаммосини ҳал қилиш учун давлат идорасига эмас, блогерга мурожаат қилади?" деган саволдир. Ушу саволга жавоб берилмас экан, бир иш ёпилиши мумкин, аммо муаммолар муаммолигича қолаверади.
мавзуга оид янгиликлар

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади
Жаҳон
04.09.2026, 11:11

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура
Ўзбекистон
30.07.2026, 16:52

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди
Жаҳон
23.07.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40
сўнгги янгиликлар

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда
Жаҳон
07.10.2026, 17:42

8 октябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
07.10.2026, 16:26

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради
Сиёсат
07.10.2026, 15:25

Ўзбекистонда сентябрь ойида инфляция тезлашди: нархлар нима сабабдан ошди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 12:52

Асакада қалбаки пулларни ҳақиқий пулга сотган шахс ушланди
Ўзбекистон
07.10.2026, 10:56

Уммон Ҳормуз бўғозида ҳужумга учраган танкер экипажини эвакуация қилди
Жаҳон
07.10.2026, 10:06

Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз бўлиб тўлашга сотиш бошланди
Иқтисодиёт
07.10.2026, 09:15

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

Роналду Португалия терма жамоасини тарк этмоқда
Спорт
06.10.2026, 15:41

Ўзбекистонда 6–9 октябрь кунлари ҳарорат 25 даражагача кўтарилади
Ўзбекистон
06.10.2026, 10:02

Дорилар 6 баробар қиммат сотилган
Ўзбекистон
06.10.2026, 09:22

Сентябрда нималар қимматлашди?
Иқтисодиёт
05.10.2026, 16:57

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди
Сиёсат
05.10.2026, 16:24

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Устюртда янги газ-конденсат кони аниқланди
Ўзбекистон
05.10.2026, 15:31

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистон
05.10.2026, 12:51
машҳур янгиликлар

Болаларга зўравонлик қилганларга педагогик фаолият тақиқланади
Таълим
12.09.2026, 12:03

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди
Таълим
19.09.2026, 11:24

24 августдан 4 сентябргача бўлиб ўтган чет тили бўйича имтиҳон натижалари чиқди
Таълим
12.09.2026, 12:26

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40
