“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан олий минбардан нутқ сўзлади.

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

У халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистонда инсон қадрига қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.

Нутқдаги асосий масалалар:

— БМТда ҳар бир давлатнинг овози эшитилиши керак

— Марказий Осиё рақобатдан шериклика ўтган минтақага айланди

— Афғонистонга фақат хавф манбаи сифатида қараш ечим эмас

— Инсон қадри ислоҳотлар марказида: сўнгги 10 йилдаги натижалар

— Болалар фаровонлиги, аёллар ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги

— Орол фожиаси ва сувни тежаш масаласи

— Сунъий интеллект инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлигидан ажралмаслиги керак

Дунёдаги вазият ва Ўзбекистоннинг танлови

Саида Мирзиёева бугун инсоният осон даврда яшамаётганини, дунёда урушлар давом этиб, геосиёсий зиддиятлар кескинлашаётгани, ишонч муҳити сусайиб, тенгсизлик кучайиб бораётганини таъкидлади.

“Бу борада Ўзбекистон ўз етакчиси, президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўз танловини қилган. Бу очиқлик танлови, қўшнилар билан яхши муносабатлар танлови, дунё билан мулоқот танлови. Очиқлик заифлик эмас, аксинча, тинчлик учун ҳаракат қилиш, келажак олдида масъулиятни зиммага олишдир”.

У дунёда давлатлардан қайси томонда экани сўралаётганини эслатиб, бунга Ўзбекистоннинг жавоби аниқлигини, мамлакат инсоният ҳамда ўз келажагини ўзи белгилашни истаган ёшлар томонида эканини урғулади. Давлатнинг қудрати фақат иқтисодий ёки ҳарбий салоҳият билан эмас, аввало, инсон қадрини қанчалик ҳимоя қила олиши билан белгиланишини қайд этиб, тинчлик, тараққиёт ва инсон қадрини бир бутун вазифа деб билишларини билдирди.

БМТни ислоҳ қилиш

Бугун энг қудратли давлатлар ҳам глобал муаммоларни якка ҳал қила олмаслигини, таҳдидлар чегараларда тўхтаб қолмаслигини айтган маърузачи БМТнинг ўрни ҳар қачонгидан муҳимлигига эътибор қаратди:

“Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак”.

Ўзбекистон “БМТ-80” ташаббусини қўллаб-қувватлаши ва Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш тарафдори экани билдирилди. Мамлакат кейинги йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилади ҳамда 2035–2036 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодини илгари сурган. Саида Мирзиёева иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашига умид билдирди. Шунингдек, халқаро ҳуқуқ манфаатга қараб ўзгарадиган восита эмаслиги, қоида умумий бўлмаса, адолат ҳам бўлмаслиги қатъий таъкидланди.

Минтақавий масалалар

Марказий Осиё яқин-яқингача зиддиятлар фонида тилга олинганини эслатган Саида Мирзиёева президент ташаббуси ва сиёсий ирода туфайли вазият тубдан ўзгарганини, давлатлар бир-бирига рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошлаганини билдирди.

Афғонистон масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, унга фақат хавф манбаи сифатида қараш ёки халқни муаммолари билан ёлғиз қолдириш ечим эмаслигини, уларга тинч ҳаётга эришиш учун ишонч берилиши зарурлигини айтди.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижалари

Саида Мирзиёева ислоҳотлар марказида инсонлар ҳаёти яхшиланяптими деган мезон турганини таъкидлади:

“Сўнгги 10 йилда аҳолимизнинг харид қобилияти икки баробар ошди. Иқтисодиётимиз ҳажми 50 миллиард доллардан 147 миллиард долларга етди. 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинди. Экспорт қарийб уч баробар ўсди. Камбағаллик даражаси 4% га тушиб, қарийб 10 миллион нафар одам камбағалликдан чиқарилди. Мактабгача таълим қамрови 27% дан 78% га кўтарилди. Олий таълим қамрови 9% дан 45% га етди. Ўртача умр кўриш давомийлиги 66 ёшдан 75 ёшдан зиёдга ошди. Оналар ва гўдаклар ўлими тўрт баробар камайди”.

Қонун устуворлиги борасида Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқи тамойилларига асосланган алоҳида халқаро тижорат суди ташкил этилаётгани айтилди. Болалар меҳнати ва тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берилгани, оиладаги зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилгани, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилгани ва бугун парламент аъзоларининг 39 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши маълум қилинди.

Болалар фаровонлиги

Маърузада болалар масаласи давлатнинг энг катта масъулияти экани алоҳида урғуланди. БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан демографик барқарорлик бўйича мулоқот ўтказилиши ҳамда октябрь ойида Самарқандда болалар фаровонлиги ва саломатлиги масаласи атрофида халқаро ҳамжамият бирлаштирилиши маълум қилинди.

Орол фожиаси ва экология

Орол денгизи фожиаси ҳақида гапираркан, Саида Мирзиёева бу табиатга бўлган адолатсиз муносабат оқибати эканини билдирди. Янги Ўзбекистон қуриган денгиз тубида яшил ҳудудлар барпо этиб, сув тежовчи технологияларни жорий этаётгани, 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилингани айтилди. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 2027–2036 йилларни ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни қайта тиклаш ҳаракатлари ўн йиллиги деб эълон қилгани ҳам эслатиб ўтилди.

Сунъий интеллект ва рақамли трансформация

Технологик тараққиётнинг марказида инсон ва унинг тақдири туриши шартлиги таъкидланди:

“Сунъий интеллект ва рақамли трансформация инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик, тенг имконият ҳамда жавобгарликдан ажралмаслиги лозим. Технологик тараққиёт инсонни қарам қилишга эмас, аксинча, ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши керак. Ўзбекистон бу борада халқаро мулоқотни кучайтириш тарафдори”.

Маданият ва бағрикенглик

Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази барпо этилгани, у шунчаки ўтмишни намойиш этадиган эмас, балки илм, тафаккур ва маърифат маконы экани таъкидланди. Ўзбекистон маданиятлар ва динлар ўртасидаги мулоқотни, бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ҳамкорликни изчил давом эттириши билдирилди.

Якуний чиқиш

Нутқ якунида Саида Мирзиёева барчанинг мақсади инсон қадри устувор бўлган дунёда яшаш ва фарзандларга яхшироқ келажак қолдириш эканини таъкидлади:

“Биз фарзандларимизга ҳозиргидан кўра яхшироқ дунё қолдиришни истаймиз. Инсон қадри юксак бўлган дунё. Аммо келажак бизни имкониятларимиз билан эмас, улардан қандай фойдалланганимиз билан баҳоланади. Ўзбекистон халқи ва президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунё барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишига тайёр”, деди Президент администрацияси раҳбари.


 

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ташаббус Абу-Дабида ўтаётган 15-конгресс иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сиёсат

29.09.2026, 11:23

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди

Уч йил ичида 111-ўриндан 79-ўринга — Ўзбекистон дунё стартап харитасида қандай сакраш қилди?

Фан-технология

03.09.2026, 09:57

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда

Бу нима учун муҳим?

Жаҳон

07.10.2026, 17:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди

Вояга етмаганлар билан никоҳ муносабатларига киришиш, уларни турмушга бериш ёки уйлантириш ҳамда давлат рўйхатидан ўтмаган никоҳ бўйича диний маросим ўтказиш учун жарималар кучайтирилди.

Ўзбекистон

15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди

Хитой экспорти рекорд даражада ўсган бўлса-да, ички истеъмол ва инвестициялар сустлигича қолмоқда.

Иқтисодиёт

15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди

Lvbel C5 тахаллусли репер қўшиқ сўзлари туфайли Истанбулда қўлга олинди. Қўшиқчи суд назорати остида турк адабиёти бўйича таҳсил олиш шарти билан қўйиб юборилди.

Жаҳон

15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди

Истамбул шиддатли ва тинимсиз ёғингарчиликдан талофат кўрди. Қурбонлар бор.

Жаҳон

15.10.2026, 11:25

Украинада Starlink фаолияти чекланди

SpaceX компанияси Украинада ҳаракатланаётган Starlink терминаллари тезлигини чеклади. Илон Маскнинг таъкидлашича, Starshield тизимига оид тезлик ва фойдаланиш чекловларини АҚШ ҳарбийлари белгилайди.

Жаҳон

15.10.2026, 11:18

8 млн долларлик фирибгарлик билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош этилди

Жиноий гуруҳ аъзолари сохта Call-марказ орқали фуқароларнинг банк карталаридан пулларни ўзлаштириб, уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган.

Ўзбекистон

15.10.2026, 09:38

Электромобиллар қимматлайдими?

Хитой 2027 йил 1 апрелдан янги энергия автомобиллари экспортида қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) қайтариш ставкасини 13 фоиздан 9 фоизга туширади. Бу ишлаб чиқарувчиларнинг экспортдан оладиган фойдасига таъсир қилиши мумкин.

Иқтисодиёт

14.10.2026, 16:59

Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

У тайинловгача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:43

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида 3,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкиниши Фарғона вилоятининг бир қатор ҳудудларида ҳам сезилган.

Ўзбекистон

14.10.2026, 15:12

Колумбия никоҳсиз туғилишлар улуши бўйича дунёда етакчига айланди

Our World in Data жаҳоннинг 37 та давлатида никоҳсиз туғилишлар статистикасини эълон қилди.

Жаҳон

14.10.2026, 15:12

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Ушбу ташрифдан нималар кутилмоқда?

Сиёсат

14.10.2026, 12:48

Honda электромобиллари симсиз қувватланади

Honda электр юк машиналарини автомагистралда ҳаракатланаётган пайтида симсиз қувватлаш технологиясини синовдан ўтказмоқчи.

Фан-технология

14.10.2026, 12:28

Қозоғистон 6 млн тонна нефтьни қазиб ололмади

Қозоғистон 2026 йилда Каспий қувур консорциуми (КТК) инфратузилмасидаги муаммолар ва Тенгиз конидаги авария сабабли қарийб 6 млн тонна нефть қазиб ололмади. 

Иқтисодиёт

14.10.2026, 12:22

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Ўзбекистонда таълимга давлат харажатлари 5 йилда 2,1 баробарга ошди

Таълим соҳасига йўналтирилган давлат харажатлари сўнгги беш йил давомида изчил ўсиб борган.

Таълим

14.10.2026, 10:33

Конгода Эбола вирусини юқтирганлар сони 9 мингдан ошди

Вирус натижасида вафот этганлар сони эса 4 381 нафарга етган. Касаллик тарқалишини чеклаш чоралари жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда.

Жаҳон

14.10.2026, 09:55

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →