Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Улашиш:

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида бир оиланинг тўрт аъзоси – она ва унинг уч нафар вояга етмаган қизи вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди. Дастлабки маълумотларга кўра, оила аъзолари туғилган кундан қолган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилганидан сўнг заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Ҳодиса Боғот туманидаги Маънавият маҳалласида содир бўлган. Маҳалла раиси оилада туғилган кун нишонлангани, эртаси куни эса она ва унинг қизлари байрамдан қолган салатни истеъмол қилганини айтган. Салатни аёлнинг ўзи тайёрлаганини билдирган. 

Маълумотларга кўра, вафот этган қизларнинг энг каттаси 7 ёшда бўлган. Оилада уч қиздан бошқа фарзанд бўлмаган. Ҳолат юзасидан 2026 йил 10 октябрда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276¹¹-моддаси 4-қисми «а» банди бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ушбу норма истеъмолчиларнинг ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек, иш ёки хизмат кўрсатиш одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳолатларга тааллуқли.

Марҳумларнинг ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Текширувга вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутахассислари жалб этилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Очиқ манбаларда овқатдан заҳарланиш билан боғлиқ дастлабки маълумотлар келтирилган. Бироқ айнан қайси маҳсулот ёки модда заҳарланишга сабаб бўлгани ҳақида якуний экспертиза хулосаси эълон қилинмаган.

Шу сабабли салатни заҳарланишнинг аниқ манбаи сифатида кўрсатиш ҳозирча тўғри эмас. Ҳодисанинг барча ҳолатларига тергов ва эксперт текширувлари натижалари асосида ҳуқуқий баҳо берилиши кутилмоқда.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?

Ўзбекистонда дахлсизлик ва иммунитетга эга шахсларни жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш ва уларнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жазо тартиби белгиланди.

Ўзбекистон

17.10.2026, 14:01

Банк ходими 13 нафар фуқаронинг 1,3 млрд сўмини ўзлаштирди

Чирчиқ шаҳрида тижорат банки филиали бўлими бошлиғи 13 нафар фуқародан омонат учун қабул қилинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Ўзбекистон

08.10.2026, 15:31

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги  касалхонада юз берган фожиадан сўнг соғлиқни сақлаш соҳасининг юқори лавозимли раҳбари вазифасидан четлатилди.

Жаҳон

26.08.2026, 15:35

Тошкент шаҳри учун “Ноқонуний қурилиш” махсус Телеграм-боти ишга тушди

Ушбу (@noqonuniy_qurilish_bot) Телеграм-бот орқали пойтахтдаги ноқонуний қурилишлар ҳақида тезкор маълумот бериш имконияти пайдо бўлмоқда.

Ўзбекистон

19.08.2026, 12:03

Тошкентда 86 ёшли онахоннинг уйи фирибгарлик йўли билан сотилган бўлиши мумкин — Бош прокуратура

Тошкентда ёлғиз яшовчи 86 ёшли пенсионер билан боғлиқ ҳолат катта муҳокамага сабаб бўлди.

Ўзбекистон

30.07.2026, 16:52

Францияда эркак уч аёлга пичоқ билан ҳужум қилди

Икки қўлида пичоқ ушлаган ҳужумчини атрофдагилар полиция етиб келгунча ерга йиқитиб ушлаб туришган. “Менга Аллоҳ буюрди” - деган жиноятчи.

Жаҳон

28.07.2026, 10:48

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →