BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
575 миллион евролик кескин тежамкорлик, 2000 тагача иш ўрни қисқариши ва Трампнинг 10 миллиард долларлик суд даъвоси — BBCнинг турли муаммолари бир нуқтада жамланмоқда.
Жаҳон
16.04.2026, 10:14
Улашиш:

Чоршанба куни BBC яқин икки йил ичида 2000 тагача иш ўрнини қисқартиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Вақтинчалик бош директор Родри Талфан Девиснинг AFP ахборот агентлигига берган баёнотида қисқартиришлар BBCнинг “жиддий молиявий босимларга дуч келаётгани ва уларга зудлик билан чора кўриш зарурати” туфайли юзага келганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, ташкилот ўзининг 5,7 миллиард евро миқдоридаги операцион харажатларидан 575 миллион евро қисқартириши керак. Тежамкорлик чораларининг асосий қисми 2027 ва 2028 йилларга тўғри келади.
Бу телерадиокомпаниядаги сўнгги 15 йилдаги энг йирик иш ўринлари қисқариши бўлади.
BBC сунъий интеллект ва фойдаланувчилар одатларининг ўзгариши туфайли беқарорлашиб бораётган медиа муҳитида иш ўринларини қисқартирмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп телеканални 10 миллиард доллар (8,4 миллиард евро) миқдорида туҳматда айблаб, судга берди. Бунга телеканал эфирга узатган ҳужжатли фильмда унинг 2021 йил АҚШ Капитолийсидаги ғалаёнлар олдидан сўзлаган нутқи ўзгартирилгани, гўёки у ўз тарафдорларини Конгресс биносига ҳужум қилишга очиқдан-очиқ даъват этгандек кўрсатилгани сабаб бўлган.
Келаси ойдан бошлаб BBCда Google'нинг собиқ раҳбари Метт Бриттин янги бош директор бўлиб иш бошлайди. Унинг тайинланиши корпорацияни трансформация давридан олиб ўтиш вазифаси билан боғлиқ.
BBC контентни кўриш ёки тинглаш учун лицензия сотиб оладиган аҳоли маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ташкилот маълумотларига кўра, Буюк Британиядаги вояга етган аҳолининг 94 фоизи ҳар ой унинг хизматларидан фойдаланади.
Март ойидаги ҳисоботида BBC лицензия тўловларидан тушган даромади 2017 йилдан буён 24 фоизга камайганини маълум қилган.
“Лицензия тўловлари билан боғлиқ қийинчиликлар ва бошқа босимлар туфайли 2029 йил март ойига қадар умумий харажатларимизни 10 фоизга камайтиришимиз зарур”, — дейилади ҳисоботда ва бу мураккаб танлов натижасида контент ва хизматлар ҳам қисқариш эҳтимоли айтиб ўтилган.
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24
сўнгги янгиликлар

Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди
Ўзбекистон
12.08.2026, 17:31

Зеленский: Россия кузги сафарбарликка тайёрланмоқда
Жаҳон
12.08.2026, 14:42

Қозоғистонга кўчиб ўтган ўзбекистонликлар сони камайди
Жаҳон
12.08.2026, 14:17

Ребека Гринспан БМТнинг биринчи аёл Бош котиби бўлиши мумкин
Сиёсат
12.08.2026, 11:55

Қирғизистондаги биринчи йирик стадион — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман очилади
Спорт
12.08.2026, 11:02

Украина АҚШ илтимосига кўра Россия портидан фойдаланаётган танкерларга ҳужумларни тўхтатди
Жаҳон
12.08.2026, 10:47

Сурия суди Башар Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди
Сиёсат
11.08.2026, 17:15

Навоий шаҳри ҳокимлиги AI билан "яратилган" суратлар учун узр сўради
Ўзбекистон
11.08.2026, 17:13

Колумбия Исроилнинг Голан тепаликларига даъвосини тан олди
Жаҳон
11.08.2026, 15:42

Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда
Жаҳон
11.08.2026, 13:53

Меҳмонхоналарда ўзбек нонуштаси учун янги мезонлар жорий этилади
Маданий
11.08.2026, 12:37

Банк карталарида йирик пул айланмалари ва болалар ҳисобварақлари назорати кучайтирилди
Иқтисодиёт
11.08.2026, 10:08

Нижнекамскдаги ҳодиса: ўзбекистонликлар дрон ҳужумига учради
Ўзбекистон
11.08.2026, 09:03

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 17:19

Burger King ходими «Free Palestine» дегани учун ишдан бўшатилди
Жаҳон
10.08.2026, 16:01

Арманистонда йирик сунъий интеллект маркази ишга туширилди
Фан-технология
10.08.2026, 14:25

Ўзбекистонда коррупция энг кўп қайси соҳаларда учрайди?
Ўзбекистон
10.08.2026, 14:03

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Нетаняҳу Трамп таклиф қилган Ғазо режасини рад этди
Сиёсат
10.08.2026, 11:14

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
08.08.2026, 12:23
машҳур янгиликлар

Тошкент вилоятида боғчалар вақтинча ёпилди
Таълим
16.07.2026, 11:28

Ўқишни кўчиришда миллий ва халқаро сертификатлар муҳимми?
Таълим
16.07.2026, 11:37

Йўналиш танлаш қачон бошланади?
Таълим
24.07.2026, 16:50

Электромобилларнинг «умри» қисқами?
Иқтисодиёт
14.07.2026, 14:48

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Норвегия Ғазо учун футбол чипталари даромадини хайрия қилди
Жаҳон
14.07.2026, 11:24
