Августда ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Июль ойининг сўнгги куни ҳам ўтмоқда, ёз фаслининг охирги ойи — августнинг кириб келишига ҳам оз қолди. Ўзбекистонда август ойининг об-ҳавоси одатда қандай бўлади? Бу йилги ёзнинг сўнгги ойида ҳаво ҳарорати ўртача неча даражагача кўтарилади? Мазкур саволларга Гидрометеорология хизмати агентлиги жавоб берди

Avgustda oʻzbekistonliklarni qanday ob-havo kutmoqda?

Avgustda oʻzbekistonliklarni qanday ob-havo kutmoqda?

Агентликка кўра, август иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундуз кунлари ҳаво 39-41 даражагача, жанубда 42-44 даражагача исийди. Кейинчалик иссиқ бироз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида биринчи ўн кунликнинг охиригача кундуз куни ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади. 

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳарорат кечалари 22-25 даражадан 17-20 даражагача, кундуз кунлари 35-38 даражадан 30-33 даражагача ўзгариб туради. Шунингдек, август ойи қуруқ бўлиши кутилмоқда. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кам бўлиши прогноз қилинмоқда. Ойнинг учинчи ўн кунлигининг айрим кунларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. 

Ўзбекистонда август ойи қандай кечган? 

Маълумки, август ойида ҳарорат аста-секин пасая бошлайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага пастдир. Августда ҳароратнинг мутлақ максимуми ҳам июлнинг максимумидан паст бўлади. 

Тошкентда метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг юқори ҳаво ҳарорати июль ойида 44,6 даражани (бундай ҳарорат 1997 йилда қайд этилган), август ойида эса 43,1 даражани (1944 йил) ташкил этган. Сўнгги 10 йил ичида август ойида 41,8 даража бўлган энг юқори ҳарорат 2019 йилда кузатилган. Республиканинг энг чекка жанубида, Термиз шаҳрида энг юқори ҳарорат июль ойида 48,6 даражани (1914 йил), август ойида эса 46,3 даражани (1947 йил) ташкил қилган. 

"Август иқлим хусусиятлари жиҳатидан июль каби иссиқ бўлмаса-да, бу ҳали ҳам жуда иссиқ ой деб ҳисобланади. Ҳудуднинг катта қисмида август ойида асосан кундузги ҳарорат 33-38 даражани, жанубда ва чўл ҳудудларда 37-42 даражани ташкил этади. Иссиқ об-ҳавонинг энг юқори чўққиларида айрим кунларда ҳаво ҳарорати 40-42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражага етади", 

дейилади агентлик хабарида. 

Шунга қарамай, август ойининг иккинчи ярмида куз фасли яқинлашаётгани сезилади. Салқин ҳавонинг кириб келиш сони кўпаяди. Ҳарорат 40 даража ва ундан юқори бўлган кунлар сони июль ойига нисбатан сезиларли даражада камаяди. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида август ойида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлмаган йиллар ҳам кузатилган ва фақат шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда айрим кунларда ҳаво 41-43 даражагача исиган. Сўнгги йилларда бундай август ойлари 2020, 2021 ва 2022 йилларда кузатилди. 

Тоғ тизмаларига яқинроқ жойлашган ҳудудларда, кўп йиллик кузатув маълумотларига кўра, август ойида ҳарорат деярли ҳеч қачон 40 даражагача кўтарилмаган. Айрим йилларда август ойида салқин ҳаво кириб келиши Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундузги ҳароратни 25-30 даражагача, баъзида эса ундан ҳам пастроқ 20-25 даражагача пасайтиради. 

Август — йилнинг энг қуруқ ойи 

Август ойида ёмғирлар жуда кам ёғади, ҳудуднинг катта қисмида ўртача 1 кундан 3 кунгача бироз ёмғир ёғиши, ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори эса 1-2 миллиметрдан, Фарғона водийсида 3-5 миллиметрдан кўп бўлмайди. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир тез-тез ёғади ва ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори баъзи жойларда 12-15 миллиметрни, Фарғона вилояти тоғларида ва Тошкент вилоятининг баланд тоғларида эса 20-22 миллиметрни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида ушбу энг қурғоқчил ойга нисбатан жадалликдаги жала ёмғирлар кузатилган истисно ҳолатлар мавжуд. 2020 йил август ойи охирида Ўзбекистоннинг Марказий вилоятларида ёғингарчилик миқдори 10-34 мм бўлган кучли жала ёмғирлар ёғган. Шу куни Тошкентда 17 мм ёғингарчилик бўлди (ойлик меъёр 2 мм) — бундай ҳолат август ойида бир кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдори бўйича мутлақ рекорддир. 2023 йилнинг август ойи ёғингарчилик бўлиши жиҳатидан ғайриоддий йил бўлган. 

Узоқ муддатли қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаводан сўнг, 2023 йил 27-31 июль кунлари Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғган. Баъзи жойларда ёмғир кучли ёғди — бир кеча-кундузда, аниқроғи бир неча соат ичида ёғингарчилик миқдори август ойидаги ойлик меъёрдан бир неча баравар кўп бўлган. Республиканинг айрим ҳудудларида бир кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдорининг тарихий максимумлари янгиланган эди. 

Энг эътиборга лойиқ рекордлар Сариосиё метеостансияси (Сурхондарё вилояти тоғ олдида) ҳудудида ўрнатилди, бунда ойлик меъёр 0,4 мм бўлганда 3 соат 10 дақиқа ичида 35 мм, Қўқон метеостансияси (Фарғона водийси) ҳудудида ойлик меъёр 5 мм бўлганда 20 дақиқа ичида 35 мм ёғингарчилик бўлган эди.

сўнгги янгиликлар

Хосилбек Эшназаров оиласига пойтахтдан 3 хонали квартира топширилди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига мувофиқ, хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ЙПХ инспектори Хосилбек Эшназаровнинг оиласига Тошкент шаҳридан 3 хонали квартира топширилди.

Ўзбекистон

06.03.2026, 07:38

Мюнхен Олимпиадаси: спорт тарихидаги қора кун

1972 йилги Мюнхен Олимпия ўйинлари спорт тарихидаги энг фожеали саҳифалардан бири ҳисобланади.

Спорт

05.03.2026, 14:47

Минглаб ўзбекистонликлар Яқин Шарқдан эвакуация қилинди

Яқин Шарқда ҳарбий кескинлик кучайгани сабабли 28 февралдан бошлаб бир қатор халқаро авиарейслар тўхтатилди. Бу эса минглаб Ўзбекистон фуқароларининг чет элда қолиб кетишига сабаб бўлди.

Ўзбекистон

05.03.2026, 12:56

Электромобил батареялари иқлим ўзгаришига тайёрми?

Глобал исиш электромобиллар батареяларининг тезроқ эскиришига олиб келиши мумкин. Бу эса электромобиль сотиб олишни режалаштираётган кўплаб одамларда шубҳа уйғотмоқда.

Иқтисодиёт

05.03.2026, 11:01

Араб давлатлари Эронга қарши урушга кирадими?

Бугунги асосий савол — ўз ҳудудларига ракета ва дронлар тушаётган бир шароитда, араб давлатлари Эронга қарши очиқ урушга киришадими ёки нейтрал позицияни сақлаб қоладими?

Жаҳон

05.03.2026, 09:23

Дубай халқаро аэропортидаги узилишлар иқтисодиётга жиддий зарба бермоқда

Дубай иқтисодиёти ҳар дақиқада қарийб 1 миллион доллар миқдорида зарар кўрмоқда.

Иқтисодиёт

04.03.2026, 16:47

Аёллар колониясидаги маҳкумалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

Колонияга мутахассис шифокорлар жалб этилиб маҳкумалар ҳамда уларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари тўлиқ текширувдан ўтказилди.

Ўзбекистон

04.03.2026, 15:05

“ChatGPTдан воз кечинг” – OpenAI моделларига бойкот авж олмоқда

АҚШ ҳукумати ва сунъий интеллект компаниялари ўртасидаги келишмовчилик ортидан OpenAI’га қарши бойкот ҳаракати кучаймоқда. 

Жаҳон

04.03.2026, 13:11

Ҳомиладор талабаларга “иккинчи имконият” яратилади

2026/2027 ўқув йилидан ҳомиладор талаба-қизларга ёки 3 ёшгача бўлган фарзанд тарбияси билан шуғулланувчи талабаларга олий таълим олиш учун “иккинчи имконият” яратилади.

Таълим

04.03.2026, 11:59

Тиббиёт олийгоҳларида суперконтракт бекор қилиниши мумкин

Ўзбекистондаги тиббиёт олий таълим муассасаларига талабаларни суперконтракт (оширилган тўлов-контракт) асосида қабул қилиш тартиби бекор қилиниши режалаштирилмоқда.

Таълим

04.03.2026, 10:02

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

"Ўлди"га чиқарилган Нетаняху Берлиндан қайтди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу унинг ўлими ҳақидаги хабарлардан сўнг жамоатчиликка кўриниш берди.

Жаҳон

03.03.2026, 22:47