updated: 13.10.2026, 16:01

Энг норози авлод

Зумерлар сиёсий кучга айланаяптими?

Энг норози авлод

AI tasvir

Сўнгги йилларда Осиё ва Европадаги норозилик намойишларида ёшлар фаол қатнашиб, айрим ҳолларда сиёсий ўзгаришларга туртки берди. Ижтимоий тармоқлар уларнинг тез сафарбар бўлишини осонлаштирди, бироқ норозиликнинг асосий сабаблари кўпинча коррупция, иқтисодий қийинчиликлар ва давлат бошқарувидан қониқмаслик билан боғлиқ. Хўш, Z авлоди ҳақиқатан ҳам мустақил сиёсий кучга айланаяптими?

Z авлоди — 1997 йилдан бошлаб туғилганларни қамраб олувчи авлод сифатида таърифланади. Унинг вакиллари интернет ва рақамли технологиялар кундалик ҳаётнинг ажралмас қисмига айланган даврда улғайган. Аммо ёшларни бирлаштираётган нарса фақат технология эмас: иш топиш имкониятлари, таълим сифати, ижтимоий тенгсизлик ва сиёсий тизимга ишонч ҳам уларнинг кун тартибида муҳим ўрин тутади.

Шу сабабли «энг норози авлод» иборасини илмий жиҳатдан тасдиқланган умумий тавсиф эмас, балки сўнгги норозиликлар фонида пайдо бўлган талқин сифатида кўриш керак.

Норозиликнинг илдизи — интернетдан ташқарида

Сўнгги йиллардаги воқеалар норозиликлар турли сабаблардан келиб чиқишини кўрсатади. Мьянмада 2021 йилги ҳарбий тўнтаришдан кейин ёшлар демократияни тиклаш ва ҳарбий бошқарувга қарши ҳаракатларда фаол қатнашди. Ижтимоий тармоқлар намойишлар ҳақида хабар тарқатиш ва фуқаролик итоатсизлигини мувофиқлаштиришга ёрдам берди. Ҳарбий ҳукумат эса интернетни чеклаш ва мустақил ахборот манбаларини бостириш чораларини қўллади.

Шри-Ланкада 2022 йилда оммавий норозиликлар иқтисодий инқироз фонида кучайди. Ёқилғи, озиқ-овқат ва дори-дармон танқислиги, нархлар ошиши ва электр таъминотидаги узилишлар аҳолининг норозилигини кескинлаштирди. Намойишчилар президент Готабая Раджапакса ва ҳукуматни жавобгарликка тортишни талаб қилди. Раджапакса мамлакатни тарк этди ва истеъфога чиқди. Бу воқеа ижтимоий тармоқлар сафарбарликни тезлаштириши мумкинлигини, аммо оммавий норозиликнинг асосида кундалик ҳаётга бевосита таъсир қиладиган муаммолар турганини кўрсатди. 

Бангладешда эса 2024 йил июнида давлат хизматидаги иш ўринлари учун квота тизимига қарши бошланган талабалар намойишлари ҳукуматга қарши кенгроқ ҳаракатга айланди. 5 августда бош вазир Шайх Ҳасина ҳокимиятдан кетди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси кейинчалик 2024 йил июл–август воқеаларини ўрганиб, намойишларни бостириш даврида 1 400 нафаргача одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини билдирди. 

Бу мисолларнинг умумий жиҳати — норозиликнинг аниқ ижтимоий ёки сиёсий сабабларга эга бўлгани. Рақамли платформалар одамларни бирлаштирган, лекин уларни кўчага олиб чиққан омиллар фақат интернетдаги муҳокамалар билан чекланмаган.

Непал: интернет чеклови норозиликни тўхтатмади

2025 йил сентябрида Непал ҳукумати рўйхатдан ўтиш талабларини бажармаган бир қатор ижтимоий тармоқ ва онлайн платформаларга киришни чеклади. Бу қарор коррупция, қариндош-уруғчилик ва сиёсий элиталарнинг имтиёзларидан норози ёшлар орасида кескин муносабат уйғотди. 8 сентябрда бошланган намойишлар хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар ортидан янада авж олди. Бош вазир К.П. Шарма Оли истеъфога чиқди, собиқ бош судя Сушила Карки эса муваққат ҳукумат раҳбари бўлди.

Норозиликнинг сабаблари ижтимоий тармоқлар тақиқидан анча кенг эди. Ёшлар сиёсий элиталарнинг имтиёзлари, коррупция ва ўз келажагига доир имкониятлар чекланганидан норози бўлган. Интернетдаги муҳокамалар бу норозиликни умумий талабга айлантиришга ёрдам берди. 

Сиёсий ўзгаришлар кейинчалик сайлов жараёнида ҳам намоён бўлди. 2026 йил 5 мартдаги парламент сайловида Растрия Сватантра партияси катта ғалабага эришди. 27 мартда эса Катманду шаҳрининг собиқ мери Балендра Шоҳ бош вазир сифатида қасамёд қилди. Бироқ бу натижани фақат кўча намойишлари билан изоҳлаш тўғри бўлмайди: норозиликлар эски сиёсий тизимга бўлган ишонч инқирозини очиб берди, сайлов эса янги сиёсий кучнинг ҳокимиятга келишига имкон яратди. 

Франция ва Ҳиндистон: норозилик сабаблари бир хил эмас

2026 йил сентябрида Францияда мактаб ва таълим тизимидаги муаммолар юзасидан ўқувчилар намойишлари бошланди.

 Ҳаракат ўқитувчилар етишмовчилиги, синфларнинг гавжумлиги, мактаб биноларининг ёмон ҳолати ва таълим имкониятларидаги тенгсизликка қарши норозиликни ифодалади. 6 октябрь куни Associated Press мамлакат бўйлаб 266 мингдан ортиқ киши намойишларда қатнашгани ҳақида хабар берди. Ўқувчилар билан бирга ўқитувчилар ва касаба уюшмалари ҳам ҳаракатга қўшилди. 8 октябрда ҳукумат мактабларга 3 минг нафар малакали педагог юборишини эълон қилди. 

Ҳиндистонда эса 2026 йилда турли масалаларга доир норозиликлар кузатилди. Июн ойида тиббиёт олийгоҳларига кириш имтиҳони — NEET билан боғлиқ муаммолар ва саволлар сизиб чиқиши ҳақидаги даъволар талабалар норозилигига сабаб бўлди. Ҳукумат имтиҳон билан боғлиқ қонунбузарликлар сабаб Телеграмга вақтинчалик чеклов киритди. 

Октябрь бошидаги бошқа намойишлар эса сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнига қарши қаратилди. «Cockroach Janta Party» ҳаракати вакиллари Сайлов комиссияси раҳбарининг истеъфосини талаб қилди. 10 октябрь куни полиция ҳаракат асосчиси Абхижит Дипкени Деҳлида режалаштирилган намойиш олдидан ҳибсга олди. Бу воқеаларни NEET можаросининг давоми сифатида эмас, турли сабаблар ва иштирокчиларга эга алоҳида норозиликлар сифатида кўриш лозим. 

Франция ва Ҳиндистон мисоллари ёшлар ҳаракати фақат ҳукуматни ағдариш ёки давлат тизимини ўзгартиришга қаратилмаслигини кўрсатади. У таълим сифати, адолатли танлов, давлат идораларининг жавобгарлиги ёки сайлов жараёнининг шаффофлиги каби аниқ масалаларга ҳам қаратилиши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар — сабабми ёки сафарбарлик воситасими?

Z авлодининг сиёсий фаоллигини тушунишда интернетнинг ролини тўғри баҳолаш муҳим. Рақамли платформалар муаммони кўпчиликка етказади, одамларни умумий талаб атрофида бирлаштиради, намойишлар ҳақидаги видеоларни тарқатади ва турли ҳудудлардаги иштирокчилар ўртасида алоқа ўрнатади.

2025 йилда Карнеги жамғармасида эълон қилинган таҳлил ижтимоий тармоқлар шахсий норозиликларни кенгроқ адолатсизлик ҳисси билан боғлашини, умумий рамз ва талаблар шаклланишига ёрдам беришини таъкидлайди. Шу билан бирга, бундай ҳаракатлар барқарор ташкилот ва аниқ келишилган мақсадларга эга бўлмаса, ички келишмовчиликлар ҳамда зўравонлик хавфини бошқариш қийинлашиши мумкин. 

Рақамли майдон ҳукуматлар учун ҳам назорат воситасига айланиши мумкин. Science Advances журналида чоп этилган шарҳ ижтимоий тармоқлар фаолларга ахборот тарқатиш имконини бериши билан бирга, кузатув, цензура ва босим ўтказиш учун ҳам ишлатилиши мумкинлигини кўрсатади.  Демак, ижтимоий тармоқларни норозиликнинг ягона сабаби деб бўлмайди. У кўпинча мавжуд муаммоларни кўринадиган қилади, норозиликни тез ёяди ва жамоавий ҳаракатни мувофиқлаштиради. Лекин у иш ўринлари яратмайди, коррупцияни ўз-ўзидан бартараф этмайди ва давлат идораларини автоматик равишда ҳисобдор қилмайди.

Ёлғизлик сиёсий норозиликка ундайдими?

Ёшлар орасидаги ёлғизлик ва сиёсий фаоллик алоқаси бўйича тадқиқотлар мавжуд, бироқ уларнинг натижаларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш керак. Сухён Бэнинг 2024 йилда эълон қилинган ва ҳали илмий тақризидан ўтган журнал мақоласи мақомига эга бўлмаган тадқиқоти АҚШдаги бир нечта йирик сўров маълумотларини таҳлил қилган. Унда ёлғизлик овоз бериш каби анъанавий сиёсий иштирок билан салбий, норозилик намойишлари, петиция ва бойкот каби шакллар билан эса ижобий боғлиқлик кўрсатган.

 Бу натижа ёлғизлик одамни албатта намойишга олиб чиқади, дегани эмас. Тадқиқот кузатилган боғлиқликни кўрсатади, лекин унинг сабабини тўлиқ аниқламайди. Бундан ташқари, АҚШдаги маълумотларни Непал, Бангладеш ёки бошқа мамлакатлардаги ёшлар хулқига бевосита татбиқ этиш мумкин эмас.

Гэллапнинг 2025 йилда эълон қилинган АҚШ сўровида доимий ёки тез-тез ёлғизлик ҳис қиладиган 18–29 ёшли эркакларнинг 45 фоизи, аёлларнинг эса 25 фоизи сиёсий мақсадга эришиш учун зўравонлик айрим ҳолатларда мақбул бўлиши мумкинлигини билдирган.

Ижтимоий узилиш айрим одамларнинг сиёсий муносабатларига алоқадор бўлиши мумкин, лекин намойишга чиқиш қарорига иқтисодий вазият, адолатсизлик ҳисси, шахсий тажриба ва сиёсий имкониятлар ҳам таъсир қилади.

Ёшлар ҳаракати сиёсий кучга айланадими?

Сўнгги воқеалар Z авлоди сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатиш имкониятига эга эканини намоён қилмоқда. Улар оммавий намойишлар орқали ҳукуматларга босим ўтказиши, муайян масалаларни кун тартибига олиб чиқиши, сайловларда янги сиёсий кучларни қўллаб-қувватлаши ёки давлат идораларидан жавоб талаб қилиши мумкин.

Бироқ ёшларни ягона мақсад ва қарашларга эга, бирлашган глобал ҳаракат сифатида тасвирлаш нотўғри. Непалда коррупция ва сиёсий элиталарнинг имтиёзлари, Бангладешда давлат хизматидаги квоталар, Шри-Ланкада иқтисодий инқироз, Францияда таълим сифати, Ҳиндистонда эса имтиҳонлар ва сайловчилар рўйхати билан боғлиқ масалалар норозиликнинг асосий сабабларига айланди. Бу талаблар бир-биридан фарқ қилади.

Ижтимоий тармоқлар ёшларнинг ўзаро алоқа қилиши ва сафарбарлигини осонлаштиради. Аммо норозиликнинг сиёсий натижага айланиши ҳаракатнинг мақсадлари, ташкилий салоҳияти, бошқа ижтимоий гуруҳлар билан ҳамкорлиги ва давлат институтларининг жавобига ҳам боғлиқ.

Шунинг учун Z авлодини “энг норози авлод” деб аташдан кўра, уни ўз талабларини оммавий ифодалашнинг янги имкониятларига эга авлод сифатида кўриш аниқроқ. Унинг сиёсий кучга айланишини намойишлар сони билангина эмас, балки бу ҳаракатлар давлат сиёсати, сайловлар ва узоқ муддатли ислоҳотларга қандай таъсир кўрсатаётгани билан баҳолаш керак.

Муаллиф: Мафтуна Бахт

мавзуга оид янгиликлар

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар жароҳатланган, мингга яқин уй зарар кўрган.

Жаҳон

29.09.2026, 09:08

Ҳиндистонда мусулмонлар асос солган университет бузилиши мумкин

Уттар-Прадеш ҳукумати университетнинг 40 та биносидан 38 таси қонунбузарлик билан қурилганини иддао қилмоқда. Талабалар эса қарорга қарши норозилик акцияларини бошлади.

Жаҳон

28.07.2026, 15:57

Ҳиндлардан нимани ўрганишимиз керак?

Ҳиндистонда ҳинди, бенгал, телугу, марати, тамил каби ўнлаб тил ва шевалар амалда қўлланилади. Шунга қарамай, китоб бозорида сотилаётган энг оммабоп нашрларнинг аксарияти айнан инглиз тилида чоп этилган. Нега?

Маданий

07.07.2026, 15:48

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

Ўзбекистонликлар қайси ижтимоий тармоқда, қачон ва нима учун вақт ўтказмоқда?

25 миллионлик Telegram аудиторияси, 16 миллионлик YouTube ва кунига соатлаб тармоқларда вақт ўтказадиган одамлар... Ўзбекистоннинг рақамли манзараси қандай?

Ўзбекистон

09.10.2026, 17:40

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?

«Ўзбек» атамаси баъзи хабарларда фақат фуқароликни кўрсатиш учун ишлатилса, бошқаларида жиноят, миграция ва хавфсизлик мавзулари билан боғлаб қўлланмоқда.

Ўзбекистон

08.10.2026, 14:31

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Россияда мигрантлар имтиҳондан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги айрим хорижлик ишчиларни рус тили, мамлакат тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириш талабидан озод этишни таклиф қилди. Бу барча мигрантларга тааллуқли эмас.

Сиёсат

13.10.2026, 17:06

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда

Таълим ва илм-фан вазирлиги фуқароларни сохта хабарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Таълим

13.10.2026, 16:30

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди

Москва фуқаролик инфратузилмасига зарба беришни номақбул деб ҳисоблайди.

Жаҳон

13.10.2026, 15:59

Қарийб 10 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобатни чеклаш билан боғлиқ қонунбузилишлар аниқланиб, буюртмачи ташкилотларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 14:40

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Озарбайжонда мактаб формасига норозиликларда 37 киши ҳибсга олинди

Бокуда мактабларда ягона форма талабларига, жумладан диний кийимларга қўйилган чекловларга қарши норозиликлар ортидан 37 киши ҳибсга олингани хабар қилинди. Ҳодисалар юзасидан жиноий иш очилган.

Жаҳон

13.10.2026, 11:48

Аҳолининг банклар олдидаги қарздорлиги 10,6% га ошди

2026 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг банклардан олган кредитлари қолдиғи 243,6 трлн сўмни ташкил этди.

Иқтисодиёт

13.10.2026, 11:02

Ўзбекистонда янги мудофаа вазири тайинланди — Ботир Қудратхўжаев

Ботир Қудратхўжаев ким ва аввал қандай лавозимда ишлаган? 

Ўзбекистон

13.10.2026, 10:54

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали ўтказилади

Ўзбекистонда XI Европа кинофестивали 23–25 октябрь кунлари Тошкентда, 27 октябрь куни эса илк бор Урганчда бўлиб ўтади. Фестивал дастуридан 10 та Европа давлати тақдим этган 11 та фильм ўрин олган. Барча намойишлар бепул.

Маданий

13.10.2026, 10:26

«Ал-Наср» «Нефтчи»ни мағлуб этди — Роналду ҳам гол урди

2026 йил 12 октябрь куни бўлиб ўтган «Ал-Наср» — «Нефтчи» учрашуви хавфсизлик билан боғлиқ вазият сабаб бир соатга кечиктирилди.

Спорт

13.10.2026, 09:58

Дипломат: Украина бўлиниши мумкин

АҚШнинг собиқ дипломати Час Фриман Украина можародан кейин муваффақиятсиз давлатга айланиши ёки унинг ҳудуди бир неча мамлакат ўртасида тақсимланиши мумкинлигини билдирди.

Жаҳон

13.10.2026, 09:19

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин

Йўловчилар самолёт экипажи кўрсатмаларини бажармаса, 8,8 миллион сўмгача, авиакомпаниялар эса айрим ҳолатларда 44 миллион сўмгача жаримага тортилиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:24

Янги Тошкент учун қанча ер майдони ажратилади?

Янги Тошкентда Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади. Бу ҳудудларда маҳаллалар ташкил этиш ва тадбиркорлик лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 17:00

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди

Исроил ҳарбийлари ҳудуддаги қуролли гуруҳ аъзосини нишонга олганини билдирган. ҲАМАС эса Исроилни сулҳ келишувига путур етказишда айбламоқда.

Жаҳон

12.10.2026, 16:16

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади

Тўрт давлат Яман ҳусийларининг Саудия Арабистони пойтахтидаги аэропортга ҳужумларини кескин қоралаб, уларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.10.2026, 15:34

Uzbekistan Airways ички рейсларида чипталар 20 фоизгача арзонлашади

Қарор аҳоли учун авиасайёҳатларни арзонлаштириш, ички туризмни ривожлантириш ва ҳудудлар ўртасидаги қатновларни қулайлаштиришга қаратилган.

Ўзбекистон

12.10.2026, 13:02

Ар-Риёд аэропортига ҳужумда ўзбекистонликлар жароҳатланди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, жароҳатланган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатилди ва улар шифохонадан чиқарилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 12:41

Yandex Go Ўзбекистонда бир неча соат ишламай қолди

11 октябрь куни Ўзбекистонда Yandex Go иловасидан фойдаланувчилар такси буюртма қилиш ва йўл ҳақини кўришда муаммоларга дуч келди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:51

Тошкентда ёмғир ёғиши кутилмоқда

12 октябрь куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда. Тошкентда ҳаво ҳарорати 19–21 даража илиқ бўлади. Баланд тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши мумкин.

Ўзбекистон

12.10.2026, 11:07

Андижонда ЙТҲ юз берди: уч киши ҳалок бўлди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида тормоз тизимида носозлик юзага келган HOWO юк машинаси еттита автомобиль билан тўқнашди. Уч киши ҳалок бўлди, тўрт киши шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон

12.10.2026, 10:37

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →