updated: 22.03.2026, 15:24

Дунёнинг энг бой Топ 5 спортчилари ҳақида биласизми?

Дунёда бой инсонлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Уларнинг кўпчилиги танлаган касби ва соҳасидаги муваффақияти эвазига шуҳрат қозонган. Кино, спорт  ва шунга ўхшаган бир қанча йўналишлар эгалари юқорида айтилган машҳур ва катта даромадга эга шахсларнинг асосини ташкил қилди. Paradigma.uz шулар орасидан  спортда фаолият юритган ва юритаётган дунёнинг энг бой шахслари рейтингини тузиб чиқди.

Спорт

04.09.2024, 16:18

Улашиш:

Дунёнинг энг бой Топ 5 спортчилари ҳақида биласизми?

Рўйхатнинг энг юқори қисмини кўпчиликка машҳур бўлган  футбол юлдузи Криштиану Роналду эгаллаб турибди.

1.  Криштиану Роналду

Португалиялик футболчи  дунёнинг энг кўп маош олувчи ва бой спортчиси сифатида тўртинчи марта бу рўйхатни энг юқори қисмини эгаллаб турибди. У умумий 260 миллион долларлик даромадга эга. Йиллик даромаднинг 200 миллион доллари Саудия Про-лигасидаги "Ал Насср" клуби билан шартномасига тўғри келади. Қолганлари эса Роналдунинг майдондан ташқари реклама, инстаграм ва бошқа бизнеслари ҳисобига келади. Яқинда португалиялик юлдуз ўз You Tube каналини очди ва жуда қисқа вақтда миллионлаб обуначига эга бўлди. Бу дегани энди Роналду ўзининг You Tube платформасидан ҳам анча даромад қилади. 

Маълумот учун, Криштиану Роналдуни инстаграмдаги обуначилари 638 миллион, You Tube каналидаги обуначилари 55,9 миллионни ташқил қилади.

2.  Жон Раҳм

1994 йилда Америкада туғилган Жон Раҳм рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Ҳаваскор Голфчи ҳозирда Испанияда истиқомат қилади. Унинг асосий даромад манбайи Голф спорти ҳисобланади. 2022 йил февраль ойида Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланган профессионал голф лигасини ташкил этилиши унинг ҳаётида катта аҳамият касб этди. Жон Раҳм 2023 йилда лигага қўшилди ва ЛИВнинг 13-жамоаси таркибида ўйнай бошлади. Шундан сўнг Жон Раҳмнинг даромади кўтарилиб кетди. Ҳозирда у Легион 12 сардори этиб тайинланган. Голф оламидаги энг юқори даромадга эга спортчининг йиллик фойдаси 218 миллион долларга тенг. Даромаднинг 20 миллионини у Голфдан ташқари бизнесларидан олади. 

3.  Лионел Месси

Рейтингнинг кучли учлигидан Аргентиналик футболчи Лео Месси ўрин олди. Мессининг "Inter Мayami"га ўтиши унга бир қанча эшикларни очиб берди. Футболчи АҚШ клубидаги бир неча миллион долларлик маошидан ташқари кўплаб брендлар билан тузган шартномаси орқали ҳам катта даромадга эга. Мисол учун улардан бири Роял Cариббеан. Бундан ташқари, у Apple, Adidas ва Konami каби ҳомийлар билан келишувлар тузган. Лео Мессининг умумий даромади 135 миллион доллорни ташкил қилади. Футболчи клубидан 65 миллион доллор олса, спортдан ташқаридаги бизнесларидан 70 миллион доллар даромад қилади. Бундан кўриниб турибдики Мессининг асосий даромад манбайини футбол эмас, реклама ва ташқи бизнеслар ташкил қилади.

4. Леброн Жеймс

Тўрт карра NBA чемпиони, иккита Олимпия медали соҳиби ва NBAтарихидаги энг кўп очко тўплаган баскетболчи ҳозирда "Лос-Анжелес Лейкерс" жамоаси аъзоси Леброн Жеймс рейтингда тўртинчи ўринни эгаллади. Унинг умумий даромади 128 миллион долларни ташкил этади. 40 ёшли америкалик баскетболчи ўзи шуғулланаётган спорт туридан йиллига 48 миллион доллар даромад қилади. Жеймснинг спортдан ташқари келадиган йиллик фойдаси 80 миллион долларга тенг. Леброн Жеймс ўз бойлигини кўпайтириш мақсадида январь ойида DraftKings билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

5.  Жаннис Антетокоунмпо

Умумий йиллик даромади 111 миллион долларни ташкил қилувчи баскетболчи Жаннис Антетокоунмпо рейтингни якунлаб беради. Гретсияда туғилган асли келиб чиқиши Африка миллатига мансуб бу спортчи ҳозирда дунёнинг биринчи рақамли баскетболчиларидан бири ҳисобланади. Жаннис баскетболдан ташқари ҳам фаол шахс. У Нигериядаги бир қанча хайрия фондлари аъзоси ҳисобланади. Жаннис шу йил февраль ойида Пепси компаниясининг Starry алкоголсиз ичимликлари билан келишувга эришди. Ҳозирда 30 ёшни қаршилаган баскетболчи даромадининг асосий улушини катта компаниялар ва ташкиолтлар билан тузилган шартномалар ташкил этади. У спортдан ташқари йилига 65 миллион доллар фойда кўради.

Спорт

04.09.2024, 16:18

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →