Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.
Таълим
10.11.2026, 16:03
Улашиш:

Интернет
Ўзбекистонда бир қатор олий таълим муассасалари раҳбарлари лавозимидан четлатилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар юзасидан Эркинжон Турдимов изоҳ берди. У беш нафар ректор ишдан бўшатилгани ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини билдириб, ҳозиргача бирорта ректор билан меҳнат муносабатлари тугатилмаганини маълум қилди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, таълим ва фан вазири бу ҳақда самарқандлик журналист Каримберди Тўрамурод билан суҳбатда гапирди. Турдимовнинг айтишича, 6 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда беш нафар эмас, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган.
«Аввало, мен ҳали бешта ректор эмас, биттасини ҳам ишдан олмадим. Йиғилишда бешта эмас, тўртта ректорни қаттиқ огоҳлантирдим. Вазирликда махсус ишчи гуруҳ тузилди. Бу масала билан ана шу катта ва нуфузли гуруҳ шуғулланади. Қайси ректор қолиш-қолмаслиги ишчи гуруҳнинг ҳаққоний хулосаси асосида бўлади», — деди вазир.
Мазкур изоҳдан маълум бўлишича, ректорларнинг лавозимидан озод этилиши ҳозирча якуний қарор сифатида расмийлаштирилмаган. Вазирлик ҳузурида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳ ўрганиш натижалари бўйича хулоса тайёрлайди. Раҳбарларнинг кейинги фаолияти ҳам шу хулоса асосида белгиланади.
Эслатиб ўтамиз, йиғилишдан кейин ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ректори Илҳомжон Тўхтасинов ҳамда Самарқанд давлат чет тиллар институти ректори Баҳодир Ҳолиқов каби раҳбарлар лавозимидан олингани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Таълим сифати бўйича тест натижалари ҳам саволлар туғдирган
Интервьюда олий таълим муассасаларидаги билим бериш даражаси билан боғлиқ муаммолар ҳам муҳокама қилинди. Турдимовнинг маълум қилишича, мақталган институтлардан бирининг раҳбари ўз муассасасидаги энг яхши талабалар сифатида 10 нафар ёшни тақдим этган. Бироқ улар стандарт тест синовларида камида уч баҳо олиш даражасини ҳам кўрсата олмаган.
Вазир бу ҳолатни олий таълимдаги таълим сифатига доир муаммолардан бири сифатида келтирди. Шу билан бирга, гап қайси олийгоҳ ҳақида кетаётганини аниқлаштирмади.
«Оламшумул инқилобий ўзгаришлар қила олмасман»
Суҳбатнинг яна бир қисми таълим тизимидаги коррупция, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш масалаларига бағишланди.
Журналистнинг соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш режалари ҳақидаги саволига жавоб берар экан, вазир барча камчиликлардан хабардорлигини, уларга қарши курашиш осон бўлмаслигини таъкидлади. Шу билан бирга, у тизимда тартиб ўрнатишни ўз олдига вазифа қилиб қўйганини билдирди.
«Мен сиз айтган камчиликларни яхши биламан. Кураш осон бўлмайди, албатта. Мен таълим тизимида оламшумул инқилобий ўзгаришлар қила олмасман, аммо тизимда тартибни ўрнатаман», – деди Турдимов.
Вазир мактаб дарсликларидаги хатолар масаласига ҳам тўхталди. У бу муаммодан хабардор эканини, бироқ дарсликлар мазмунини ишлаб чиқиш вазирликнинг бевосита вазифаси эмаслигини қайд этди. Мавзу бўйича таклифлар Таълим маркази ҳамда Илмий тадқиқотлар институтига юборилган.
Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН
мавзуга оид янгиликлар

Нега талабаларнинг билим даражаси пасаймоқда?
Таълим
29.06.2026, 13:56

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланди
Таълим
12.10.2026, 09:37

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони 53 мингдан ошди
Таълим
24.09.2026, 09:54

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг 83 фоизи иш билан таъминланган
Таълим
08.09.2026, 10:35

ОТМлар супер-контракт миқдорларини эълон қила бошлади
Таълим
02.09.2026, 17:55
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
сўнгги янгиликлар

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
