Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
2026 йил 6 августдан бошлаб Ўзбекистонда банкоматлар орқали хизмат кўрсатишда йўл қўйилган камчиликлар учун тижорат банкларига нисбатан молиявий жарималар қўлланилиши мумкин.
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09
Улашиш:

Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенат ялпи мажлисида маълум қилди.
290 мингга яқин носозлик қайд этилган
Сенат маълумотларига кўра, 2025 йил давомида банкоматлар орқали нақд пул ечиб олиш билан боғлиқ қарийб 290 мингта техник муаммо қайд этилган. Шу муносабат билан 3 мингдан ортиқ фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилган.
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурхоновнинг таъкидлашича, ҳуқуқ-тартибот идоралари жиноятчиликнинг олдини олиш ўрнига, ана шундай техник муаммолар бўйича мурожаатларни ўрганишга вақт сарфлашга мажбур бўлмоқда.
Муаммоли операциялар улуши — 0,08 фоиз
Марказий банк раиси Тимур Ишметовнинг маълум қилишича, 2025 йил давомида банкоматлар орқали нақд пул бериш бўйича жами 341 миллионта операция амалга оширилган.
Шундан муаммоли операциялар улуши атиги 0,08 фоизни ташкил этган.
Носозликларнинг тахминан 85 фоизи банклар айби билан юзага келмаган. Жумладан:
- 20 фоиз ҳолатда банкоматда зарур номиналдаги купюралар тугаган;
- 20 фоизида банк картаси блокланган ёки PIN-код нотўғри киритилган;
- 15 фоизида алоқа тизимида узилишлар кузатилган;
- қарийб 10 фоизида электр таъминотидаги узилишлар сабаб бўлган.
Шу билан бирга, муаммоли операцияларнинг қарийб 15 фоизи, яъни 46 мингга яқин ҳолат бевосита банклар ва тўлов тизими операторлари айби билан содир бўлган.
Августдан янги қоидалар кучга киради
Тимур Ишметовнинг таъкидлашича, Марказий банк банк хизматлари сифатини ошириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида янги меъёрий ҳужжатлар пакетини ишлаб чиққан.
Унинг биринчи қисми 2026 йил 6 августдан кучга киради. Шундан сўнг банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш қоидаларини бузган банкларга нисбатан молиявий жарималар қўллаш механизми ишга туширилади.
Бундан ташқари, Марказий банк фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш сифати бўйича махсус рейтинг жорий этади. Энг паст кўрсаткичга эга банклар рўйхати жамоатчиликка мунтазам эълон қилиб борилиши режалаштирилган.
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Самолётда қоида бузган йўловчилар 8,8 млн сўмгача жарима тўлаши мумкин
Ўзбекистон
12.10.2026, 17:24

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Ўзбекистон энг кўп олтин сотиб олган давлатлар учлигига кирди
Иқтисодиёт
09.09.2026, 16:30

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат
Ўзбекистон
13.08.2026, 15:49

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
26.11.2026, 11:19

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади
Ўзбекистон
23.11.2026, 15:04

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
