Инсон нейронлари ва компьютер чипи бирлаштирилмоқда

Дунё бўйлаб компаниялар сунъий интеллект  моделларини таъминлаш учун катта-катта маълумот марказларини қуришга интилаётган бир пайтда, баъзи тадқиқотчилар тирик инсон ҳужайраларини компьютер тизимларида қўллаш имкониятини ўрганмоқда.

 

Авваллари ойлар ёки йиллар давом этадиган махсус лаборатория ишларини интеграциялашган платформа ёрдамида бир неча соат ёки кун ичида бажариш мумкин.

Улашиш:

Инсон нейронлари ва компьютер чипи бирлаштирилмоқда

Австралиянинг стартап компанияси фойдаланувчиларга инсон миясининг тирик ҳужайраларида “код юритиш” имконини берувчи дунёдаги илк қурилмани яратганини маълум қилди.

Cortical Labs компанияси лабораторияда етиштирилган нейронларни кремний аппарати билан бирлаштирадиган тизимни ишлаб чиқди, бу фойдаланувчиларга неврология ва касалликларни моделлаштиришдан тортиб, робототехника ва сунъий интеллектгача бўлган соҳаларни тадқиқ қилиш имконини беради.

Cortical - CL1

CL1 тизими ўзак ҳужайралардан нейронлар ўстириб, уларни электр сигналларини юбора оладиган ва қабул қила оладиган чипларга жойлаштириш орқали ишлайди.

“Биз бу ҳужайралардан худди муҳандислик материали каби фойдаланиб, илгари умуман бўлмаган янги нарсани яратмоқчимиз. Унда аввал фойдалана олмаган имкониятлар бўлиши мумкин. Бунинг учун бир оз қон ёки тери бўлаги кифоя. Шулар ёрдамида кейинчалик нейронларга айлантириш мумкин бўлган ҳужайраларни чексиз миқдорда ҳосил қиламиз”, — деди  Cortical Labs бош илмий ходими Бретт Ж. Каган “Euronews” нашрига.

 

The Future of Computing Includes Biology: AI Computers Powered by Human  Brain Cells

 

Одатий кремний чипидан фарқи

CL1 технологияси фойдаланувчиларга нейронлар билан бевосита алоқа ўрнатиш, уларга кириш сигнали сифатида электр импульсларини юбориш ва ҳужайраларнинг бу сигналларга реал вақт режимида қандай жавоб қайтаришини кузатиш имконини беради.

Cortical Labs CL1 | Scientific x AI Product Device Design + Engineering

Ушбу тизим одатдаги компьютер сингари кремний чиплар ишлатади, лекин фарқи шундаки, уларда махсус “кичик симлар” (микроэлектродлар) бор.

Бу симлар бевосита жонли нейронлар билан алоқа ўрнатиб, кичик электр сигналларини юборади ва нейронлар жавобини ўқийди.

Анъанавий кремний асосидаги компьютерлардан фарқли ўлароқ, бу тизимнинг фаолияти учун озуқа моддалари билан бойитилган суюқлик керак бўлади. Бундай ёндашув баъзан “нам дастур” (wетwаре) деб аталади.

Лабораторияда нейронлар ўстириш ғояси янгилик бўлмаса-да, Cortical Labs ўзининг ютуғи бошқача эканини таъкидлайди: компания ҳужайра култураларини электрон қурилмалар билан боғлашда мураккаб, махсус лаборатория қурилмаларини талаб этмайдиган ва осонроқ ишлатиладиган тизимни ишлаб чиқди.

Cortical Labs представила первый в мире биологический компьютер — CL1 – Let  AI be

 

Инсон биологиясидаги самарадорлик

Компаниянинг таъкидлашича, илгари ойлар ёки йиллар давомида махсус лаборатория ишларини талаб қилган жараёнларни энди унинг интеграциялашган платформаси ёрдамида бир неча соат ёки кун ичида бажариш мумкин.

“Биология юқори даражада энергия тежайди. Биз [инсонлар] жуда катта маълумотларга муҳтож эмасмиз. Машина ўрганиши (Machine learning) вазифага қараб ўн минглаб, юз минглаб маълумот талаб қилади. Биз эса ноаниқлик ва шовқинли маълумотлар билан ҳам ишлай оламиз”, – деди Каган.

Одам ҳужайраларидан фойдаланиш илмий тадқиқотларда ҳам қўлланилиши мумкин. Нейронлар донор намуналаридан ўстирилгани сабабли улар генетик хусусиятларни ўзида акс эттиради. Бу эса олимларга лаборатория шароитида ҳужайраларнинг турли муолажаларга қандай таъсир этишини ўрганиш имконини беради.

Powered by Human Brain Cells: Cortical Labs CL-1 Biocomputer

Шунга қарамай, одатий компьютерлар ҳисоблашда ҳозирча яхшироқ. Сунъий интеллект эса кўпроқ маълумот ва куч талаб қилгани учун, унинг ривожи маълум бир нуқтада секинлашиши мумкин.

Келажакдаги тизимлар биологик ва кремний асосидаги усулларини бирлаштириб, ҳар бири алоҳида қилолмаган ишларни бажариши мумкин.

Баъзи мутахассислар биологик тизимларнинг кам қувват сарфлаши ва мослашувчанлиги каби афзалликлари борлигини тан олсалар-да, ҳозирги ёндашувлар билан қанчалик узоққа бориш мумкинлигини шубҳа остига олмоқда.

“Агар сиз фақат инсон нейронларининг текис тармоғидан фойдалансангиз, унинг анъанавий кремний асосидаги тизимларга нисбатан жиддий афзалликларга эга бўлишига ишонмайман”, – деди АҚШнинг Сан-Диегодаги Калифорния университети қошидаги ISSCOR маркази директори Элиссон Муотри.

 

UCTV Launches New Stem Cell Channel

 

Унинг таъкидлашича, органоидлар деб аталувчи мураккаброқ, уч ўлчамли миясимон тузилмалар кенгроқ имкониятлар яратиши мумкин, бироқ улар ҳозирча тажриба босқичида қолмоқда.

 

Ахлоқий масалалар

Компьютер технологияларида инсон ҳужайраларидан фойдаланиш бир қатор ахлоқий саволларни юзага келтирмоқда. Хавотир даражаси тизимнинг мураккаблигига боғлиқ.

World's first biological computer by Cortical Labs launches

Муотрининг таъкидлашича, Cortical Labs каби компаниялар қўллайдиган оддий инсон нейрон тармоқларида жиддий хавф йўқ. Бироқ мияга ўхшаш мураккаб тузилмалар муаммо туғдиради. Тўқиманинг анатомик тузилиши лаборатория идишида маълум бир ички тажриба ва ҳатто қандайдир шаклдаги онгни пайдо қилиши мумкин. Бу эса айримларни безовта қилади, деди у.

Технология ривожланиб боргани сари бундай хавотирлар янги қоидалар ва назоратни тақозо этиши мумкин.

Шунингдек, янги ёндашуви бир қатор ахлоқий афзалликлар беради. Жумладан, ҳайвонларда синов ўтказиш зарурати камайиб, биологик тизимлар устидан кучлироқ назорат таъминланиши мумкин.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?

Сунъий интеллект соҳасида АҚШ ҳукумати томонидан миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан эҳтимолий чекловлар жорий этилгани ҳақидаги маълумотлар муҳокама қилинмоқда.

Сиёсат

16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда

АҚШда ишлаган минглаб хитойлик муҳандис, олим ва IT мутахассислари Хитойга қайта бошлади. Бу жараён айниқса сунъий интеллект, робототехника ва биотехнология соҳаларида кучайган.

Жаҳон

14.05.2026, 17:42

Apple iPhone патентини бузганлиги учун $5,7 миллиард тўлайди

Калифорния ҳакамлар ҳайъати Apple иккита Taction патентини бузган, аммо буни қасддан амалга оширмаган деб топди; Apple апелляция беришни режалаштирмоқда.

Фан-технология

29.09.2026, 17:59

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?

Жаҳон ҳамжамиятининг сунъий интеллект (СИ) таҳдидлари борасидаги хавотирлари мутлақо асосли. Бу ҳақда OpenAI компанияси бош директори Сэм Алтман баёнот берди.

Фан-технология

16.09.2026, 15:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

Россия армиясига 20 мингдан ортиқ марказий осиёлик ёлланган

2026 йил 1 октябргача Марказий Осиё давлатларидан 20 мингдан ортиқ киши Россия армияси билан шартнома имзолаган. Уларнинг аксарияти турли ҳийла усуллари билан мажбурланаётган бўлса-да, Марказий Осиё ҳукуматлари бунга очиқ муносабат билдирмаяпти.

Сиёсат

23.10.2026, 15:31

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →