Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга йўналтирилади?

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида 252,5 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича келишув тасдиқланди. Маблағлар «Ишонч – 2030» траст жамғармаси орқали соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларига йўналтирилади.

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга йўналтирилади?

Ўзбекистон Республикаси ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида ноқонуний ўзлаштирилган активларнинг навбатдаги қисмини қайтариш бўйича битим 2026 йил 24 ноябрь куни тасдиқланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Келишувга мувофиқ, 252,5 миллион АҚШ доллари «Ишонч – 2030» (Uzbekistan Vision 2030 Fund) траст жамғармаси орқали Ўзбекистонга қайтарилиши кўзда тутилган. Маблағлар аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш ва инсон капиталини ривожлантиришга сарфланади.

Ресурсларни тақсимлаш стратегиясининг иккинчи босқичига оид ҳужжат Ўзбекистон иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фазилкаримов, Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Симоне Гигер ҳамда БМТнинг мамлакатдаги доимий координатори Сабине Маҳл томонидан имзоланган.

Маблағлар қайси соҳаларга йўналтирилади?

Стратегияда икки асосий йўналиш белгиланган.

Соғлиқни сақлаш соҳасида болалар ва ўсмирларга тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш, касалликларнинг олдини олиш ва уларни эрта аниқлаш, айрим турдаги онкологик касалликларни даволаш имкониятларини кенгайтириш ҳамда тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш режалаштирилган.

Таълим соҳасида эса янги мактаблар қуриш, ўқув жараёнига рақамли технологияларни жорий этиш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва сифатли таълим олиш имкониятларини кенгайтириш кўзда тутилган.

Маблағларни тақсимлашда қишлоқ ҳудудлари ва ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконияти чекланган аҳоли қатламларига алоҳида эътибор қаратилади. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва натижаларини мустақил кузатишга фуқаролик жамияти вакиллари ҳам жалб қилинади.

«Ишонч» жамғармаси аввал қанча маблағ йўналтирган?

Жамғарманинг расмий маълумотларига кўра, биринчи босқичда соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги дастурларга 87 миллион доллар ажратилган.

Ушбу маблағларнинг 43,5 миллион доллари оналар ва чақалоқлар саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда перинатал ёрдамни яхшилаш лойиҳасига, 23,5 миллион доллари таълимда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга, 20 миллион доллари эса мактабларда сув таъминоти, санитария ва гигиена шароитларини яхшилашга мўлжалланган.

Жумладан, оналар ва чақалоқлар ўлимини камайтириш лойиҳаси доирасида мамлакатдаги 231 та перинатал марказ замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган. Шунингдек, 86 910 нафар тиббиёт ходимининг малакаси оширилган.

«Ишонч» жамғармаси 2022 йилда Ўзбекистон, Швейцария ва БМТ ҳамкорлигида ташкил этилган. У Швейцарияда мусодара қилинган активларни Ўзбекистон аҳолиси манфаатлари йўлида қайтариш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилган.

Швейцариянинг расмий маълумотига кўра, 2022 йилдаги келишув доирасида 131 миллион доллар, 2025 йил февраль ойидаги келишув орқали эса яна қарийб 182 миллион доллар қайтарилиши белгиланган. Бу икки келишув бўйича жами 313 миллион долларлик активларни қайтариш кўзда тутилган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Суд Гулнора Каримовага нисбатан ишни жавобгарликка тортиш муддати билан боғлиқ сабабларга кўра тугатди. Шу билан бирга, Lombard Odier банки пул ювишнинг олдини олмагани учун миллионлаб франк жаримага тортилди.

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Ўзбекистонда кутубхоналар сони ошмоқда

Янгиланган статистикага кўра, Ўзбекистонда бир йил ичида кутубхоналар сони 2 764 тага кўпайган.

Маданий

16.07.2026, 16:47

Ўзбекистон ойлик иш ҳақи бўйича дунёда 117-ўринни эгаллади

Халқаро CEOWORLD нашри эълон қилган янги рейтингга кўра, Ўзбекистон ўртача ойлик соф иш ҳақи миқдори бўйича дунёнинг 197 давлати орасида 117-ўринни эгаллади.

Иқтисодиёт

27.06.2026, 15:18

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Бухорода 508 миллион сўмлик қалбаки дори воситалари аниқланди

Бухоро вилоятида катта миқдордаги қалбаки дори воситалари муомаладан чиқарилиб, уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахс фош этилди.

Ўзбекистон

04.06.2026, 17:11

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади

2026–2027 ўқув йилидан бошлаб муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун қатор янги имконият ва имтиёзлар жорий этилади.

Ўзбекистон

07.04.2026, 16:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ёнилғи ташувчи мошина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди

Қоҳира яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида яна 21 киши жароҳатланди. Ҳодиса жойида 27 та автомобиль ёнган.

Жаҳон

26.11.2026, 11:19

Таэквандочилар

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Мусобақа 28–29 ноябрь кунлари Остона шаҳрида ўтказилади. Унда олти нафар ўзбекистонлик спортчи медаллар ва 2028 йилги Олимпиада учун рейтинг очколари учун курашади.

Ўзбекистон

26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?

Ўзбекистон фуқаролари 31 та давлатга визасиз бориши мумкин. Яна бир қатор мамлакатларда чегарада виза олиш ёки электрон виза расмийлаштириш имконияти мавжуд.

Сиёсат

26.11.2026, 08:40

Semipalatinsk poligoni

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари

АҚШ билан ядровий куч борасида беллашган СССР Қозоғистон даштларида юзлаб портлашлар амалга оширди. Семипалатинск полигонида ўтказилган 456 та синов миллиондан ортиқ инсонни радиация таъсирига дучор қилган.

Фан-технология

25.11.2026, 17:17

Toşkentda adolatli sudlov masalalari muhokama qilindi

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?

Тошкентда одил судловдан фойдаланиш ҳуқуқига бағишланган халқаро конференция ўтказилмоқда.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?

Санэпидқўмита мамлакатда энтеровирусли инфекциялар, жумладан Коксаки вируси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ва назорат остида эканини маълум қилди.

Ўзбекистон

25.11.2026, 16:32

Tyson Fury

Тайсонда шизофрения аниқланди

Боксчи бу ҳақда ҳаёти ва спортдаги фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи Netflix ҳужжатли фильмида сўзлаб берди.

Спорт

25.11.2026, 11:52

Гўшт

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида мамлакат 12 та давлатдан 132 минг тонна мол гўшти импорт қилди. Харидлар учун 597,7 миллион доллар сарфланган.

Ўзбекистон

25.11.2026, 10:41

Imtihondagi firibgarlik uçun $371 ming mukofot

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади

Жанубий Кореяда университетга кириш имтиҳонларида назорат кучайтирилади. Фирибгарлик ҳолатлари ҳақида хабар берганлик учун қарийб 371 000 АҚШ долларигача мукофот пули таклиф қилмоқда.

Таълим

25.11.2026, 10:19

Синдоров ва Гукеш ўйини

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?

Жавоҳир Синдоров Жаҳон тожи учун шахмат мусобақасида Ҳиндистон вакили Гукеш Доммаражу билан дуранг ўйнади. Ушбу натижа учун ўз ҳисобига 168 минг доллар мукофот пули қўшди.

Спорт

25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда

Аммон шаҳридаги «Ал-Ҳусайния» саройида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси Зироат Мирзиёевани Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн ҳамда Малика Рания ал-Абдулла расмий кутиб олди.

Сиёсат

24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим 6,5 мингдан ортиқ Мьянма фуқаросини декабрь ойида мамлакатга қайтариш режасини эълон қилди. 

Жаҳон

24.11.2026, 15:58

Tojikiston Xalqaro jinoyat sudidan chiqmoqda

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда

Душанбе халқаро қидирувдаги президент – Владимир Путин ташрифидан сўнг, ХЖСдан чиқиш қарорини эълон қилди. Европа Иттифоқи Тожикистонни бу ниятидан қайтишга чақирмоқда.

Сиёсат

24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди

Nvidia директорлар кенгаши компания асосчиси Женсен Хуангни бош директор лавозимига қайта тайинлади. АҚШ президенти Дональд Трампнинг уни лавозимга қайтариш ҳақидаги чақириқларидан кейин қабул қилинган қарор компания акциялари кескин қимматлашишига сабаб бўлди.

Жаҳон

24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади

Ўзбекистонда ипотека кредити бўйича субсидия олиш учун аризалар 25 ноябрь куни соат 10:00 дан қабул қилинади. Номзодлар ижтимоий мезонлар асосида камида 30 балл тўплаши ва банкнинг кредит тарихи бўйича талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон

24.11.2026, 10:42

Nasiyaning tört ming yillik yöli

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи

Бугун бир неча тугмани босиб, товарни насияга олиш мумкин. Аммо «бугун ол, кейин тўла» тамойили интернет-дўконлардан анча олдин пайдо бўлган. Унинг тарихи қадимги Месопотамияга бориб тақалади.

Фан-технология

24.11.2026, 09:35

Ўзбекистон пул бирлиги

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?

Марказий банк янги ўзбек алифбосига ўтиш муносабати билан амалдаги пулларни алмаштириш шарт эмаслигини маълум қилди.

Иқтисодиёт

23.11.2026, 16:08

Ғишкўприк чегара пости

«Ғишткўприк» чегара-божхона пости 25 ноябрь куни очилади

Халқ орасида «Черняевка» номи билан ҳам танилган «Ғишткўприк» чегара-божхона пости реконструкция ишлари муносабати билан 2025 йил 5 февраль куни ёпилган эди.

Ўзбекистон

23.11.2026, 15:04

Саят Илёсов

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев боксчи Саят Илёсовга фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Спорт

23.11.2026, 10:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →