Исроил ҳарбийлари яна тинч аҳолига ҳужум қилди
Кеча, 30 июнь куни Исроил томонидан Ғазо шимолига уюштирилган ҳужумлар оқибатида камида 62 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда "Аl Jazeera" телеканали хабар берди.
Жаҳон
01.07.2025, 10:20
Улашиш:

Foto: "Al Jazeera"
Қайд этилишича, биргина Ғазо шимолидаги Ал-Бақа қаҳвахонасига уюштирилган ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлган.
Воқеа гувоҳларидан Яҳё Шарифнинг айтишича, ҳужумни Исроил қирувчи самолётлари амалга оширган.
"Биз одамларнинг парча-парча бўлган жасадларини кўрдик. Бу жойда ҳеч қандай сиёсий ёки ҳарбий ташкилот билан алоқаси бўлмаган, оддий тинч аҳоли тўпланган маскан эди. У ер болалар билан тўла эди", — деди у.
Бомбардимон қаҳвахонани бутунлай вайрон қилиб, ерда катта чуқур ҳосил қилган.

"Аl Jazeera" телеканали мухбири Ҳани Маҳмуднинг хабар беришича, ҳужум ҳеч қандай огоҳлантиришсиз содир бўлган.
"Бу ҳудудда кўплаб урушдан чарчаган, стрессга тушган ва бошпанасиз қолган одамлар иссиқдан паноҳ топиш учун келар эди. Портлаш кучи шунчалик кучли эдики, ҳозир ҳам ҳар тарафда қон излари қолган. Айрим жасадлар ва тана бўлаклари бинонинг сув билан тўлган қаватларидан йиғиб олинди", — дейди у.
Шунингдек, душанба куни Исроил кучлари Ғазо шаҳрининг Зайтун туманида озиқ-овқат тарқатиладиган омборга ҳаво ҳужуми уюштирди. Натижада, егулик олишга келган камида 13 киши ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 29 июнь куни Исроил армияси Ғазо шимолига қилган ҳужуми оқибатида 74 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. "Аl Jazeera" телеканали мухбирининг айтишича, Исроил ҳарбийлари Ғазо шимолига аҳолини бу ерни тарк этиши учун оҳорлантириш сифатида варақалар тарқатган.
мавзуга оид янгиликлар

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди
Жаҳон
07.10.2025, 15:01

Оқ Уй Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасини эълон қилди. Трамп Ғазони ўзи бошқармоқчи
Жаҳон
30.09.2025, 15:01

Эрдўған БМТда Исроилни қоралаётган вақтида унинг микрофони ўчирилди
Жаҳон
23.09.2025, 16:00

Исроил яна Ғазога ҳужум қилди
Жаҳон
22.09.2025, 14:00

Жаҳон мусулмон уламолари Туркияда йиғилди
Жаҳон
23.08.2025, 12:45

Франция ҳам Фаластин давлатини тан олди
Жаҳон
25.07.2025, 10:24
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди
Таълим
12.09.2025, 09:03
сўнгги янгиликлар

Ички ишлар вазири Ўзбекистон ММА ассоциацияси раиси этиб сайланди
Ўзбекистон
09.10.2025, 09:01

Мубашшир Аҳмаднинг адвокати суд ҳукмидан розими? Видеорепортаж
Ўзбекистон
08.10.2025, 22:14

Шавкат Мирзиёев Тожикистонда "Марказий Осиё - Россия" саммитида иштирок этади
Ўзбекистон
08.10.2025, 19:08

Мубашшир Аҳмад 2 йил 6 ойга қамалди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:56

Бухорода ноқонуний равишда олтин қазиб олаётган 37 киши ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:26

Сирдарё вилоятида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари пора олаётганда ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 17:05

ТДТ раҳбарлари Шимолий Кипрни турк дунёсининг ажралмас қисми эканини тасдиқлашди
Сиёсат
08.10.2025, 14:16

Ўзбекистонда одамларни розилигисиз суратга олиш тақиқланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 14:08

Италия бош вазири Ғазодаги геноцидда иштирок этгани учун судга тортилганини биласизми?
Жаҳон
08.10.2025, 13:00

Ўзбекистонда рақамлаштириш туфайли вазирлик ва идораларида 2000 дан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади
Сиёсат
08.10.2025, 12:00

Депутатлар шовқин солиш тақиқланган соатларни узайтириш кўзда тутилган қонунни қабул қилди
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:59

Андижонда қалбаки пулларни сотган шахслар ушланди
Ўзбекистон
08.10.2025, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек ММА оламида “машина можароси”: қарз, келишув ва жамоатчилик муҳокамаси
Спорт
29.09.2025, 18:01

Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташриф буюради
Сиёсат
16.09.2025, 09:49

15 ёшли қиз турмушга берилаётгани аниқланди
Ўзбекистон
22.09.2025, 10:00

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки билан шерикликнинг устувор йўналишларини қайд этди
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:15

Мубашшир Аҳмад иши бўйича учинчи суд мажлиси бўлиб ўтди
Ўзбекистон
16.09.2025, 11:01

Тошкентда ўқувчилар олдида ўқитувчиларни ҳақорат қилган директор ишдан бўшатилди
Таълим
12.09.2025, 09:03