АҚШ Эрон авиакомпанияларини бутун дунёда чеклай оладими?

АҚШ Эрон авиакомпанияларига қарши санкцияларни кучайтирмоқда. Бу чоралар халқаро парвозлар ва йўловчиларга қандай таъсир қилади?

Жаҳон

23.09.2026, 11:33

Улашиш:

АҚШ Эрон авиакомпанияларини бутун дунёда чеклай оладими?

АҚШ Эрон авиакомпанияларига қарши санкцияларни кучайтириб, уларнинг халқаро фаолиятини амалда чеклашни режалаштирмоқда. АҚШ Молия вазири Скотт Бессентнинг айтишича, 23 сентябрдан Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатувчи компаниялар ҳам АҚШ санкцияларига дуч келиши мумкин.

Вашингтон нафақат авиакомпанияларнинг ўзига, балки уларга ёқилғи қуйиш, аэропорт хизматлари кўрсатиш, ер усти хизматларини тақдим этиш ва чипта сотиш билан шуғулланувчи компанияларга ҳам босим ўтказмоқчи.

Эрон авиакомпанияларига нима бўлади?

АҚШ 8 сентябрь куни Эроннинг 27 та авиакомпаниясининг барчасига нисбатан санкция жорий қилган. Мамлакатнинг халқаро йўналишларда фаолият юритаётган асосий ташувчилари қаторида Mahan Air, давлатга тегишли Iran Air ва Qeshm Air бор.

Mahan Air Эроннинг энг кенг халқаро тармоққа эга авиакомпанияси ҳисобланади. У Хитой, Ҳиндистон, Ироқ, Покистон, Таиланд ва Бирлашган Араб Амирликларига парвозларни амалга оширади. Туркия ва Уммон йўналишларидаги айрим рейслар эса тўхтатилган.

Iran Air’нинг Европадаги аввалги кенг тармоғи санкциялар, самолётлар етишмаслиги ва минтақадаги уруш сабаб деярли йўқолган. Ҳозир авиакомпаниянинг халқаро йўналишлари асосан Ироқ ва Туркия билан чекланган.

Қайси аэропортлар таъсир остида қолиши мумкин?

Эрон авиакомпанияларининг парвозлари чекланса, энг катта таъсир Истанбул, Нажаф, Бағдод, Дубай, Нью-Деҳли, Лоҳур, Пекин, Шанхай, Гуанчжоу, Шэньчжэнь ва Пхукет каби шаҳарлардаги аэропортларга тушиши мумкин.

Al Jazeera маълумотларига кўра, 2025 йилда Эронга кириб-чиққан йўловчилар сони 46,2 миллион кишини ташкил қилган. Шундан 11,2 миллиони халқаро рейслардан фойдаланган, қарийб 7,2 миллион йўловчи эса Эрон авиакомпанияларида парвоз қилган.

АҚШ Эрон самолётларига бошқа давлатлар ҳаво ҳудудини ёпиб қўя олмайди. Бироқ уларга хизмат кўрсатувчи компанияларга санкция таҳдиди авиакомпанияларнинг халқаро фаолиятини жиддий қийинлаштириши мумкин.


Бошқа давлатлар АҚШ талабларига қўшиладими?

Таҳлилчилар бу масалада давлатларнинг позицияси турлича бўлишини кутмоқда.

Ироқ Эрон билан туризм ва иқтисодий алоқалари сабаб АҚШдан истисно талаб қилиши мумкин. Покистон ҳам Эрон билан чегарадошлиги, савдо ва маданий алоқалари туфайли Вашингтон талабларига тўлиқ қўшилмаслиги мумкин.

Хитой эса АҚШнинг бир томонлама санкцияларини ноқонуний деб атаган. Туркия ҳам Эрон билан мавжуд иқтисодий ва туризм алоқалари сабаб бундай чекловларга қаршилик кўрсатиши мумкин.

Бирлашган Араб Амирликлари эса АҚШ сиёсатига яқинроқ позицияни танлаши эҳтимоли бор.

Эронлик йўловчилар учун оқибатлар қандай бўлади?

Санкциялар, аввало, парвозлар нархининг ошишига олиб келиши мумкин. Мутахассислар айрим йўналишларда авиачипталар нархи аллақачон кескин ошганини таъкидлаган.

Эрон иқтисодиётидаги қийинчиликлар ва миллий валютанинг қадрсизланиши фонида қўшимча транспорт харажатлари аҳолига янада катта босим қилиши мумкин.

Эронлик йўловчилар муқобил йўлларни танлашига тўғри келиши эҳтимоли бор. Улар Туркия, Ироқ, Арманистон ёки Покистон орқали қуруқлик ва денгиз транспортидан фойдаланиши мумкин. Бироқ бундай йўналишлар сафар вақти ва харажатларни оширади.

Авиакомпаниялар учун яна бир муаммо

Эрон авиакомпанияларининг самолёт парки аллақачон эскирган. Санкциялар сабаб эҳтиёт қисмлар, техник хизмат ва бошқа зарур ресурслардан фойдаланиш янада қийинлашиши мумкин.

Таҳлилчилардан бири бундай чекловлар Эрон авиациясининг амалдаги паркидаги самолётларнинг қарийб учдан бир қисмини тез орада парвоздан чиқариб қўйиши мумкинлигини айтган.

АҚШнинг асосий мақсади — Эрон авиация секторига хизмат кўрсатувчи компанияларни молиявий жиҳатдан чеклаш. Вашингтон бундай компанияларнинг АҚШ молия тизими ва доллар операцияларидан фойдаланиш имкониятларини қисқартириши мумкин.

Натижада санкциялар нафақат Эрон авиакомпанияларига, балки аэропортлар, ёқилғи етказиб берувчилар, ер усти хизматлари ва чипта сотувчи компанияларга ҳам таъсир қилиши мумкин.

Муаллиф: Ҳасанбой ОЧУН

мавзуга оид янгиликлар

Эрон АҚШ ультиматумини рад этди

Эрон АҚШ билан эришилган келишувларда «60 кунлик сўнгги муддат» бўлмаганини маълум қилди. Теҳрон ташқи сиёсатда босим, ультиматум ёки белгиланган муддатлар асосида қарор қабул қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

17.08.2026, 15:12

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

АҚШ ва Эрон ўртасида Версалда Исломобод ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши шунчаки ҳарбий ихтилофнинг якуни эмас, балки Вашингтоннинг стратегик мағлубиятини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш бўлди.

Жаҳон

22.06.2026, 11:24

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...

Эронлик мулозим Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги тинчлик меморандуми ўз ичига нималарни олганини очиқлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:32

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Трамп: Эронга қарши жиддий чоралар кўрамиз

АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга нисбатан янги чоралар кўрилиши мумкинлигини айтди. Унинг баёноти АҚШ ва Исроил раҳбарлари Эронга қарши янги ҳарбий операцияни муҳокама қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.10.2026, 15:25

Трампнинг Лос-Анжелес ҳақидаги гапи танқидга учради

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан урушда Лос-Анжелес ва Сан-Диего каби шаҳарлардан айрилиш «кичик нарх» бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг бу баёноти демократлар қатори айрим республикачилар томонидан ҳам кескин танқид қилинди.

Сиёсат

07.10.2026, 15:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. 

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?

12 ноябр куни Ўзбекистон ва Россия миллий терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувига ҳакамлар тайинланди. 

Спорт

10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади

Нима учун бундай қонун қабул қилинди?

Иқтисодиёт

10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →