Энди Трамп президентлик мавқейидан ҳам “соққа” қилиши мумкин
Доналд Трампнинг медиа компанияси президентнинг Truth Social платформасидаги баёнотларини бошқалардан олдин кўриш имконияти учун пуллик тариф жорий этишни муҳокама қилмоқда.
Жаҳон
18.07.2026, 12:54
Улашиш:

АҚШ президенти Доналд Трампга тегишли ижтимоий тармоқ компанияси унинг постларини бошқалардан олдин кўриш имконияти учун ойига 100 минг доллар тўлов жорий этишни кўриб чиқмоқда.
Бироқ янги механизм жиддий баҳсларга сабаб бўлди. Танқидчилар бунинг ҳукумат фаолияти очиқлигига тўсқинлик қилишини ва Трампга президентлик лавозимидан яхшигина даромад олиш имконияти беришини таъкидлашмоқда.
17 июль куни Reuters ахборот агентлиги Truth Social веб-сайтига эгалик қилувчи Trump Media and Technology Group компанияси молиявий трейдерлар ва фирмалардан Трампнинг постларига биринчи кириш ҳуқуқи учун юқори ҳақ олишни муҳокама қилганини маълум қилди.
Хабарга кўра, уч йиллик шартнома тузадиган компаниялар учун ойига 60 минг долларлик арзонроқ тариф ҳам кўриб чиқилган.
Демократияга таҳдид
Truth Social таклифи эълон қилинган заҳоти танқидларга учради. Трамп узоқ йиллардан буён ҳукуматдаги мавқейидан шахсий манфаати йўлида фойдаланишда айбланади.
Мутахассислар фикрича, бундай пуллик хизмат этика нуқтаи назаридан АҚШ демократияси фаолиятига хавф туғдиради.
Трампнинг бу ҳаракати президент сифатида қилаётган ишларига оид маълумотларни сотиш, деб баҳоланди.
Трамп нега Truth Social'га ўтган?
Трамп президентлик даврида ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланган. Биринчи президентлик муддатида у Twitter (ҳозирги Х) платформасининг энг фаол фойдаланувчиси эди.
Аммо Трампнинг 2020-йилги президентлик сайловлари юзасидан асоссиз даъволари ҳамда 2021 йил 6 январдаги АҚШ Конгресси биносига уюштирилган ҳужумдан сўнг бир нечта платформа унинг аккаунтларини блоклаган.
Шундан кейин Трамп ўз медиа компаниясига сармоя киритди. Ҳозир у "Trump Media and Technology Group" компаниясининг назорат пакетига эгалик қилади.
Truth Social компаниянинг асосий маҳсулотларидан бири ҳисобланади. Трамп 2021 йилда Тwitter'ни тарк этганидан буён деярли фақат шу платформадан фойдаланиб келмоқда.
У Эрон бўйича ҳарбий зарбалардан тортиб савдо сиёсатидаги ўзгаришларгача бўлган муҳим қарорларни айнан Truth Social орқали эълон қилади.
Жаҳон
18.07.2026, 12:54
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

«Мен саккизта урушни тўхтатдим» — Трамп тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ эканини айтди
Жаҳон
08.10.2026, 17:49

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда
Сиёсат
04.09.2026, 16:28

АҚШ Эроннинг ҳарбий объектларига янги зарбалар берди
Жаҳон
30.07.2026, 15:30

Трамп Конгрессга Эрон билан уруш қайта бошланганини билдирди
Сиёсат
14.07.2026, 11:34

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонлик боксчи Қозоғистон фуқаролигини олди
Спорт
23.11.2026, 10:38

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионатини оқ донада бошлайди
Спорт
23.11.2026, 09:35

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15
