Ғазодаги энг йирик оммавий жаноза маросими бўлиб ўтди
Ғазода вайроналар остидан топилган деярли бутун бир сулоланинг дафн маросими ўтказилди. Жами 112 киши дафн этилди.
Жаҳон
05.08.2026, 09:46
Улашиш:

Қуёш тиғида байроқларга ўралган замбилларда ётган 112 та чириган жасад қолдиқлари…
Булар – қарийб уч йил аввал Исроил томонидан қириб ташланган келиб чиқиши бадавийларга бориб тақаладиган Сабралик ал-Ҳассайнлар сулоласи аъзоларига тегишли жасадлар.
Фаластин расмийларининг маълумотларига кўра, 2023 йил 22 ноябрда Исроил ҳаво ҳужумлари Ғазо шаҳрининг эски маҳаллаларидан саналган Сабрада аҳоли уйқудалигида бир нечта кўп қаватли биноларни қулатган. Оқибатида ал-Ҳассайнлар сулоласининг 308 нафар аъзоси ҳалок бўлган.
Вафот этганларнинг деярли ярми аввалроқ топилиб, дафн этилган, бироқ шу пайтгача вайроналар остида 153 та жасад қолиб кетаётган эди.
Орадан қарийб уч йил ўтгач, 40 нафар ишчидан иборат қутқарув гуруҳи 17 кун давомида вайроналарни синчковлик билан кўздан кечириб, бедарак йўқолган 112 нафар қурбоннинг тана қолдиқларини олиб чиқди.
4-август куни қўшнилар ва уруғнинг омон қолган аъзоларидан иборат гуруҳ вайроналардан тозаланган текис майдонга йиғилди.
Бу ерда Фаластин ҳукумати Ғазо урушидаги энг йирик оммавий жаноза маросими деб таърифлаган тадбир учун жасадлар сафлаб қўйилган эди.
Эркаклар замбилларни кўтариб, кўчалар бўйлаб олиб ўтишди. Бир пешлавҳага марҳумлар — эркаклар, аёллар ва болаларнинг суратлари осилган.
Фаластин соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазодаги урушида 73 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани тасдиқланган. Аксарият ўлим ҳолатлари жасадлар ўликхоналарга келтирилиб, дафн этилганида қайд этилган. Яна 8000 га яқин одам вайроналар остида кетган, деб тахмин қилинади.
Бу уруш Исроил баёнотига кўра, 2023 йил ноябр ойида ҲАМАС бошчилигидаги жангарилар Ғазодан бостириб кириб, 1200 нафар исроилликни ўлдирганидан сўнг бошланган эди.
Жаҳон
05.08.2026, 09:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.08.2026, 10:01

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
03.10.2026, 11:28

“Ғазо бизники”: Исроил вазири ҳар кеча Ғазода 30–40 нафар фаластинликни ўлдиришга чақирди
Жаҳон
17.08.2026, 10:31

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?
Сиёсат
17.10.2026, 10:37

Ғазо жанубидаги зарба оқибатида камида икки нафар фаластинлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.10.2026, 16:16

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди
Жаҳон
21.09.2026, 12:23
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси
Маданий
29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди
Жаҳон
29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...
Сиёсат
28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин
Жаҳон
28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди
Иқтисодиёт
28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
