«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

Хитойда  юз берган тошқин оқибатида ўн минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилди. Айни пайтда яна бир «Саудел» тайфуни Япония ва Тайван томон ҳаракатланмоқда.

Жаҳон

26.08.2026, 17:28

Улашиш:

«Нарра» тайфуни Хитойда кучли сув тошқинларига сабаб бўлди

 Бу ҳақда The Guardian ва Reuters хабар берди.

«Нарра» 25 август куни кечқурун Хитойнинг жанубидаги Хайнань провинциясига тропик бўрон сифатида кириб келган. Ундан олдин бир неча кун давомида Бэйбу кўрфазида сақланиб турган бўрон Гуанси, Хайнань ва Гуандун ҳудудларида кучли ёғингарчиликларни келтириб чиқарган.

Гуансида 54 минг киши кўчирилди

Тайфун келтирган кучли ёмғирлар Гуанси-Чжуан автоном ҳудудида дарёларда сув сатҳининг кескин кўтарилишига сабаб бўлди.
Гуансида жами 54 минг киши хавфсиз ҳудудларга кўчирилган. Чунцзо шаҳрида эса сув сатҳи 2008 йилда қайд этилган аввалги рекорддан ошиб кетгани сабабли 15 мингдан ортиқ аҳоли эвакуация қилинган.
Чунцзода дарё суви ўзанидан тошиб, шаҳар ҳудудларига кирган. Айрим жойларда сув сатҳи бинолар томлари ва электр узатиш тармоқларигача кўтарилган.

Шаҳар маъмурияти хавфли ҳудудларда корхоналар ва сайёҳлик объектлари фаолиятини тўхтатишни буюрган. Эвакуация қилинган аҳолига хавфли ҳудудларга қайтмаслик тавсия этилган.
Хитой давлат оммавий ахборот воситалари мамлакат жанубида кучли ёмғирлар давом этишини хабар қилган. Гуанси, Гуандун, Хайнань ва Фуцзянь ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар кутилган.

«Саудел» Япония ва Тайван томон ҳаракатланмоқда

Айни пайтда «Саудел» тайфуни Жанубий Япония ва Тайваннинг шимоли томон ҳаракатланмоқда. Япония метеорология хизмати Окинава ва жануби-ғарбий оролларда кучли шамол, баланд тўлқинлар, кўчки ва сув тошқинлари хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Тайван ҳудудида ҳам кучли ёмғирлар кутилмоқда. Бироқ оролда қайд этилган бир ўлим ва тўрт кишининг бедарак йўқолиши «Саудел» тайфуни эмас, алоҳида тропик депрессия туфайли юзага келган сув тошқинлари билан боғлиқ.

23–25 август кунлари Тайваннинг Каосюн шаҳрида қарийб бир метр ёғингарчилик қайд этилган. Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, бу 2009 йилдаги ҳалокатли «Моракот» тайфуни даврида қайд этилган ёғингарчилик миқдоридан ҳам юқори бўлган.

Шу билан бирга, Хитой жанубида «Нарра» таъсиридаги кучли ёмғирлар давом этиши кутилмоқда. Мамлакат ҳудудларида бир вақтнинг ўзида бир нечта тропик тизимнинг фаол бўлиши вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Хитой Тинч океанига баллистик ракета учирди

Синов тариқасида учирилган бу ракета Хитой қирғоқларидан туриб АҚШга етиб бора олади. 

Жаҳон

07.07.2026, 11:10

Хитой Тайванни Иккинчи жаҳон уруши тарихини бузиб талқин қилишда айблади

Хитой Тайванни Пекиннинг Иккинчи жаҳон уруши тарихига оид талқинини танқид қилгани учун «қаҳрамонлар хотирасини таҳқирлаш»да айблади.

Жаҳон

30.09.2026, 12:18

Ҳиндистонда кучли ёмғирлар оқибатида 62 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида уч кундан бери давом этаётган кучли ёмғирлар оқибатида камида 62 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар жароҳатланган, мингга яқин уй зарар кўрган.

Жаҳон

29.09.2026, 09:08

Баҳсли харита: Хитойнинг қўшниларига ҳудудий даъволари

Хитой ўзи учун яратган янги харитада қўшни давлатларнинг бир қисми, бутун Тайвань, ҳатто Россияга тегишли ҳудудни ҳам ўзиники сифатида тасвирлаган. Бу оддий харитами ёки Пекиннинг келажакдаги стратегик мақсади?

Жаҳон

15.09.2026, 17:16

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиради

Ўзбекистон ва Япония энергетика соҳасидаги стратегик ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон

10.09.2026, 17:09

Хиросимага атом бомбаси ташланганига 81 йил тўлди

Атом бомбасидан омон қолганлар халқаро ҳамжамият, жумладан, Япония томонидан ядро қуролига эга бўлишга интилиш кучайиб бораётганидан хавотирда.

Жаҳон

06.08.2026, 14:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони 13,2 фоизга камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

Жаҳон

28.10.2026, 10:24

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →