Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади
Шри-Ланканинг йиллик пластик чиқиндилари ҳажми – 250 000 метрик тонна. Бироқ унинг оз қисмигина қайта ишланади. Чиқиндиларнинг аксарияти полигонлар, сув ҳавзалари ва океанга бориб тушади.
Жаҳон
11.06.2026, 12:11
Улашиш:

Пластик идишлардан ортиқча фойдаланишни чеклаш мақсадида Шри-Ланка ҳукумати 31 майдан бошлаб давлат муассасаларида бир марталик пластик сув идишларини тақиқлаб, улардан фойдаланишни камайтириш учун полиэтилен халталарга мажбурий тўлов жорий этди.
Экологларнинг таъкидлашича, Шри-Ланка йиллар давомида пластмассага оид бир неча тақиқларни жорий этса-да, ижронинг сустлиги, қайта ишлаш инфратузилмасининг заифлиги ва истеъмолчиларнинг бир марталик маҳсулотларга ўрганиб қолгани тақиқ ишлашига тўсқинлик қилмоқда.
Шри-Ланкада кескин ортиб бораётган катта муаммо пластмасса билан боғлиқ. 2024-йилги Пластмасса чиқиндилари бўйича миллий ҳисоботга кўра, оролда йилига тахминан 250 000 метрик тонна пластмасса чиқиндилари ҳосил бўлади.
Шри-Ланка ҳар йили қайта ишлайдиган пластмасса чиқинди миқдори атиги 27 000 метрик тонна (умумий миқдорнинг 11 фоизи).
Йиғилмай қоладиган 68 000 метрик тонна (27%) пластмасса чиқиндиси одатда ёқилади, кўмиб ташланади ёки ноқонуний равишда ташлаб юборилади.
Тахминан 101 000 метрик тонна (41%) пластмасса эса чиқиндиларни бошқариш тизимида, яъни йиғиш, ташиш, саралаш ва йўқ қилиш жараёнларида ҳисобланмай қолмоқда.
Осиё тараққиёт банки таҳлилларига кўра, Шри-Ланкадаги пластмасса чиқиндиларининг қарийб 70 фоизи бир марталик ишлатиладиган пластмассалар ҳиссасига тўғри келади. Булар асосан ҳар ой ишлатиладиган 20 миллион дона қатиқ идиши, 15 миллион дона озиқ-овқат ўрами, 20 миллион дона харид халтаси ва 1 миллион дона соус, мураббо ҳамда шампунь солинган пакетчадан иборат.
мавзуга оид янгиликлар

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Чирчиқ ва Қорадарё балиқларидан микропластик топилди
Маданий
06.07.2026, 14:45
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
