Чирчиқ ва Қорадарё балиқларидан микропластик топилди

“Nature Medicine” илмий журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, одам миясида тахминан 7 грамгача, яъни бир марталик пластик қошиқ оғирлигича микро ва нанопластик заррачалари топилган.

Маданий

06.07.2026, 14:45

Улашиш:

Чирчиқ ва Қорадарё балиқларидан микропластик топилди

Бу кўрсаткич 2016 йилги намуналарга нисбатан 50 фоизга кўп, яъни муаммо яширинча, лекин тез суръатда кучаймоқда.

Пластик заррачалари танамизга осмондан тушиб қолгани йўқ. Микропластик биз истеъмол қилаётган сув ва озиқ-овқат, жумладан, балиқдан ҳам танамизга жойлашиши мумкин.

 Ўзбекистон ва хорижий олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот эса буни Чирчиқ ва Қорадарё мисолида аниқ кўрсатиб берди.

Чирчиқ ва Қорадарёдаги балиқларнинг 60,7 фоизида микропластик бор

Ўзбекистон дарёларидаги балиқлар организмида микропластик заррачалари кенг тарқалгани аниқланди. Олимлар ўрганган балиқларнинг ярмидан кўпида пластик толалар мавжуд бўлиб, йирик балиқларда уларнинг миқдори янада кўпроқ чиққан.

Tомск давлат университети, Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти ва Андижон давлат университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Сирдарёнинг ирмоқлари ҳисобланган Чирчиқ ва Қорадарёсида яшайдиган балиқларнинг 60,7 фоизи организмидан микропластик заррачалари топилган.

Ҳар бир балиқ организмида ўртача 2,61 та пластик заррачаси ва қарийб 11,5 микрограмм пластик аниқланган. Балиқлардан топилган пластикларнинг катта қисми жуда ингичка микротолалардан иборат бўлиб, Қорадарёда аниқланган заррачаларнинг 89,7 фоизи, Чирчиқда эса 93 фоизи айнан шундай толалар ҳиссасига тўғри келган. Мутахассисларнинг тушунтиришича, микропластик балиқларга жиддий зарар етказади. Қаттиқ толалар ҳазм қилиш тизимининг шиллиқ қаватини шикастлайди.

Бундан ташқари, пластик таркибидаги заҳарли қўшимчалар ва мономерлар балиқларнинг эндокрин ҳамда иммун тизими фаолиятини бузиши мумкин.

Мазкур зарарли механизм инсон организми учун ҳам худди шундай хавф туғдиради. Танасида микропластик мавжуд бўлган балиқ истеъмол қилинганда худди шу заррачалар инсон танасига кўчиб ўтади.

Танамиздаги “чақирилмаган меҳмон

Бу муаммо фақат дарё балиқлари билан чекланмайди – микропластик аллақачон инсон организмининг ўзига ҳам кириб улгурган:

- Халқаро тадқиқотчиларнинг баҳолашича, ўртача бир инсон ҳафтасига тахминан 5 грамм (бир банк картаси оғирлигича) микропластикни овқат, сув ва ҳаво орқали ютиши мумкин, гарчи бошқа, анча эҳтиёткор методология билан ўтказилган тадқиқотлар бу кўрсаткични анча кичикроқ – ҳафтасига бир неча микрограмм даражасида баҳолайди. 

- Микропластик қон, жигар, буйрак, йўлдош (плацента) ва ҳатто онанинг сут безларида ҳам топилган бу муаммонинг қанчалик кенг тарқалганини кўрсатади.

Муаммо фақат “дарёдаги балиқ”да эмас, балки кундан-кунга ифлосланиб, зарарланиб бораётган атроф-муҳит ва бутун озиқ-овқат занжирида.

Халқаро тажриба

Дунёнинг кўплаб мамлакатлари микропластик муаммосига турли босқичларда ёндашмоқда:

Европа Иттифоқи – 2021 йилдан бошлаб бир марталик пластик буюмлар (найчалар, пластик идишлар, ватка таёқчалари)ни тақиқлади, шунингдек, косметика маҳсулотларидаги қасддан қўшиладиган микропластикни (масалан, ювиш воситаларидаги “микробидлар”) босқичма-босқич чиқариб ташлаш дастурини жорий этди.

Франция – 2025 йилдан бошлаб янги кир ювиш машиналарида микротолаларни ушлаб қолувчи филтрларни мажбурий ўрнатишни талаб қиладиган қонун қабул қилди, чунки синтетик кийимларни ювиш – сувга микропластик тушишининг асосий манбаларидан бири.

Жанубий Корея ва Тайван – косметика ва гигиена воситаларида пластик микробидлардан фойдаланишни тўлиқ тақиқлаган мамлакатлар қаторига киради.

Индонезия ва Ҳиндистон – дарё ва денгизларга пластик оқизилишининг олдини олиш учун “Пластиксиз дарёлар” каби миллий дастурларни ишга туширди, бунда маҳаллий ҳокимиятлар, ННТлар ва илмий муассасалар ҳамкорликда ишламоқда.

Буюк Британия ва Нидерландия – тўқимачилик саноатида “вискоза” ва бошқа ярим синтетик толалар ишлаб чиқаришда чиқиндиларни камайтиришга қаратилган стандартларни жорий қилмоқда, чунки айнан бундай толалар сув ҳавзаларидаги пластик ифлосланишининг катта қисмини ташкил этади (юқоридаги тадқиқотда ҳам вискоза толалари асосий манбалардан бири сифатида кўрсатилган).

Илмий мониторинг тизимлари – кўплаб мамлакатларда (АҚШ, Германия, Хитой) дарё ва кўлларда доимий равишда микропластик даражасини ўлчаб турувчи миллий мониторинг тармоқлари яратилган, бу муаммонинг кўламини вақтида аниқлаш ва чора кўришга ёрдам беради.

Давлат ва тегишли идоралар нима қилиши керак?

- Сув ҳавзаларида микропластик даражасини мунтазам ўлчаб борувчи миллий мониторинг тизимини йўлга қўйиш;

- Синтетик тўқимачилик ва ювиш воситалари ишлаб чиқарувчиларига нисбатан микропластик чиқиндиларини камайтириш бўйича стандартлар жорий этиш;

- Чиқинди сувни тозалаш иншоотларида микропластикни ушлаб қолувчи қўшимча филтрлаш босқичларини жорий қилиш;

- Бир марталик пластик буюмлардан фойдаланишни босқичма-босқич чеклаш.

Аммо бу чораларнинг барчаси давлат ва йирик ташкилотлар зиммасида деб ўйлаш хато – натижа кўп жиҳатдан бизнинг кундалик одатларимизга ҳам боғлиқ.

“Қўлимдан нима ҳам келарди?” дейишга шошилманг

Муаммо катта кўринса-да, ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўша оламиз:

1. Бир марталик пластикдан воз кечинг – пластик стакан, найча, полиэтилен пакет ўрнига қайта ишлатиладиган идишлардан фойдаланинг.

2. Пластик идишларда иссиқ овқат ёки ичимлик сақламанг – иссиқлик пластикдан заррачалар ажралишини тезлаштиради.

3. Пластик елим идиш (баклашка)даги сув ўрнига филтрланган сувни истеъмол қилинг. Айнан пластик идишлардаги сув микропластикнинг энг катта манбаларидан бири ҳисобланади.

4. Чиқиндиларни саралаб, қайта ишлашга ёки махсус белгиланган пунктларга топширинг. Дарё ва ариқларга пластик чиқинди ташламанг – уларнинг сувлари тўғридан-тўғри сув ҳавзаларига қўшилади.

5. Косметика таркибини текширинг – таркибида “polyethylene” ёки “polypropylene” кўрсатилган ювиш воситалари ва скрабларидан қочинг.

6. Жамоат ташаббусларида қатнашинг – дарё ва канал бўйларини тозалаш акцияларига қўшилинг, экологик ННТларни қўллаб-қувватланг.

7. Хабардорликни оширинг – оила аъзолари ва атрофдагиларга бу муаммо ҳақида гапиринг, чунки муаммонинг ечими кўпчиликнинг хатти-ҳаракатига боғлиқ.

Чирчиқ ва Қорадарёдаги тадқиқот натижалари бу узоқдаги мавҳум муаммо эмас, балки бугунги кунда биз истеъмол қилаётган сув ва озиқ-овқат билан боғлиқ реал хавф. Давлат даражасидаги чоралар билан бир қаторда, ҳар бир кишининг кундалик одатларидаги кичик ўзгаришлар ҳам умумий натижага сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.

Мафтуна Бахтиёрова

мавзуга оид янгиликлар

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди

Ўзбекистонлик талаба қиз глобал пластик муаммосига инновацион ечим топгани хабар қилинмоқда.

Фан-технология

10.06.2026, 11:35

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди

Учрашувда муҳандислик коммуникациялари ва ижтимоий объектларга тушаётган юк, шунингдек, электр ва сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинган.

Ўзбекистон

15.09.2026, 11:46

Сингапурда ўрмонларни уй-жой қурилиши учун кесиш режаси норозиликларга сабаб бўлди

Сингапурда Мажу ва Гиллман ўрмонларини турар жой қурилиши учун ўзлаштириш режаси жамоатчиликнинг кам учрайдиган очиқ норозилигига сабаб бўлди. Петицияларга 60 мингдан ортиқ киши имзо қўйган.

Жаҳон

28.08.2026, 15:38

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?

Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашрига 24 та янги ўсимлик тури киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар нимани англатади? Нега айнан Қизил китоб?

Ўзбекистон

10.08.2026, 17:19

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

Ўзбекистонда пахта ҳосили 5 миллион тоннадан ошди: 35 йиллик рекорд янгиланди

Рекорд ҳосилга қандай эришилди?

Ўзбекистон

05.11.2026, 09:51

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?

Самарқандда ШҲТ плюс хавфсизлик бўйича экспертлар мулоқоти ўтказилади

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин

Жамоат транспортида хавфсизлик масаласи кун тартибида.

Ўзбекистон

04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда

Беларусь президенти Александр Лукашенко Украинадаги уруш яқин ойларда тугашига ишонч билдирмоқда. Унинг айтишича, агар Россия-Украина уруши тез орада тугамаса "учинчи жаҳон уруши" бошланиши мумкин.

Жаҳон

03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди

Жаҳон банкининг янги ҳисоботига кўра, 2011–2023 йилларда Ҳиндистонда қарийб 500 миллион киши камбағалликдан чиққан. 

Жаҳон

03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғли жойларда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди

Абонент розилиги, қўнғироқ вақти ва реклама тарқатувчи ташкилотларга нисбатан янги талаблар амал қилади.

Ўзбекистон

03.11.2026, 11:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →