Трамп Онтарио кўли номини “Америка кўли” деб ўзгартирди
52 фоизи Канадага қарашли Онтарио кўли 400 йилдан ошиқроқ тарихга эга. Дональд Трамп энди баъзи океанлар номини ҳам ўзгартиришни таклиф қилмоқда.
Жаҳон
28.08.2026, 12:58
Улашиш:

АҚШ президенти Дональд Трамп 27 август куни Онтарио кўли номини “Америка кўли” (Lake America) деб ўзгартирди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Шимолий Американинг бешта Буюк кўлларидан бири – Онтарио кўлига оид фармон фақат АҚШ федерал идоралари томонидан қўлланилади. Канада, халқаро органлар ёки бошқа ташкилотларнинг кўлни қандай аташини белгиламайди.
Трамп баёнотидан бир неча соат ўтиб, Канада бош вазири ва Нью-Йорк штатининг демократик губернатори 400 йилдан ошиқроқ тарихга эга номни ўзгартирмасликларини маълум қилди. Нью-Йорк АҚШ тарафидан кўл билан чегарадош.
“Биз Онтарио кўли номини дарҳол Америка кўли деб ўзгартирамиз. Кўл номининг ўзгариши, яъни Америка кўли, аслида, мен узоқ вақтдан бери ўйлаб юрган нарса эди”, – деди Трамп журналистларга.
Бу ҳаракат Канада билан зиддиятни янада кучайтирди. Ўтган ҳафта АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо музокаралари барбод бўлиб, бунда ҳар икки томон бир-бирини айблади.
“Америка ўзгармоқда”
Канада Бош вазири Марк Карнининг таъкидлашича, кўлнинг номи Канада ва АҚШ давлат сифатида ташкил топишидан анча аввал пайдо бўлган.
“Биз Американинг ўзгараётганини биламиз. Бу савдо муносабатлари, ташқи сиёсати, миллий ёдгорликлари, гидронимларида намоён бўлмоқда. Шунингдек, канадаликлар ҳақиқатни – аввал ҳам, ҳозир ҳам ва ҳар доим уни Онтарио кўли деб аташни билишади”, — деди Карни ижтимоий тармоқларда.
Онтарио кўли юзасининг қарийб 52 фоизи Канадага, қолган қисми эса Нью-Йорк штатига қарашли.
Нью-Йорк губернатори Кети Хокул ижтимоий тармоқда муносабат билдириб, Нью-Йорк уни янги ном билан атамаслигини айтди.
Канада ва Нью-Йорк штати билан чегарадош Вермонт штатининг республикачи губернатори Фил Скотт Трампнинг қарорини “арзимас ва умидсиз” деб баҳолади.
“Бизга энди океан керак”
Пайшанба куни Трамп океанлар номини ўзгартиришни ҳам таклиф қилди.
“Бизда кўрфаз ҳам, кўл ҳам бор, энди бизга фақат океан керак. Шундай экан, балки Атлантика ёки Тинч океани номини алмаштиришимизга тўғри келар. Балки иккаласини ҳам ўзгартирармиз”, – деди Трамп журналистларга.
2025 йил бошидан буён Трамп Канадани АҚШнинг 51 штатига айланиши борасида бир неча бор айтган, бироқ Канада раҳбарлари бу фикрни бемаънилик деб атаган.
Трамп лавозимига қайтганидан буён ўз номини ҳам Вашингтондаги машҳур иморатлар, ҳарбий-денгиз кучларининг янги туркумдаги кемалари, бадавлат хорижликлар учун мўлжалланган виза дастури, ҳукуматга қарашли дори-дармонлар веб-сайти ҳамда болалар учун очиладиган федерал жамғарма ҳисобварақларига беришга ҳаракат қилиб кўрди.
Бундан ташқари, 2025 йил январь ойида Мексика кўрфази номини Америка кўрфазига ўзгартиришни буюрди.
Жаҳон
28.08.2026, 12:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Трамп Канада билан яқинлашгани учун ЕИга таҳдид қилди
Сиёсат
17.09.2026, 17:20

Трамп Нью-Мексико штати номини қайта номлашни таклиф қилди
Жаҳон
07.09.2026, 11:35

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда
Жаҳон
21.09.2026, 11:12

Трамп маъмурияти Саудияга 48 та F-35 сотилишини маъқуллади
Жаҳон
18.09.2026, 09:50

Суд Трамп номини Кеннеди марказига жойлаштиришни тақиқлади
Жаҳон
16.09.2026, 10:50

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда
Ўзбекистон
27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин
Ўзбекистон
27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди
Маданий
26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?
Спорт
26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама
Жаҳон
26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Ўзбекистон
26.10.2026, 15:33

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?
Жаҳон
26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди
Ўзбекистон
26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
