Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?

Экологик назоратни кучайтириш ва шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида эко-стикер тизими жорий этилмоқда. Қизил тоифага кирувчи автомобиллар айрим марказий ҳудудларга умуман киритилмайди, сариқ тоифадаги транспорт воситалари учун экологик ҳолатдан келиб чиқиб қисман чекловлар жорий этилади. Яшил тоифадаги автомобиллар эса белгиланган ҳудудларда эркин ҳаракатланиши мумкин.

Бу ҳақда Давлат экологик экспертизаси маркази "Paradigma" нашрига маълум қилди.

Эко-стикер тизими қачон кучга киради?

Вазирлар Маҳкамасининг 750-сон қарорига мувофиқ, эко-стикерлар тўғрисидаги низом 2025 йил 29 ноябрдан амал қилишни бошлаган. Амалда стикерларни бериш жараёни эса 2026 йил 1 январдан старт олади.

Тизим бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич жорий этилса-да, энг қатъий чекловлар аввало Тошкент шаҳридаги экологик зоналарда қўлланилади.

Автомобиллар қай тарзда тоифалаштирилади?

2026 йилдан бошлаб ҳар бир автомобилнинг экологик аҳволи текширилиб, унга махсус стикер берилади. Стикерлар уч хил рангда бўлади:

  • Яшил — экологик тоза, Евро-5/6 стандартларига мос
  • Сариқ — ўрта даражада ифлослантирувчи
  • Қизил — чиқиндиси юқори, экологик хавф даражаси юқори

Тоифалаштириш Автомобиль  Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ДЙҲХХ) томонидан ўтказиладиган техник диагностика натижасида амалга оширилади.

Экологик зоналар: кимга чеклов, кимга рухсат?

Яқин йилларда Тошкентда махсус экологик зоналар ташкил этилади. Бу зоналарга кириш автомобилнинг стикерига қараб белгиланади:

  • Қизил тоифа автомобилларига айрим марказий ҳудудларга кириш тақиқланади;
  • Сариқ тоифа учун қисман чекловлар жорий қилиниши мумкин;
  • Яшил тоифа автомобиллари эркин ҳаракатланиши мумкин бўлади.

Таъкидланишича, бу чекловлар аҳоли саломатлиги ва ҳаво сифати учун жуда муҳим.

Халқаро тажриба: Ўзбекистонда нималар кутилмоқда?

Европа ва Корея тажрибасига таянилган ҳолда келгусида қуйидаги имкониятлар жорий этилиши мумкин:

  • яшил стикерга эга ҳайдовчилар учун арзонроқ парковка;
  • муайян кунларда фақат “яшил” тоифага рухсат бериш;
  • “қизил” автомобилларга қўшимча чекловлар;
  • регионларда ҳам экологик зоналар ташкил этиш.

Бу чоралар транспорт ҳаракатини экологик тамойиллар асосида қайта ташкил этишга хизмат қилади.

Эко-стикерни қандай тартибда олиш мумкин?

2026 йилдан бошлаб:

  • автомобиль рўйхатга олинса ёки қайта рўйхатдан ўтса,
  • ҳайдовчи my.gov.uz орқали ариза топширса,
  • ДЙҲХХ ташхисдан ўтказади ва стикер турини белгилайди.

Стикерни ҳайдовчи ўз хоҳишига кўра ДЙҲХХ бўлимидан олиши ёки етказиб беришга буюртма қилиши мумкин.

Тизимнинг асосий мақсади нима?

Эко-стикер — бу шунчаки рангига қараб белгиланадиган белги эмас. Унинг асосий вазифалари қуйидагилар:

  • автомобил чиқиндиларини аниқ ҳисоблаш;
  • шаҳарлар ҳавосини яхшилаш;
  • экологик маданиятни ошириш;
  • “ифлос” автомобиллар улушини қисқартириш.

Ўзбекистон

05.12.2025, 17:01

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Экологик стикерни онлайн тартибда расмийлаштириш мумкин

Ўзбекистонда экологик тоифаси аниқланган автотранспорт воситалари учун экологик стикерни онлайн тартибда олиш имконияти яратилди. 

Ўзбекистон

09.01.2026, 08:24

«Экостикер» тизими: 2026 йилдан жарималар қўлланилмайди

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлар ва айрим ОАВларда 2026 йилдан бошлаб «экологик ҳудуд»га кирувчи қизил ва сариқ тоифадаги автомобиллар жаримага тортилади, деган мазмундаги нотўғри хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон

26.12.2025, 10:13

Экостикер талабини бузган ҳайдовчилар қачон жаримага тортилади?

Экостикер рангига мос келмайдиган ҳудудларга кирган транспорт воситалари учун жарималар 2028 йилдан бошлаб қўлланилади.

Ўзбекистон

23.12.2025, 15:40

Эко-стикерлар учун қанча миқдорда тўлов қилинади?

Транспорт воситаларини экологик тоифа ва синфларга ажратиш ҳамда шу асосда эко-стикерлар бериш тартиби белгиланди. 

Ўзбекистон

20.12.2025, 10:22

Энди автомобиллар «қизил», «сариқ», «яшил» стикерлар орқали экологик тоифаларга ажратилади

Пойтахтда «Файзобод ГАИ» номи билан танилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди. Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиб, махсус стикерлар тақдим этилади. Бу ҳақида Kun.uz маълумот бермоқда.

Ўзбекистон

09.03.2024, 12:27

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди

Адлия вазирлиги Сунъий интеллектга асосланган ечимларни яратиш, жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича этика қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди.

Фан-технология

16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди

Нормандиядаги фасллар алмашинувидан илҳомланиб яратилган мазкур асар Лондондаги янги нуфузли кўргазманинг асосий дурдонаси сифатида тақдим этилди.

Маданий

16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда

Хитой биринчи мия имплантини тижорий фойдаланиш учун маъқуллаган бир пайтда, Илон Маск шу йилнинг ўзидаёқ синовдан ўтган “Neuralink” қурилмаларини оммавий ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Жаҳон

15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди

АҚШ Давлат департаменти “Адолатга ёрдам учун мукофот” дастури доирасида Эрон Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг асосий раҳбарлари ҳақида маълумот берганлар учун 10 миллион долларгача мукофот эълон қилди.

Жаҳон

14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади

Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади. 

Иқтисодиёт

14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?

Минтақада давом этаётган ҳарбий можаролар фонида Исроил ҳарбий авиацияси ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун яна бир кутилмаган омил — кўчиб юрувчи қушлар миграцияси қўшимча муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Жаҳон

14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади

2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.

Жаҳон

14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди

Яқин Шарқдаги можаро ортидан юзага келган энергия инқирози фонида АҚШ Россия нефтига нисбатан санкцияларни вақтинча юмшатди. 

Иқтисодиёт

13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан бир қатор ёпиқ муассасаларда мониторинг ташрифлари амалга оширилди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг Минаб шаҳрида жойлашган қизлар бошланғич мактабига хатолик сабаб зарба берган. Ўшанда 168 нафар ўқувчи ва 14 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади

Россия ТИВ вакили Мария Захарова Эрон ва бошқа дўст давлатларга гуманитар ёрдам етказиб бериш ишлари аллақачон ташкил этилганини маълум қилди.

Жаҳон

13.03.2026, 12:01