Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?
Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.
Маданий
26.06.2026, 16:27
Улашиш:

Бир қарашда бу инсоният учун катта қулайлик ва тараққиётдек кўринади. Аммо ҳар бир технологик инқилоб каби унинг ҳам кўринмас таъсирлари бор. Айниқса, санъат ва мусиқа соҳасида. Энди савол шунда: технология ривожланаётган бир пайтда, бизнинг эстетик дидимиз ҳам сунъийлашиб кетмаяптими?
Таксига ўтирасиз. Эшик ёпилади. Ҳайдовчи газни босади, машина жойидан қўзғалади ва сиз кеча, ўтган куни, умуман, охирги бир ой давомида деярли ҳар куни қулоғингиз остида “қичқирадиган” ўша таниш оҳангни эшитасиз: “Ҳавога тарқалган нафас, шамол тинч даладан ўтади...”
Меҳмонхонадаги, дўкондаги, бозордаги, автобусдаги фон мусиқа ҳам ё айнан шу “тарона”, ёки шу каби SI ёрдамида яратилган бошқа бири.
Мусиқий инкубатор
Бу янги “мусиқий инкубатор”нинг маҳсули бозоримизга кириб келганига кўп бўлгани йўқ, лекин аллақачон тўй ва маросимларда ҳам у ёрдамида яратилган қўшиқлар жарангламоқда. “Талабга яраша таклиф-да”, дейишингиз мумкин. Фақат бу сафар талаб юқорилаш ўрнига қулаётган бир даврда “инкубатор маҳсулотлари”га иштиёқ ошиб бормоқда.
Suno, Udio, Stable Audio — бу платформаларнинг номи кўпчиликка ҳали нотаниш. Лекин уларнинг маҳсулоти ҳамманинг қулоғида. Матн ёзинг, услуб танланг, “яратиш” тугмасини босинг — 30 сониялик алгоритм “ижоди” ичида қўшиқ тайёр.
Ўзбек сегментида бу тўлқин 2023 йил охиридан бошланди. Telegram каналлари, TikTok саҳифалари, YouTube контентлари сунъий интеллект томонидан яратилган қўшиқлар билан тўлиб-тошди. Илгари бастакор бўлиш, хонанда бўлиб қўшиқ куйлаш, мусиқа назариясини ўрганиш учун йиллар сарфланган бўлса, бугун назариясиз яратилган тароналар трендда.
Бугунги глобаллашув даврида ҳар бир соҳа жадал қадамлар ташламоқда, жумладан, технологик соҳа ҳам. SI кундан кунга янги марраларни забт этиб, инсониятни ҳайратга солмоқда. Технологиянинг ривожланиши, SIning кун мавзусига айланиши ёмон эмас. Масала улар яратган маҳсулотлардан қаерда ва қандай фойдаланишимиз, уларни саралай билишимизда.
Юлдуз Усмонованинг “Болалигим сени соғиндим” қўшиғи 2018 йилдан бугунги кунгача YouTube’да 3,6 миллион марта кўрилган. Айнан шу қўшиқнинг сунъий интеллект томонидан cover қилинган версияси эса бир ойда 3,7 миллиондан ортиқ кўриш тўплаган.
Оҳанг клонланган, ритм ўйноқи. Лекин қофиялар бузилган, баъзи қаторлар грамматик жиҳатдан нотўғри. Овоз силлиқ, аммо совуқ. Шунга қарамай, у кўпроқ тарқалди.
Нима учун? Чунки алгоритм аслни кўчирмадан фарқламайди. У босишларни ҳисоблайди, ҳис-туйғуни эмас. Кўпроқ кўрилган юқорига чиқади — юқорида тургани эса яна кўпроқ кўрилади.
Бу механизмни XVI асрда инглиз иқтисодчиси Томас Грешам бошқа бир соҳа мисолида таърифлаб кетган эди. Грешам сарой ҳисобчиси бўлган даврда таркибида кумуш миқдори камайтирилган тангалар муомалага чиқарила бошлаган. Бундан хабар топган аҳоли тўлиқ кумушли эски тангаларини уйда сақлаган ёки эритиб сотган — бозорда фақат “енгил” тангалар қолган. Грешам кузатувлари натижасида ёмон пул яхши пулни муомаладан сиқиб чиқаришини аниқлаган.
Бугун унинг назарияси мусиқа бозорига кўчган. Ўттиз сонияда яратилган тарона билан йиллар меҳнати бир хил платформада, бир хил алгоритм томонидан тенг кўрсатилади. Тингловчи иккаласини тенг “қабул қилади” — савдогар иккала тангани ҳам номинал қиймати бўйича олганидек. Натижада арзон, тез ва кўп миқдордаги контент бозорни эгаллайди. Чуқур меҳнат билан яратилган асар эса излаб топишни талаб қиладиган чуқурликка чўкиб кетади.
Пассив тингловчилар алгоритмга таслим бўлади. Алгоритм нимани узатса, ўшани қабул қилади. Аста-секин шу қабул қилиш меъёрга, меъёр эса мезонга, мезон эса тамғага айланади. Болалар ва ўсмирлар биринчи эшитган нарсани эстетик эталон сифатида қабул қилишини ҳисобга олсак, қофиясиз, руҳсиз, алгоритмик ишлаб чиқарилган маҳсулот улар учун “санъат” даражасига чиқади.
Яна бир масала — сунъий интеллект томонидан яратилган қўшиқнинг муаллифи ким бўлади? Платформа фақат восита, фойдаланувчи эса фақат prompt киритган ёки шаклни танлаган. AI эса ҳозирча кўпчилик мамлакатларда ҳуқуқий субъект эмас. Демак, ушбу қўшиқларга ҳеч ким жавобгар эмас.
Ўзбекистонда 2021 йилда янгиланган “Муаллифлик ҳуқуқи тўғрисида”ги қонун сунъий интеллект томонидан яратилган контентни ҳали тўлиқ тартибга солмаган. Платформа масъулияти маҳаллий қонунчиликда деярли белгиланмаган. Солиқ, лицензия, рўйхатдан ўтиш масалаларининг барчаси ҳамон бўшлиқда.
Технологик илдамлаш тараққиётнинг ажралмас қисми — буни инкор этиб бўлмайди. Сунъий интеллект — восита, холос. Муаммо воситада эмас, муаммо танқидий тинглов маданиятининг йўқлигида, мезоннинг йўқлигида. Танлаш учун дидни шакллантириш, дуч келганини эмас, сараланганини истеъмол қилиш керак. Ахир алгоритм бизнинг ўрнимизга бу ишларни бажара олмайди.
Мафтуна Бахтиёрова
Маданий
26.06.2026, 16:27
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Сунъий интеллектдан қўрқишимиз керакми?
Фан-технология
16.09.2026, 15:30

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди
Жаҳон
15.09.2026, 11:42

Она қорнидаги чақалоқни “лойиҳалаш” даври бошланмоқдами?
Фан-технология
08.07.2026, 16:44

Фантастикадан реалликка кўчган башорат
Маданий
01.07.2026, 17:34

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
сўнгги янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09

4 ноябрь куни Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
03.11.2026, 15:09

Энди телефонга исталганча реклама юбориб бўлмайди
Ўзбекистон
03.11.2026, 11:43

Кредит рекламаси ва шартномаларида огоҳлантириш мажбурий бўлди
Иқтисодиёт
03.11.2026, 10:30

АҚШда исломофобия кучаймоқда
Жаҳон
03.11.2026, 10:22

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Исроил кучлари Ал-Жазира мухбирини ҳибсга олди
Жаҳон
03.11.2026, 10:00

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?
Жаҳон
02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди
Ўзбекистон
02.11.2026, 13:03

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди
Иқтисодиёт
31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?
Ўзбекистон
31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи
Жаҳон
30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади
Ўзбекистон
30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради
Иқтисодиёт
30.10.2026, 11:30
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35
