Молдова МДҲ аъзолигини тугатиш сари қадам қўйди

Молдова Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) таркибидан тўлиқ чиқиши жараёнини бошлади.

Жаҳон

20.01.2026, 09:14

Улашиш:

Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Михай Попшой маълум қилди.

Вазирнинг таъкидлашича, айни пайтда МДҲни ташкил этувчи асосий ҳужжатларни бекор қилиш (денонсация қилиш) устида ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, 1993 йил 22 январда Минск шаҳрида имзоланган МДҲ Низоми, 1991 йил 8 декабрдаги МДҲни ташкил этиш тўғрисидаги битим ҳамда 1991 йил 22 декабрда қабул қилинган унга илова ҳақида сўз бормоқда.

«Ушбу учта асосий шартнома бекор қилингач, Молдова Республикаси расман МДҲ таркибидан чиқади. Бу жараён аллақачон бошланган. Қарор яқинда қабул қилинди, ҳозир эса тасдиқлаш босқичи давом этмоқда», — деди Попшой.

Унинг сўзларига кўра, парламентнинг янги сессияси бошланганидан сўнг денонсацияга оид ҳужжатлар қонун чиқарувчилар томонидан кўриб чиқилади.

«Февраль ойининг ўрталарига қадар, эҳтимол, ҳукумат даражасидаги барча жараёнлар якунланади. Шундан сўнг парламент ушбу қарорни қабул қилади», — деди вазир.

Попшой таъкидлаганидек, агар қонун чиқарувчи орган учта таъсис шартномасини бекор қилишни маъқулласа ва президент барча техник босқичлар якунланганидан сўнг уларни тасдиқласа, Молдова МДҲ аъзолигини тўлиқ тугатади.

Маълумот учун, Молдова ҳозиргача МДҲ доирасида жами 283 та келишув имзолаган. Уларнинг 71 таси аллақачон бекор қилинган, тахминан 60 таси эса бекор қилиш жараёнида. Кишинёв расмийлари Россиянинг Украинага бостириб киришидан сўнг, 2022 йил февраль ойида МДҲ билан тузилган келишувларни бекор қилиш жараёнини бошлаган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Украина 1992 йилги МДҲ чегараларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимдан чиқди

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) доирасида давлат чегаралари ва денгиз иқтисодий зоналарини ҳимоя қилиш тўғрисидаги келишувдан чиқиши ҳақида фармонни имзолади.

Жаҳон

27.01.2026, 12:50

Тажовузкор риторика давом этмоқда: навбат Валуевга

Россиялик пропагандист Владимир Соловьёв бошлаб берган тажовузкор риторикани аввалроқ файласуф Александр Дугин давом эттирган эди.

Жаҳон

23.01.2026, 10:32

Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди

Россияда МДҲ давлатларидаги рус тили ўқитувчилари учун махсус таълим дастури яратилди

Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида янги шаклдаги таълим дастури — хорижий рус тили ўқитувчилари учун "Учу великому" ("Буюк нарсаларни ургатаман") номли таълим дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий ҳамда таълим алоқаларини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлиб, мазкур ғоя Ўзбекистондаги РКИ (рус тилини чет тили сифатида дарс берадиган) ўқитувчиларининг малакасини оширишга йўналтирилган.

Таълим

16.11.2024, 11:53

Mirziyoyev Rossiyadan Toshkentga qaytdi. Ikki kunlik tashrifdan nimalar maʼlum?

Мирзиёев Россиядан Тошкентга қайтди. Икки кунлик ташрифдан нималар маълум?

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташриф билан учганди. Кеча, 8 октябрь куни Мирзиёевнинг ташрифи якунланиб, у Ўзбекистонга қайтди. Хўш, мазкур қисқа муддатли борди-келдида нималар муҳокама қилиндию, нимага келишиб олинди?..

Ўзбекистон

09.10.2024, 10:02

сўнгги янгиликлар

«Paradigma»да эътироф: фидойи журналистлар ва фаоллар тақдирланди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнларни таҳлил қилган ҳолда, журналистика ва фуқаролик жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган шахсларни эътироф этиб келмоқда.

Маданий

09.02.2026, 18:28

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

2025 йил ўзбек бокси учун тарихий йил бўлди — жаҳон чемпионатларида рекорд натижалар қайд этилди, олтин медаллар сони ошди ва илк бор уч карра жаҳон чемпиони етишиб чиқди.

Спорт

09.02.2026, 16:18

Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди

2025 йилда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда 361 минг ва 349 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди.

Спорт

09.02.2026, 15:30

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистон

09.02.2026, 13:57

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди

Британия бош вазири аппарати раҳбари Морган Максуини жинсий жиноятларда айбланган миллиардер Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди.

Жаҳон

09.02.2026, 11:20

Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда

Бугун буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун. Асрлар давомида қўлёзма ва китобларда сақланган унинг бой адабий мероси бугун нафақат нашрлар, балки интернет платформалари орқали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Маданий

09.02.2026, 10:32

Ўзбекистон таълимида янги давр: 12 йиллик узлуксиз тизим ва “Янги авлод” мактаблари

Мамлакатда мактабгача ва умумий ўрта таълимни ўзаро боғлайдиган 12 йиллик узлуксиз таълим модели босқичма-босқич жорий этилади.

Таълим

09.02.2026, 09:58

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати йиғилишида муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 20:00

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00