Олимпиада кундалиги: Ўзбекистон Олимпиада тарихида шахсий рекордини янгилади
Кеча, 9 август куни Парижда бўлиб ўтаётган ёзги Олимпиая ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар бир қатор медалларга эга бўлди. Ҳозирча Ўзбекистон умумий ҳисобда 14-ўринни банд қилмоқда.
Спорт
10.08.2024, 10:35
Улашиш:

Олимпиада кулдалиги: Ўзбекистон Олимпиада тарихида шахсий рекордини янгилади
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Асадхўжа Мўйдинхўжаев -71 кг вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини қўлга киритди. У муросасиз руҳда ўтган финал жангда мексикалик Марко Альваресни мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, Фарғона боксининг яна бир ёрқин вакили Лазизбек Мулложонов ҳам Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди. -92 кг вазн тоифасида иштирок этган Мулложонов чемпионлик баҳсида озарбайжонлик Лорен Альфонсо Домингесни мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Ўзбекистон делегацияси ҳисобига навбатдаги медални эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев олиб келди. -57 кг вазн тоифасида иштирок этган Абдуллаев бронза медали учун баҳсда қирғизистонлик Бекзат Алмаз ўғлидан устун келди ва учинчи ўринни эгаллади.

Таэквондочи Озода Собиржонова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали учун даянга чиқди. -67 кг вазн тоифасида иштирок этган Собиржонова белгиялик Сара Чарига имкониятни бой берди ва шу нуқтада иштирокини якунлади.

Шунингдек, таэквондочи Жасур Жайсунов ҳам бронза медали учун ўтиш босқичидаги жангини якунлади. -80 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жайсуновга италиялик икки карра жаҳон чемпиони Симоне Алессио рақиблик қилди. Шиддатли жангда европалик спортчининг қўли баланд келди ва Жайсунов Олимпиададаги иштирокини шу нуқтада тугатди.
Яна бир Ўзбекистон номидан майдонга тушган эркин курашчи Жавраил Шапиев -86 кг вазн тоифасининг бронза медали учун кураш олиб борди. Америкалик номдор Арон Брукс билан беллашган Шапиев муросасиз баҳсда имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинларини кучли бешликда тугатди.

Ўзбекистонлик спортчилар Олимпия ўйинларида сувга сакраш дастурида дебют қилди. 10 метрли платформадан сакраш бўйича иштирок этган Игор Мялин саралашда 357,10 балл жамғарди ва 21-натижани қайд этди. Афсуски, бу балл спортчига ярим финал йўлланмаси учун камлик қилди.
Узоқ йиллик танаффусдан кейин ўзбекистонлик эркин курашчи яна Олимпия ўйинларида финалига чиқди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Разамбек Жамалов ярим финалда тожикистонлик Виктор Рассадинни мағлубиятга учратиб, финал йўлланмасига эга чиқди. Олтин медаль учун баҳсда Жамаловга япониялик Даичи Такатани рақиблик қилади.
Кеча бадиий гимнастика бўйича гуруҳ машқи йўналишининг саралаш босқичи ҳам бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мумтоза Исъҳоқзода, Шаҳзода Ибрагимова, Ирода Содиқова, Эвелина Атальянс ҳамда Амалия Мамедова 64,000 балл билан 7-ўринни эгаллашди. Бу орқали улар бугун бўлиб ўтадиган финал босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлди.
Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари якунига етмаган бўлсада, Ўзбекистон делегацияси айни пайтнинг ўзидаёқ 5 та олтин ва 3 та бронза медаллари билан ўз тарихидаги энг яхши натижани янгилаб улгурди. Ҳали олдинда 3 нафар атлетикачининг финал баҳслари, қолаверса, иштирокини кутиб турган бир қатор спортчилар бор.
мавзуга оид янгиликлар

Париж кўчаларининг бирига Самарқанд номи берилди
Жаҳон
14.03.2025, 12:34

Ўзбекистонлик спортчилар Париж-2024 Паралимпиядасига йўл олди
Спорт
14.08.2024, 09:51

Париж-2024: Олимпиада сарҳисоби
Спорт
12.08.2024, 11:22

Париж–2024: Испания футбол бўйича Олимпиада чемпиони бўлди
Спорт
10.08.2024, 13:25

Париж-2024: Бугун Ўзбекистон ҳисобига яна учта медаль қўшилади
Спорт
10.08.2024, 12:16

Париж-2024: Бугун ҳам ўзбекистонлик спортчилар олтин медаль учун курашади
Спорт
09.08.2024, 13:09
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
