“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан олий минбардан нутқ сўзлади.

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

У халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистонда инсон қадрига қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.

Нутқдаги асосий масалалар:

— БМТда ҳар бир давлатнинг овози эшитилиши керак

— Марказий Осиё рақобатдан шериклика ўтган минтақага айланди

— Афғонистонга фақат хавф манбаи сифатида қараш ечим эмас

— Инсон қадри ислоҳотлар марказида: сўнгги 10 йилдаги натижалар

— Болалар фаровонлиги, аёллар ҳуқуқлари ва қонун устуворлиги

— Орол фожиаси ва сувни тежаш масаласи

— Сунъий интеллект инсон ҳуқуқлари ва хавфсизлигидан ажралмаслиги керак

Дунёдаги вазият ва Ўзбекистоннинг танлови

Саида Мирзиёева бугун инсоният осон даврда яшамаётганини, дунёда урушлар давом этиб, геосиёсий зиддиятлар кескинлашаётгани, ишонч муҳити сусайиб, тенгсизлик кучайиб бораётганини таъкидлади.

“Бу борада Ўзбекистон ўз етакчиси, президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўз танловини қилган. Бу очиқлик танлови, қўшнилар билан яхши муносабатлар танлови, дунё билан мулоқот танлови. Очиқлик заифлик эмас, аксинча, тинчлик учун ҳаракат қилиш, келажак олдида масъулиятни зиммага олишдир”.

У дунёда давлатлардан қайси томонда экани сўралаётганини эслатиб, бунга Ўзбекистоннинг жавоби аниқлигини, мамлакат инсоният ҳамда ўз келажагини ўзи белгилашни истаган ёшлар томонида эканини урғулади. Давлатнинг қудрати фақат иқтисодий ёки ҳарбий салоҳият билан эмас, аввало, инсон қадрини қанчалик ҳимоя қила олиши билан белгиланишини қайд этиб, тинчлик, тараққиёт ва инсон қадрини бир бутун вазифа деб билишларини билдирди.

БМТни ислоҳ қилиш

Бугун энг қудратли давлатлар ҳам глобал муаммоларни якка ҳал қила олмаслигини, таҳдидлар чегараларда тўхтаб қолмаслигини айтган маърузачи БМТнинг ўрни ҳар қачонгидан муҳимлигига эътибор қаратди:

“Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак”.

Ўзбекистон “БМТ-80” ташаббусини қўллаб-қувватлаши ва Хавфсизлик Кенгаши таркибини кенгайтириш тарафдори экани билдирилди. Мамлакат кейинги йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилади ҳамда 2035–2036 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига номзодини илгари сурган. Саида Мирзиёева иштирокчиларнинг қўллаб-қувватлашига умид билдирди. Шунингдек, халқаро ҳуқуқ манфаатга қараб ўзгарадиган восита эмаслиги, қоида умумий бўлмаса, адолат ҳам бўлмаслиги қатъий таъкидланди.

Минтақавий масалалар

Марказий Осиё яқин-яқингача зиддиятлар фонида тилга олинганини эслатган Саида Мирзиёева президент ташаббуси ва сиёсий ирода туфайли вазият тубдан ўзгарганини, давлатлар бир-бирига рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошлаганини билдирди.

Афғонистон масаласига ҳам алоҳида тўхталиб, унга фақат хавф манбаи сифатида қараш ёки халқни муаммолари билан ёлғиз қолдириш ечим эмаслигини, уларга тинч ҳаётга эришиш учун ишонч берилиши зарурлигини айтди.

Ўзбекистондаги ислоҳотлар натижалари

Саида Мирзиёева ислоҳотлар марказида инсонлар ҳаёти яхшиланяптими деган мезон турганини таъкидлади:

“Сўнгги 10 йилда аҳолимизнинг харид қобилияти икки баробар ошди. Иқтисодиётимиз ҳажми 50 миллиард доллардан 147 миллиард долларга етди. 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинди. Экспорт қарийб уч баробар ўсди. Камбағаллик даражаси 4% га тушиб, қарийб 10 миллион нафар одам камбағалликдан чиқарилди. Мактабгача таълим қамрови 27% дан 78% га кўтарилди. Олий таълим қамрови 9% дан 45% га етди. Ўртача умр кўриш давомийлиги 66 ёшдан 75 ёшдан зиёдга ошди. Оналар ва гўдаклар ўлими тўрт баробар камайди”.

Қонун устуворлиги борасида Тошкент халқаро молия марказида инглиз ҳуқуқи тамойилларига асосланган алоҳида халқаро тижорат суди ташкил этилаётгани айтилди. Болалар меҳнати ва тизимли мажбурий меҳнатга барҳам берилгани, оиладаги зўравонлик учун жавобгарлик кучайтирилгани, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш тизими яратилгани ва бугун парламент аъзоларининг 39 фоизини хотин-қизлар ташкил этиши маълум қилинди.

Болалар фаровонлиги

Маърузада болалар масаласи давлатнинг энг катта масъулияти экани алоҳида урғуланди. БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан демографик барқарорлик бўйича мулоқот ўтказилиши ҳамда октябрь ойида Самарқандда болалар фаровонлиги ва саломатлиги масаласи атрофида халқаро ҳамжамият бирлаштирилиши маълум қилинди.

Орол фожиаси ва экология

Орол денгизи фожиаси ҳақида гапираркан, Саида Мирзиёева бу табиатга бўлган адолатсиз муносабат оқибати эканини билдирди. Янги Ўзбекистон қуриган денгиз тубида яшил ҳудудлар барпо этиб, сув тежовчи технологияларни жорий этаётгани, 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш мақсад қилингани айтилди. Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеяси 2027–2036 йилларни ўрмонзорлаштириш ва ўрмонларни қайта тиклаш ҳаракатлари ўн йиллиги деб эълон қилгани ҳам эслатиб ўтилди.

Сунъий интеллект ва рақамли трансформация

Технологик тараққиётнинг марказида инсон ва унинг тақдири туриши шартлиги таъкидланди:

“Сунъий интеллект ва рақамли трансформация инсон ҳуқуқлари, хавфсизлик, тенг имконият ҳамда жавобгарликдан ажралмаслиги лозим. Технологик тараққиёт инсонни қарам қилишга эмас, аксинча, ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши керак. Ўзбекистон бу борада халқаро мулоқотни кучайтириш тарафдори”.

Маданият ва бағрикенглик

Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ислом цивилизацияси маркази барпо этилгани, у шунчаки ўтмишни намойиш этадиган эмас, балки илм, тафаккур ва маърифат маконы экани таъкидланди. Ўзбекистон маданиятлар ва динлар ўртасидаги мулоқотни, бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган халқаро ҳамкорликни изчил давом эттириши билдирилди.

Якуний чиқиш

Нутқ якунида Саида Мирзиёева барчанинг мақсади инсон қадри устувор бўлган дунёда яшаш ва фарзандларга яхшироқ келажак қолдириш эканини таъкидлади:

“Биз фарзандларимизга ҳозиргидан кўра яхшироқ дунё қолдиришни истаймиз. Инсон қадри юксак бўлган дунё. Аммо келажак бизни имкониятларимиз билан эмас, улардан қандай фойдалланганимиз билан баҳоланади. Ўзбекистон халқи ва президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунё барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишига тайёр”, деди Президент администрацияси раҳбари.


 

мавзуга оид янгиликлар

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди

Уч йил ичида 111-ўриндан 79-ўринга — Ўзбекистон дунё стартап харитасида қандай сакраш қилди?

Фан-технология

03.09.2026, 09:57

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси йўлга қўйилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашиб, Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон

23.09.2026, 12:23

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, Нью-Йоркда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилган.

Жаҳон

23.09.2026, 10:20

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Алишер Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқарилди

Европа Иттифоқи Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Қолган 3 мингга яқин шахс ва ташкилотга нисбатан чекловлар эса олти ой ўрнига уч йилга узайтирилди. 

Сиёсат

24.09.2026, 14:07

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?

Президентнинг 2025 йил март ойидаги фармони билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Таълим

24.09.2026, 12:16

Ҳиндистон мактаблар атрофида фастфуд савдосини чекламоқчи

Ҳиндистон мактаблардан 50 метр радиусда таркибида ёғ, туз ва шакар миқдори юқори бўлган маҳсулотлар савдоси ва рекламасини чеклашни режалаштирмоқда.

Жаҳон

24.09.2026, 11:32

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

Ўзбекистон шахмат олимпиадасида Хитойни ҳам мағлуб этди

Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси шахмат Олимпиадасида Хитой жамоасини 3:1 ҳисобида ишончли тарзда таслим этди. 

Спорт

24.09.2026, 10:05

Ўзбекистонда 40 ёшдан катта талабалар сони 53 мингдан ошди

Статистика маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йилида Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 40 ёш ва ундан катта 53 483 нафар талаба таҳсил олган.

Таълим

24.09.2026, 09:54

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ маъмурий ушлаб туриш мумкин эмас

Конституциявий суд МЖтКда шахсларни 48 соатдан ортиқ маъмурий ушлаб туриш имконини берувчи нормани Конституцияга зид деб топди.

Ўзбекистон

23.09.2026, 17:37

Электрон рухсатномасиз машинани жарима майдончасидан чиқариш тақиқланади

Тошкентда ушланган транспортни жарима майдончасидан чиқариш фақат электрон рухсатнома асосида амалга оширилади. 

Ўзбекистон

23.09.2026, 17:32

Шахмат Олимпиадасида Исроил терма жамоаси техник мағлубиятга учради

Самарқанддаги шахмат Олимпиадасида Исроилнинг эркаклар ва аёллар термалари Йом-Киппур сабаб 6-тур учрашувларида иштирок этмади.

Ўзбекистон

23.09.2026, 15:52

Ўзбекистонда электромобиллар сони 122,7 мингтага етди

2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда 122,7 мингта электромобиль рўйхатга олинган. Ҳудудлар кесимидаги статистика билан танишинг.

Ўзбекистон

23.09.2026, 12:34

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси йўлга қўйилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бхатия билан учрашиб, Ўзбекистонда YouTube монетизациясини ишга тушириш масаласини муҳокама қилди.

Ўзбекистон

23.09.2026, 12:23

Шахматчиларга бериладиган мукофотлар оширилади

Нуфузли халқаро шахмат мусобақаларида юқори натижа қайд этган ўзбекистонлик шахматчилар ва уларнинг тренерларига бериладиган бир марталик пул мукофотлари миқдори оширилади.

Иқтисодиёт

23.09.2026, 11:52

АҚШ Эрон авиакомпанияларини бутун дунёда чеклай оладими?

АҚШ Эрон авиакомпанияларига қарши санкцияларни кучайтирмоқда. Бу чоралар халқаро парвозлар ва йўловчиларга қандай таъсир қилади?

Жаҳон

23.09.2026, 11:33

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, Нью-Йоркда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилган.

Жаҳон

23.09.2026, 10:20

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Германиядаги авиабазада ҳалокатга учради

АҚШнинг F-16 қирувчи самолёти Германия ғарбидаги Spangdahlem авиабазаси яқинида ҳалокатга учради. Учувчи хавфсиз катапульта қилган.

Жаҳон

23.09.2026, 09:55

Тошкент 343-ўринга кўтарилди: Global Cities Index 2026 натижалари эълон қилинди

Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:38

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар оширилади

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар индексация қилинади. Ўртача пенсия 12 898 сомга, ошириш миқдори эса 1 753 сомга етади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:23

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →