updated: 22.03.2026, 16:29

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?

Гулнора Каримованинг Швейцария 313 млн АҚШ доллар пули Ўзбекистон халқига қайтарилган. Шундан 95 млн АҚШ доллар пул Ўзбекистон халқига қайтариш бўйича Ўзбекистон ва Швейцария ҳукуматлари ўртасида ташкил этилган "Ишонч" жамғармасига ўтказилган. 95 млн доллардан 87 млн доллар маблағ Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига йўналтирилган. Қолган маблағлар эса Швейцария ҳукумати назоратидаги Швейцария банк ҳисобларида сақланмоқда. Ўзбекистон халқига қайтарилган Пулларнинг ҳозирги тақдири қандай кечмоқда. Маблағлар ростдан ҳам бу икки соҳага йўналтирилганми? Мана шу масалаларга очиқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон халқига қайтарилган Гулнора Каримова пулларини сарфланиши бўйича, Олмалиқ шаҳрида матбуот анжумани ташкил этилди.

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов айтишича,  "Ишонч" жамғармаси ҳисобига келиб тушган 87 миллион доллар соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига тенг миқдорда 43,5 миллион доллардан тенг тақсимланган.

Foto: Paradigma.uz/ Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозилов

 

"Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича, Ўзбекистондаги барча 231 та туғуруқ муассасаларини 23 турдаги замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланиши белгилаб ўтилган. Ушбу лойиҳа бўйича ҳозирги кунда 5 минг 840 дан ортиқ тиббий асбоб-ускуналар  Ўзбекистонга олиб келинди. Бунинг харидлари БМТ томонидан амалга оширилди", деди у.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситханованинг айтишича, 30 йил мобайнида туғуруқ комплексларини жиҳозлашга жиддий эътибор берилмаган.

Foto: Paradigma.uz/ Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова 

 

"Биз давлатимиз раҳбаридан чексиз миннатдормиз. Бу фонд пулларни айнан болалар реанимацияси, гўдакларимизга курезлаш, сепаплар, чақалоқлар учун гидрофил аппаратлари ва ҳомиладорлар учун сунъий нафас олиш аппаратларининг мониторлари сотиб олишга имконият яратиб, шу фонд пулини айнан перинатал хизматга яъни чақалоқлар ва ҳомиладорлар хизматига йўналтирган. Жуда катта экспертлар гуруҳи ҳар бир туғруқ комплексини асбоб-ускуналар ҳисоб-китобини катта таҳлил қилиб, унинг натижасида умуман йўқ ёки кам нарсалар сотиб олинди",  деди Соғлиқни сақлаш вазир ўринбосари Элмира Боситхонова.

Гулнора Каримованинг АҚШ, Буюк Британия, Белгия, Россия ва бошқа давлатларда маблағлари борлиги аниқланган. Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Отабек Фозиловнинг айтишича, ҳозирги вақтда Белгиядан ҳам пулларни қайтариш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. 

“Белгия ҳукумати билан ҳам ҳозирги кунда 108 миллион АҚШ долларидаги маблағни қайтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу бўйича яна кейинчалик ҳам натижалари бўйича қўшимча ахборот берамиз” деди у.

Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Констатин Оболенскийнинг айтишича, 313 миллион АҚШ доллар пул Каримова иши доирасида музлатиб қўйилган пулларнинг бир қисми холос.

Foto: Paradigma.uz/Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси Констатин Оболенский

 

"Шундай қилиб биз аввал тилга олган 313 миллион доллар Швейцарияда Гулнора Каримова иши доирасида музлатиб қўйилган маблағларнинг бир қисмидир.  Бу маблағлар узил-кесил мусодара қилинган. Чунки маблағлар аввал музлатилади, сўнгра анъанавий ҳуқуқий жараёнлар бошланади. Агар мана шу жараён натижасида маблағлар ноқонуний эканлиги аниқланса, улар мусодара қилинади.  Ва кейин қайтарилиши мумкин. Демак, 313 миллион доллар  маблағлар мусодара қилинган ва қайтаришга тайёр. Қолган маблағлар бўйича ҳозирча бир нарса дейиш қийин. Чунки суд жараёнлар давом этмоқда. Айтишим мумкинки Швейцария ва Ўзбекистон мусодара қилган барча маблағлар Ўзбекистон халқи манфаати учун қайтарилиши керак деган тамойилини қабул қилган.  Бизнинг ҳолатда Швейцария бу маблағларнинг ҳеч қандай қисмини ўзида сақлаб қолмайди. Фақат жараён харажатларини қоплайди холос. Бу эса табиий ҳол. Қайтариш жараёни мусодара қилинган барча маблағларга тааллуқли бўлади", деди элчи.

 

PARADIGMA.UZ мухбирининг перинатал марказдаги шифокорлар, ҳамширалар, оддий аҳолига олиб келинган асбоб-ускуналар Гулнора Каримованинг пуллари эвазига келаётгани айтиляптими ёки президентимизнинг ташаббуси ёки давлат бюджетидан ҳисобидан деб айтиляптими деб берган саволига Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова оддий аҳоли ёки шифокор-ҳамшираларга буларни  давлат бюджетида олиб келиняпти деб айтмаймиз деб жавоб берди.

" "Ишонч -2030" лойиҳасида ижрочилари яъни туғруқ комплексидаги ҳар бир ҳамшира, доя, шифокорларимиз билан иш йиғилишлари ўтказганимизда ҳам жойида бориб гаплашганимизда ҳам бу маблағлар халқимизга қайтариб олиб келинаётганини шунинг учун ҳам ҳар биримизнинг масъулиятимиз катта эканлигини айтмоқдамиз. Узлуксиз энергия, узлуксиз кислород етказиб беришда масъулият билан ишлаш кераклигини, чунки бу маблағлар халқимизга қайтариб берилаётган маблағлар сотиб олинган аниқ хизмат қилиши керак. Уларга бу нарсалар нақадар муҳим эканлигини тушунтирганимизда ҳар бир центигача болаларимиз ва ҳомиладорларимизга етиб бориши тўғрисида албатта гапирамиз. Бу ўша қайтиб келган пулларимиз деб айтамиз. Бюджетдан олинган пул деб айтмаймиз”,  деди Элмира Боситхонова.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Оятилло Раҳматалиев қайтарилган пулларнинг 43,5 миллион доллар қисми таълим соҳасида иккига ажратилганлигини маълум қилди. У 23,5 миллион доллар  IT ва рақамли ечимларни кенгайтириш орқали таълим имкониятларини оширишга ҳамда 20 миллион долларлик лойиҳа эса мактабларда иқлим ўзгаришига чидамлилик ошириш ва санитария-гигиена ҳолати яхшилаш учун йўналтирилганлигини айтди.

 

Швейсариядан ноқонуний ўзлаштирилган Гулнора Каримованинг ўзбек халқига қайтарилган пулларини  сарфланиши бўйича UNICEF ҳам фаол иштирок этган.

“UNICEF бу лойиҳанинг биринчи қисмида қатнашишидан жудаям хурсанд. Хабарингиз бор  бу лойиҳа бўйича бизларда 230 та пренатал марказлари 23 турдаги турли ускуналар билан таъминланади. Бу Ўзбекистоннинг она ва бола соғлиғига жуда катта ёрдам бериши кутиляпти. Ҳозирги вақтда 11 мингга яқин шифокорлар ва ҳамшираларни ўқитиш жараёни бошланган. Биз ўйлаймизки келажакда Ўзбекистонда она ва бола соғлиғини сақлаш ва уларнинг ҳаётини таъминлашда муҳим роль ўйнайди”, деди UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Реҳина Мария Кастижио.

Foto: Paradigma.uz/ UNICEF'нинг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг раҳбари Реҳина Мария Кастижио.

Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Феруза Тўраеванинг айтишича Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган активлари ҳисобидан ушбу перинатал марказга 23 турдаги тиббий асбоб-анжомлар олиб келинган ҳа ҳозирда шифокорлар буни ишлатишни бошлашган.

Феруза Тўраевага кўра, асбоб-анжомлар олиб келинишидан ташқари шифокорлар бу тиббий анжомларни ишлатиш бўйича ҳам махсус тренинг ва ўқув семинарларидан қатнашишган.

Foto: Paradigma.uz/ Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Феруза Тўраева

"Чақалоқлар бўлимига сепап, сунъий нафас берувчи аппаратлар, ўпка сунъий вентиляцияси, кардиомониторлар, вакуум экстракторлар, ҳомила юрак уришини кузатувчи кардиотокографлар сингари кўплаб жиҳозлар олиб келинган. Булар олдин бизда бор эди, лекин етишмасди.  Шунинг учун ҳам биз қийналар эдик, ҳозир мана шу апаратлар олиб келинган сўнг чақалоқларимизга тўлиқ ёрдам кўрсата оляпмиз", дейди Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болалик бўйича ўринбосари Феруза Тўраева.

 

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болалик бўлими ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг айтишича, Каримованинг ноқонуний ўзлаштирган пуллари пуллар ўз жойини топган.

Foto: Paradigma.uz/ Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси оналик ва болалик бўлими ўринбосари Феруза Раҳматуллаева

Маълумот учун, аввалроқ PARADIGMA.UZ мухбири "Ишонч' жамғармаси котибияти раҳбари Ёнас Атруп билан Гулнора Каримованинг ноқонуний ўзлаштирган ҳамда Ўзбекистон ва Швейцария ҳукумати ўртасидаги музокаралар якуни бўйича 131 миллион доллар ўзбек халқига қайтарилганини маълум қилган эди.

Сиз мазкур видеони кўриш орқали “Каримова ва унинг оиласи ҳамда шериклари бўйича хориждаги пуллар ва уларни ўзбек халқига қайтариш мумкинми?”  деган саволга жавоб оласиз.

мавзуга оид янгиликлар

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди

АҚШ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг энг йирик донори ҳисобланади. Бироқ унинг ҳиссаси сўнгги йилларда икки баравардан кўпроққа камайганди. 

Жаҳон

17.06.2026, 17:29

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул

Покистон эса ушбу операцияда 22 нафар жангарӣ йўқ қилинганини маълум қилди.

Жаҳон

01.10.2026, 10:25

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 16-конгрессига мезбонлик қилади. Бу ташаббус Абу-Дабида ўтаётган 15-конгресс иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Сиёсат

29.09.2026, 11:23

“Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак” — Саида Мирзиёева

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси доирасида Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ўзбекистон номидан олий минбардан нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

24.09.2026, 11:29

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, Нью-Йоркда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилган.

Жаҳон

23.09.2026, 10:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Дорилар 6 баробар қиммат сотилгани аниқланди

 «Сирли мижоз» тадбирларида айрим дорихоналарда дори воситалари белгиланган нархдан 6 баробаргача қиммат сотилганини аниқланган.

Ўзбекистон

06.10.2026, 09:22

Сентябрда нималар қимматлашди?

Бензин, пропан, мол гўштининг нархи қанчага қимматлади?

Иқтисодиёт

05.10.2026, 16:57

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда

Украинанинг жорий йилги бюджетида 56 миллиард долларлик молиявий бўшлиқ юзага келган.Украина бу вазиятга қандай ечим топмоқчи?

Жаҳон

05.10.2026, 16:50

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди

Қамоқдаги собиқ бош вазир Имрон Хоннинг минглаб тарафдорлари мамлакат шимоли-ғарбидан пойтахт томон йўл олди.

Сиёсат

05.10.2026, 16:24

Ўзбекистонда мактаб ва олий таълим ягона вазирликка бирлаштирилди

Ўзбекистонда мактабгача, мактаб ва олий таълим тизимлари ягона бошқарув органи — Таълим ва фан вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Таълим

05.10.2026, 15:37

Устюртда янги газ-конденсат кони аниқланди

Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманидаги Устюрт ҳудудида Қоратау газ-конденсат кони аниқланди. 

Ўзбекистон

05.10.2026, 15:31

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 миллион сўмдан ошди

Қайси соҳа вакилларига энг кўп маош тўланишини биласизми?

Ўзбекистон

05.10.2026, 12:51

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин

Хўш, бунинг Ўзбекистон фуқаролари учун қандай аҳамияти бор?

Ўзбекистон

05.10.2026, 10:35

🇺🇸 АҚШ Британиядан бомбардимончи самолётларини қайтармоқда

АҚШ Британиядаги RAF Fairford ҳарбий базасидан бомбардимончи самолётларини хавфсизлик таҳдиди ортидан олиб чиқди. Британияда эҳтимолий ҳужум режаси бўйича бир неча киши ушланган, Эрон эса ўз алоқадорлигини рад этган.

Жаҳон

05.10.2026, 10:22

Тошкентда икки туманда совуқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

5 октябрь куни Тошкентнинг Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларида айрим ҳудудларга ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Ўзбекистон

05.10.2026, 09:46

Исроил зарбаси оқибатида Ғазода 5 киши ҳалок бўлди

Ўт очишни тўхтатиш келишувидан кейин ҳам Ғазога ҳужумлар тўхтамаяпти — Исроил ва ҲАМАС бир-бирини келишувни бузишда айбламоқда.

Жаҳон

03.10.2026, 11:28

«Манчестер Сити» можароси: БАА Британияга шарт қўйди

Бир футбол клуби тақдири билан бошланган можаро нега энди Британия ва БАА ўртасидаги катта иқтисодий манфаатларга дахл қилмоқда?

Спорт

03.10.2026, 11:17

Rasm SI orqali yaratilgan

Марказий Осиё ички экспортининг 80 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳиссасига тўғри келмоқда

Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо 8,1 миллиард долларга етди. Аммо бу жараёнда асосан икки давлат етакчи ўринни эгаллаган.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 16:40

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Нефтни қайта ишлаш заводларига берилган зарбалар оқибатида Россия ЯИМининг 1 фоизини йўқотди – Путин

IEA ва Reuters маълумотлари Россия нефть саноатида жиддий узилишлар борлигини кўрсатмоқда. Путиннинг ЯИМ 1 фоизга камайгани ҳақидаги баҳоси қанчалик асосли экани эса сўроқ остида.

Иқтисодиёт

02.10.2026, 12:46

Францияда намойиш: ўқувчилар мактабларга ўт қўйди

Францияда ўқувчиларнинг таълим тизимидаги муаммоларга қарши намойишлари кучайиб, бир қатор шаҳарларда мактабларга ўт қўйиш ва полиция билан тўқнашувлар қайд этилди.

Жаҳон

02.10.2026, 12:15

Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: ёмғир ва қор кутилмоқда

 4 октябрдан Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво кириб кела бошлайди. 5 октябрда республика ҳудудининг бир қисмида ёмғир ёғиши, тоғларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

Ўзбекистон

02.10.2026, 10:55

Найроби теракти: САС ҳарбийсининг 19 соатлик жанги

2019 йил 15 январь куни Кения пойтахти Найробидаги беш юлдузли меҳмонхонага террористлар ҳужум қилди. Ҳодисадан хабар топган Кристиан Крейгхед ёлғиз ўзи воқеа жойига йўл олиб, 19 соатлик «мушук-сичқон» ўйинида қатнашди ва Дональд Трамп назарига тушди.

Жаҳон

01.10.2026, 18:03

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте

Россия НАТО Болтиқ денгизида ҳаво ва денгиз блокадасига тайёргарлик кўраётганини иддао қилмоқда. НАТО Бош котиби бунга жиддий муносабат билдирди.

Сиёсат

01.10.2026, 16:09

Boboming albomidan

1 октябр. Бугундан ўзбекистонликлар ҳаётида нималар ўзгаради?

1 октябрдан Тошкентда автобус ва метро қимматлайди, my.gov.uz орқали эса номингиздаги SIM-карта ва банк карталарини кўриш мумкин бўлади.

Ўзбекистон

01.10.2026, 15:12

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →