Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 15:47

Ўзбекистон йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт лойиҳаси тақдимоти билан танишди ҳамда мазкур улкан мажмуа қурилиши бошланишига бағишланган маросимда иштирок этди.

Улашиш:

Ўзбекистон йирик авиация хабига айланишни мақсад қилган

Изчил тараққий этиб, улкан мегаполисга айланаётган Тошкент шаҳрига дунёнинг турли минтақаларидан сайёҳлару тадбиркорлар, инвестору давлат арбобларининг ташрифи кўпайиб бормоқда. Аниқ рақамларда айтадиган бўлсак, Ўзбекистон дунёга кенг очилганидан сўнг хорижий сайёҳлар сони 3 миллиондан 10 миллионга ошди. 2030 йилга бориб, 15 миллионга етади.

Яхши қўшничилик алоқаларининг тиклангани, чегараларнинг очилгани натижасида одамлар учун минтақамиз бўйлаб бемалол ҳаракат қилиш имконияти яратилди.

Давлат раҳбари ташаббуси билан бунёд этилаётган Янги Тошкент шаҳри ҳам қулай жойлашуви, инвестицион жозибадорлиги, яшаш учун барча шарт-шароитларга эгалиги боис, ғоят гавжум масканлардан бири бўлиши кутилмоқда.

Шунга мувофиқ, транспорт инфратузилмасининг барча йўналишлари мутаносиб ривожлантирилмоқда. Айниқса, авиация соҳасида янги экотизимни шакллантириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ҳудудлардаги 7 та халқаро аэропорт замон талаблари асосида реконструкция қилиняпти.

Мўйноқ, Қўқон, Зомин, Шаҳрисабз, Сариосиё ва Сўх туманларида янги аэропортлар барпо этилиб, уларнинг сони 18 тага етказилди.

Энг муҳими, соҳада рақобат муҳити яратилгани сабабли 15 та янги авиакомпания пайдо бўлди. Уларнинг авиапаркидаги ҳаво кемалари сони 26 тадан 105 тага етди.

Ҳозирда Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Қатар, Корея, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Туркия, Россия, Польша каби давлатларнинг 51 та авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

Давлат раҳбари ўз нутқида келгусида ҳам транспорт инфратузилмаси жадал ривожлантирилишини таъкидлади.

Жумладан, келгуси беш йилда авиапаркдаги ҳаво кемалари 180 тага, йўналишлар 230 тага, маҳаллий ва халқаро авиақатновлар сони эса йилига 200 мингга етказилади. Аэропорт инфратузилмасини хусусий шериклик асосида ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар изчил давом эттирилади.

– Ушбу ислоҳотларимизнинг пировард натижасида Ўзбекистонни Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни боғловчи йирик авиация хабига айлантиришни мақсад қилганмиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Янги халқаро аэропорт қурилиши бунга катта замин бўлиши қайд этилди.

Таҳлилларга кўра сўнгги саккиз йилда пойтахтга авиа йўловчилар оқими 3 карра ошиб, йилига 9 миллионга етди. 2040 йилга бориб, 24 миллиондан ошади. Лекин йилига 11 миллион одамга хизмат кўрсатадиган ҳозирги аэропорт шаҳар ҳудудида жойлашгани учун уни кенгайтиришнинг имконияти йўқ. Шу боис, соҳадаги етакчи хорижий экспертлар ва жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиниб, Ўрта Чирчиқ ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги 1 минг 300 гектар майдонда янги халқаро аэропорт барпо этилмоқда.

Саудия Арабистонининг “Vision Invest”, Япониянинг “Sojitz” ва Кореянинг “Incheon” компаниялари иштирокидаги халқаро консорциум билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа 4 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда 2,5 миллиард доллар эвазига аэровокзал ҳамда аэродром қурилади. Бу билан терминаллар орқали йилига 20 миллион нафар йўловчи ва 129 минг тонна юк ўтказиш, соатига 30 та учиш-қўниш операцияларини бажариш, 14 та телескопик траплардан фойдаланиш ҳамда бир вақтнинг ўзида 62 та ҳаво кемасини сақлаш имконияти яратилади.

Ушбу аэропорт авиация хизматлари сифатини ошириш, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг талабларига тўлиқ жавоб беради.

Энг илғор аэронавигация ва парвозлар хавфсизлигини таъминлаш тизимлари ўрнатилиб, ҳар қандай об-ҳаво шароитида самолётларни қабул қилиш мумкин бўлади.

Яна бир муҳим жиҳати, бу лойиҳа “яшил” стандарт тамойилларига жавоб берадиган минтақадаги биринчи аэропорт бўлади. Терминалларда 46 минг квадрат метрлик “Duty free” зонаси ташкил этилади.

Янги аэропортни қуриш орқали мультимодал транспорт боғламаси ташкил этилади. Ушбу ҳудуд Тошкент – Самарқанд, Тошкент – Андижон, Тошкент – Бўстонлиқ пуллик автомобиль йўлларига уланади. Бу ерда замонавий темир йўл станцияси қурилиб, тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Пойтахт ва Янги Тошкент марказлари шаттл транспорт хизматлари орқали боғланади.

Энг асосийси, янги аэропорт иқтисодий жиҳатдан ҳам давлат учун жозибадор бўлиб, бу лойиҳа мамлакатимизга 27 миллиард доллардан ортиқ даромад келтиради. Юртимизда хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш, туризм соҳаларининг янада ривожланишига, янги иш ўринларининг очилишига ҳисса қўшади.

Давлат раҳбари тадбирда иштирок этаётган хорижий ҳамкорлар, молия ташкилотлари, туристик компаниялар вакилларига миннатдорлик изҳор этди. Янги аэропортнинг барпо қилинишида қатнашадиган барча мутахассислар, муҳандислар ва қурилиш жамоасига юксак ишонч билдирди.

Президент Шавкат Мирзиёев янги Тошкент халқаро аэропорти пойдеворига капсула қўйиб, қурилишини бошлаб берди.

мавзуга оид янгиликлар

Педофиллар умрбод озодликдан маҳрум қилинади — Президент фармони

Президент фармонига кўра, вояга етмаганларга нисбатан оғир жинсий жиноятларни қайта содир этган шахслар умрбод ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этилади.

Ўзбекистон

04.03.2026, 06:16

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон

13.01.2026, 17:15

Президент мактабга қор кечиб бораётган ўқувчи билан учрашди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров мактабга қор кечиб бораётгани акс этган видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган 4-синф ўқувчисини қабул қилди.

Жаҳон

18.12.2025, 13:14

"Бугун дунёда 1 миллиард 100 миллион аҳоли камбағалликда умр кечирмоқда" - Мирзиёев саммитда глобал муаммоларга тўхталди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида иштирок этди ва бир қатор муҳим таклифларни илгари сурди.

Жаҳон

04.11.2025, 15:41

Сербия президенти Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Сиёсат

28.10.2025, 11:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди

Маданий мерос агентлиги ва унинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси мутахассислари томонидан 2026 йил 14 апрелда “Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида давлат назорати (мониторинг) ишлари олиб борилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда

 АҚШ президенти Доналд Трамп ва Италия бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Зиддият Рим папаси Лев XIV атрофидаги баёнотлардан сўнг юзага келган. 

Жаҳон

15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда

Бутун Ғарб мигрантларга эшигини ёпаётган бир пайтда Испания ярим миллион муҳожирга қонуний мақом бермоқчи.

Жаҳон

15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди

“Uzbekistan Airways” 14 апрелдан бошлаб Тошкент – Тел-Авив йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни қайта тиклади.

Ўзбекистон

15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи

Трамп ваъда қилган тез ғалаба амалга ошмади. Уруш чўзилиб, энергия бозори ва глобал иқтисодда беқарорликни кучайтирмоқда.

Жаҳон

15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин

Иқлим ўзгариши шунчаки экологик масала эмас, балки жиддий иқтисодий хавфдир. Унинг натижасидаги йўқотишлар Марказий Осиёда аллақачон бошланган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди

Ўзбекистонда никоҳни қайд этиш тартибига муҳим ўзгариш киритилди. Жорий йил 9 апрелда қабул қилинган 154-сонли Ҳукумат қарорига кўра, айрим ҳолларда никоҳни масофадан туриб, видеоконференция орқали расмийлаштиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон

15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?

Қимиз қозоқ халқининг анъанавий ичимлиги бўлиб, у бия сутидан тайёрланади. Унинг фойдали жиҳатлари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказилган.

Маданий

15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди

Келишувлар қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, энергетика ва логистика каби турли соҳаларни қамраб олган.

Иқтисодиёт

15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрда бўлиб ўтган Номзодлар турнири ғолибига айланди ва муддатидан аввал жаҳон тожи учун йўлланмани қўлга киритди.

Спорт

14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг

Эндиликда автомобилингизнинг давлат рақами белгиси (номер) яроқсиз ҳолга келган ёки шикастланган бўлса, уни алмаштириш учун навбатларда туриш шарт эмас.

Ўзбекистон

14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда

Қабул ваколатлари вазирликка ўтказилиб, жараёнлар тезлашади ва абитуриентлар учун қулайликлар яратилади.

Таълим

14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2025 йил якунлари бўйича давлат органлари фаолияти очиқлигини баҳоловчи “Очиқлик индекси” рейтингини эълон қилди. 

Ўзбекистон

14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?

Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган таъминот занжиридаги узилишлар ўғит, ёқилғи ва қишлоқ хўжалиги учун муҳим ресурслар етказиб беришга салбий таъсир кўрсатмоқда. 

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида

OpenAI нинг 852 миллиард долларлик баҳоси унинг айрим инвесторлари томонидан шубҳа остига олинмоқда, чунки компания Anthropic билан рақобатни кучайтириш мақсадида эътиборини корпоратив бозорга қаратмоқда.

Иқтисодиёт

14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Жаҳон

14.04.2026, 12:27

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Жаҳон

14.04.2026, 12:22

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

Бино ва иншоотлар қурилишида хусусий назорат тартиби белгиланди

Янги тартибга мувофиқ, қурилиш объектларида ойига камида бир марта хусусий назорат ўтказилиши шарт. Бунда ҳар бир текширув муддати бир иш кунидан ошмаслиги белгиланган.

Ўзбекистон

14.04.2026, 11:39

Нетаньяху сурати ёқилгани дипломатик можарога сабаб бўлди

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги Испаниянинг Тел-Авивдаги дипломатик вакилини чақириб, расмий норозилик билдирди.

Жаҳон

14.04.2026, 10:22

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →