updated: 22.03.2026, 19:10

Ўзбекистонга ярим тоннадан ортиқ "гашиш" олиб кирмоқчи бўлганлар ушланди

Сурхондарёда супургилар дастасида яширилган 612 кг "гашиш" гиёҳвандлик воситасини олиб киришга уринганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Улашиш:

Oʻzbekistonga yarim tonnadan ortiq "gashish" olib kirmoqchi boʻlganlar ushlandi

Oʻzbekistonga yarim tonnadan ortiq "gashish" olib kirmoqchi boʻlganlar ushlandi

Жорий йилнинг 9 февраль куни Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг "Айритом" чегара божхона пости орқали Республика ҳудудидан транзит тарзида ўтиш учун кириб келган юк автотранспорт воситасини белгиланган технологик схема асосида божхона ва чегара назоратидан ўтказиш жараёнида мазкур автотранспорт воситасига ортилган 13,5 тонна оғирликдаги супурги ходимларнинг диққатини тортган. 

Шундан сўнг мазкур автотранспорт воситаси "Айритом" чегара божхона постига туташ ҳудуддаги "Термиз" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости тасарруфидаги божхона омборига келтирилиб, ундаги товарлар тўлиқ божхона кўригидан ўтказилган. 

Аниқланишича, юк автотранспорт воситасига 180 та қопда супурги жўхориси ўсимлигидан тайёрланган 22 минг 500 дона хўжалик супургиси ортилган.

"Мазкур супургиларни кўздан кечириш давомида 2986 дона супургиларнинг дастаклари орасига айнан супурги рангига мос равишда — сариқ рангдаги скотч билан ўралган ўртача 25 см узунликдаги полиэтилен ўрамлар моҳирлик билан яширилгани фош бўлди", дейилади хабарда.

Ушбу ўрамлар белгиланган тартибда ва холислар иштирокида очиб кўрилганида, уларнинг ичига ўртача 200 гр оғирликдаги, ўткир ҳидли, тўқ жигаррангли гиёҳвандлик воситаси эканлиги маълум бўлган. 

Мазкур ҳолатда 2986 дона супурги дастакларидан ажратиб олинган ўрамлардаги модда дастлабки тезкор таҳлил натижаларига кўра "гашиш" гиёҳвандлик воситаси бўлиб, уларнинг умумий оғирлиги 612 кг.ни ташкил қилган. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур гиёҳвандлик воситасининг қора бозорлардаги нархи тахминан 16,5 млн АҚШ долларидан ошади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Қизига мажбурлаб мол гўнги едирган ота қўлга олинди

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида ота ўз қизига нисбатан зўравонлик қилгани акс этган видео тарқалиши ортидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди. 

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида эколог Александр Федин томонидан барпо этилган боғ тақдири ҳамда унинг саломатлиги билан боғлиқ хабарлар кенг муҳокама қилинганидан сўнг, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва унинг ҳузуридаги Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинди.

Ўзбекистон

08.06.2026, 15:32

Ўзбекистон Канн кинофестивалида 25 фоизли ребейт дастурини тақдим қилди

Ўзбекистон 79-Канн халқаро кинофестивали доирасида ўтказилган Marché du Film кинобозорида 25 фоизли Rebate ва Global Country Placement дастурларини расман эълон қилди.

Маданий

19.05.2026, 15:47

Сурхондарёда ногиронлик нафақаси билан боғлиқ муаммо Омбудсман аралашувидан сўнг ҳал бўлди

Ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинча рўйхат ҳақидаги маълумот электрон тизимда акс этмагани сабабли ногиронликни узайтириш жараёни кечикиб кетган. Натижада фуқаро ногиронлик нафақасини ҳам ололмаган.

Ўзбекистон

08.05.2026, 09:20

Tergov davomida o‘lim: Uzun tumanidagi fojiada fermer qatag‘on qilindi

Тергов изоляторидан чиққан жасад: Узун туманидаги фуқаро ўлимига ким жавобгар?

Сурхондарё вилояти Узун тумани "Янгийўл" маҳалласида аёл ва унинг болалари ўлдириб кетилгани ортидан терговга жалб қилинган фуқаролардан бири тергов жараёнида вафот этди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га марҳумнинг оила аъзолари маълум қилди.

Ўзбекистон

27.02.2025, 10:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонликларнинг Саудия Арабистонга сафарлари 4 йилда 3,3 баробар ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида 167 337 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Саудия Арабистонига борган. 

Ўзбекистон

08.09.2026, 12:31

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларининг 83 фоизи иш билан таъминланган

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларнинг 83 фоизи иш билан таъминланган.Бу маълумотлар “Битирувчилар сифати индекси” (BSI) платформасида келтирилган кўрсаткичлар асосида аниқланган.

Таълим

08.09.2026, 10:35

АҚШ музокарачилари кетиши билан Россия Киевга ҳужум бошлади

Киевга баллистик ракеталар билан зарба берилди. Айни пайтда Украина ҳам Саратов шаҳрига дрон ҳужуми уюштирган.

Жаҳон

08.09.2026, 10:07

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими рақамлаштирилади

Янги тартиб дастлаб Андижон вилоятида синовдан ўтказилиб, бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

Ўзбекистон

08.09.2026, 09:36

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 18:42

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи $20,3 миллиардга яқинлашди

Ўзбекистон аҳолиси банклардан тобора кўпроқ қарз оляпти. 2026 йил бошидан буён жисмоний шахсларнинг банклар олдидаги қарзи 19,5 триллион сўмга (20,3 миллиард доллар) етди.  Энг қизиғи — қарзнинг ўсиши ипотекада эмас. Энг тез ўсаётган сегмент кредит карталари ва овердрафтлар бўлиб, 33,5 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

07.09.2026, 17:58

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари Сербияда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

07.09.2026, 17:07

Тошкент шаҳрининг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида профилактика ишлари ўтказилиши сабабли беш кунгача иссиқ сув ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 16:27

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши, жумладан, икки нафар бола ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Жаҳон

07.09.2026, 16:26

Ўзбекистон божхона тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерс билан учрашиб, божхона соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 15:09

2026-йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83 фоизи Қозоғистонга йўл олган

Ҳудудлар кесимида энг кўп фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон

07.09.2026, 14:31

Маямида Amazon Prime Air юк самолёти ҳалокатга учради: беш киши ҳалок бўлди

Ҳалокат оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.

Жаҳон

07.09.2026, 12:07

Трамп Нью-Мексико штати номини қайта номлашни таклиф қилди

Номларни ўзгартиришга иштиёқманд Дональд Трамп янги нишон топди: у Нью-Мексико штатини “Янги Америка” деб номлашни таклиф қилди.

Жаҳон

07.09.2026, 11:35

Тошкентда янги ўқув йили 8 балли тирбандлик билан бошланди

Бугун 1-босқич талабалари учун янги ўқув йили бошланди. Ўқув йилининг биринчи кунидаёқ пойтахт кўчаларида тирбандлик даражаси 8 баллгача етди. 

Ўзбекистон

07.09.2026, 11:06

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди

Мазкур автобуслар фақат эрталабки тиғиз вақтда — соат 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади.

Таълим

07.09.2026, 10:52

Шимолий Корея жавоб зарбаларига қодир янги эсминесни сувга туширди

Айни пайтда АҚШ, Жанубий Корея ва Япония денгиз кучлари ҳам Корея яриморолида ҳарбий машғулотларни бошлаган.

Жаҳон

07.09.2026, 10:43

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичига йўл олди

Саралаш босқичи якунларига кўра, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. 

Спорт

07.09.2026, 09:51

Қирғизистон ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилди

 Қирғизистон сўнгги 50 йил давомида ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилган. 

Жаҳон

05.09.2026, 14:39

Донецкда икки аҳоли пункти Россия назоратига ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Никаноровка ва Грузское аҳоли пунктлари Россия қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 14:16

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →