“Uzbekistan Airways” Карачига тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси ташаббуси билан Карачи шаҳрида юртимиз туризм салоҳиятига бағишланган тарғибот тадбири ўтказилди.
Ўзбекистон
11.10.2025, 19:15
Улашиш:

Тадбирнинг мақсади Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларини Покистон жамоатчилиги орасида кенг тарғиб этиш ва мамлакатимизга хорижий сайёҳлар оқимини оширишдир.
Анжуманда “BMG Group” компанияси раиси Муҳаммад Зубаир Мотивала, Покистон сайёҳлик агентликлари уюшмаси раисининг ўринбосари Муҳаммад Иляс, “Ўзбекистон–МДҲ савдо маркази” раҳбари Суҳаил Мотен, Синд Туризм корпорацияси вакиллари, туризм операторлари, маҳаллий ОАВ ва ватандошлар иштирок этди.
Элчихона вакили ўз нутқида икки халқни боғлаб турган умумий тарихий ва маданий ришталар, ўхшаш урф-одатлар ва қадриятлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, Ўзбекистонда зиёрат, маданий, тиббий, экологик ва ишбилармонлик туризмини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қулай шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди.
Қатнашчиларга жорий йилнинг 30 октябридан 13 ноябригача Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши ҳақида ҳам маълум қилинди. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ортиб бораётганидан далолат сифатида қайд этилди.
Шунингдек, “Uzbekistan Airways” компанияси ҳозирда Исломобод ва Лаҳор шаҳарларига мунтазам рейслар амалга ошираётгани, яқин вақтда Карачига тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилиши маълум қилинди
Муҳаммад Мотивала Ўзбекистондаги туризм соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, мамлакатнинг барқарор иқтисодий муҳити ва инфратузилмаси покистонлик инвесторлар учун катта имкониятлар очаётганини таъкидлади. У Карачи ва Ўзбекистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш зарурлигини ҳам қайд этди.
Покистон сайёҳлик уюшмаси вакили Муҳаммад Иляс Ўзбекистоннинг зиёрат ва ислом цивилизацияси туризми соҳасидаги улкан салоҳиятини эътироф этиб, икки мамлакат ўртасида махсус зиёрат ва маданий саёҳат дастурларини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.
Суҳаил Мотен Ўзбекистон ва Покистонни боғлаб турган Ипак йўли тарихи ҳақида сўзлаб, туризмни икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ишончни мустаҳкамловчи муҳим восита сифатида таъкидлади.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг бой тарихий ва маданий мероси, туристик манзилгоҳлари ҳамда замонавий инфратузилмаси ҳақида тақдимотлар ва видеороликлар намойиш этилди.
Ўзбекистон
11.10.2025, 19:15
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ
Жаҳон
20.10.2026, 16:40

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Покистонда йирик намойишчилар юриши бошланди
Сиёсат
05.10.2026, 16:24

Ўзбекистон ва Покистон маҳкумларни ўзаро топшириши мумкин
Ўзбекистон
05.10.2026, 10:35

Покистоннинг ҳаво ҳужумлари оқибатида Афғонистонда 9 киши ҳалок бўлди – Кобул
Жаҳон
01.10.2026, 10:25

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.09.2026, 09:25
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
