Ўзбекистонда банк карталари сони кескин ошиб бормоқда

Ўтган уч йил давомида мамлакатда муомаладаги банк пластик карталари сони икки баробарга ошди. Шу билан бирга, тўлов терминаллари миқдори қисқариб бораётган бўлса-да, банкоматлар ва инфокиосклар сони ўсишда давом этмоқда.

Улашиш:

Жорий йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда муомалада бўлган банк пластик карталари 63,64 миллион донани ташкил этди. 2022 йилнинг шу даврида мазкур кўрсаткич 31,8 миллионта бўлган. Демак, сўнгги уч йилда карталар сони икки баробарга ошган. Солиштириш учун:
— 2023 йил октябрида — 41,3 млн,
— 2024 йил октябрида — 53,6 млн донани ташкил этган.

Октябрь ойи бошига келиб, мамлакат бўйлаб ўрнатилган тўлов терминаллари 430,2 мингтага етди. Бу бир йил аввалгига нисбатан 6 мингта, икки йил аввалгига нисбатан 900 та кўп. Бироқ 2022 йил 1 октябрда терминаллар сони 432,2 мингта, 2021 йилда эса 435 мингга яқин бўлган. Сўнгги йилларда терминаллар сони пасайгани кузатилса-да, улар орқали амалга оширилаётган тўловлар ҳажми ўсмоқда:
— 2025 йил январ–октябрда — 318,2 трлн сўм,
— 2024 йилда — 237,5 трлн сўм,
— 2023 йилда — 181,5 трлн сўм.

Шу билан бирга, охирги уч йилда республикадаги банкомат ва инфокиосклар сони икки баробар кўпайган. Агар 2022 йил 1 октябрда уларнинг сони 19,3 мингта бўлган бўлса, 2025 йил октябрига келиб 38,1 мингтага етган.

сўнгги янгиликлар

Конституция куни муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 615 нафар маҳкум афв этилди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 33 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишидан чин дилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

08.12.2025, 11:58

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади

Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзит орқали ўтказиш тақиқланган товарлар бўйича ягона электрон очиқ реестр жорий этилади. Янги тизим ҳар бир фуқаро ва тадбиркор учун очиқ тарзда мавжуд бўлади.

Иқтисодиёт

08.12.2025, 10:15

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади

Тошкент метрополитенида бир қатор бекатларда кассалар фаолияти тўхтатилмоқда. 2025 йил 9 декабрдан бошлаб жами 16 та бекатда кассалар ёпилиб, уларнинг ўрнида QR-кодли чипталар берувчи замонавий инфокиоскалар ишга туширилади.

Ўзбекистон

06.12.2025, 15:58

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи — дунёдаги энг баланд қурилаётган мега-лойиҳа

1991 йилдан кейин Тожикистонда бошланган инқироз ва фуқаролик уруши мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларини, жумладан Роғун ГЭСи қурилишини тубдан издан чиқарди. Қурилиш майдони талон-тарож қилинди, ускуналар вайрон бўлди, кўплаб муҳандислар мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Натижада баландлиги 335 метрга етиши кўзда тутилган Роғун тўғони бир неча йил давомида «тугалланмаган гигант» сифатида қолиб кетди.

Сиёсат

06.12.2025, 13:46

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш

Сўнгги ўттиз–қирқ йил давомида дунёда ВИЧ/СПИД бўйича улкан илмий ютуқлар қўлга киритилди. Вируснинг табиати тўлиқ ўрганилди, ташхис қўйиш технологиялари такомиллашди, замонавий антиретровирус терапияси (АРВТ) эса ВИЧ билан яшовчи миллионлаб инсонларга сифатли ҳаёт кечириш имконини яратди. Бироқ технологиялар ва тиббий билимлар ривожланишига қарамай, жамият онгидаги эски тасаввурлар ҳамон сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон

06.12.2025, 12:26

Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда

Маълумотларга кўра, ўтган йиллар давомида денгизда муҳим экологик ўзгаришлар кузатилмоқда. Жумладан, сувнинг шўрланиш даражаси деярли тўрт баробар камайган, йиллик балиқ овлаш ҳажми 8 минг тоннага етган ва аввалига йўқолиб кетган турлар қайта тиклана бошлаган. Экотизим босқичма-босқич яхшиланиб бормоқда.

Жаҳон

06.12.2025, 11:12

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?

Экологик назоратни кучайтириш ва шаҳарларда ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида эко-стикер тизими жорий этилмоқда. Қизил тоифага кирувчи автомобиллар айрим марказий ҳудудларга умуман киритилмайди, сариқ тоифадаги транспорт воситалари учун экологик ҳолатдан келиб чиқиб қисман чекловлар жорий этилади. Яшил тоифадаги автомобиллар эса белгиланган ҳудудларда эркин ҳаракатланиши мумкин.

Ўзбекистон

05.12.2025, 17:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?

АҚШ ҳукумати 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида хавфсизликни таъминлаш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ федерал маблағ йўналтиради. Маълумот учун, 2026 йилги Жаҳон чемпионати 11 июн – 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлигида ўтказилади. 

Жаҳон

05.12.2025, 16:06

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими олдидан ўз фикрлари билан бўлишди. Маълумот учун, тарихда илк бор 48 та жамоа иштирок этадиган мундиал қуръаси 5 декабр куни соат 22:00 да бўлиб ўтади. 

Спорт

05.12.2025, 15:07

Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди

Бу бактериялар сувни ўзига бириктириб, маълум муддат сақлай оладиган биологик полимерлар ҳосил қилади. Мазкур биополимерлар тупроқ намлигини сақлайди, тупроқларни унумдор қилади, шўрни камайтиради.

Фан-технология

05.12.2025, 11:25

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади

Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарини босқичма-босқич бошқа ҳудудларга кўчириш жараёни давом этмоқда. Сирдарёга кўчишни режалаштираётган тадбиркорларга эркин иқтисодий зонадан соддалаштирилган тартибда ва чегирма асосида ер ажратилади. Шунингдек, 10 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилиши ҳамда хомашёларни темир йўл орқали ташишда арзонлаштирилган тарифлар қўлланиши белгиланди.

Ўзбекистон

05.12.2025, 10:31