Ўзбекистондаги воқеа диққат-эътиборимиз марказида — Мария Захарова. Россия нимага шама қилмоқда?
Ўзбекистон Россия таъсирида эмас, буёғига давлатнинг қайсидир сиёсий вакили биз ҳақимизда гапирса ёки шахсий ишимизга аралашса уни Ўзбекистонга киритмаймиз деб турган бир вақтда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ўзбекистондан тушунтириш сўради. Хўш, нега, қандай масала юзасидан деб ўйлаётган бўлсангиз, бугун PARADIGMA.UZ шу саволларингизга жавоб беради.
Сиёсат
26.09.2024, 11:55
Улашиш:

Oʻzbekistondagi voqea diqqat-eʼtiborimiz markazida — Mariya Zaxarova. Rossiya nimaga shama qilmoqda?
Аввалроқ, тармоқларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 188-умумтаълим мактабида 6-синф ўқувчи рус тили фани ўқитувчиси томонидан калтаклангани тасвирланган видео тарқалган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирган.
Муносабатда ўқувчи дарсда ўқитувчисига гап қайтариб, у билан тортишиб қолгани, жанжал вақтида ўқитувчи ўқувчини қулоғидан чўзиб, ўтирган партасидан тортиб олиб чиққани ҳамда юзига тарсаки ургани, бироқ болага шикаст етмагани қайд этилган. Ҳатто юқоридаги ҳолат бўйича, ўқитувчига нисбатан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
Хўш, масала ҳал, ўқитувчига жазо тайинланади, ҳеч қурса ишдан кетади деётган бўлсангиз ҳам керак. Ҳа, албатта, бу тахминларингиз юз фоиз бўлмаса ҳам ҳақиқатга тўқсон фоизга яқин. Аммо муаммо бошқа.
Мазкур видео тармоқлардаги ўзбек аудиториясининг муҳокамаларидан тушгани билан Россия мансаб эгаларининг эътиборидан четда қолиб кетмади. Яъни юқорида таъкидлаганимиздек, давлатнинг Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Ўзбекистондан тушунтириш сўради.
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентдаги 188-мактабда рус тили дарси ўтилаётганда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида бўлган воқеага қандай изоҳ берасиз?", дея Ўзбекистон ҳукуматига савол йўллаган у.
Шунингдек, Захарова мазкур ҳолат акс этган видео мазмунидан ниҳоятда ташвишланганини ҳам билдирган.
"Икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган дўстона муносабатларда ҳеч қандай адоватга, айниқса, тил масаласидаги адоватга ўрин йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас", дейди у.
Бундан ташқари, Захарова Россия Ўзбекистонда юз берган ҳодисага ҳуқуқий баҳо беришни ва болага нисбатан шафқатсизлик қилган айбдорга қарши чоралар кўришни талаб ҳам қилган.
"Бу масалани диққат-эътиборимиз марказида тутамиз", дея хулоса қилди Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмийси.
Аммо ҳануз Ўзбекистон ҳукумати Мария Захарованинг саволига жавоб бермади.
Сиёсат
26.09.2024, 11:55
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди
Ўзбекистон
28.10.2026, 14:49

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01
