Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.
Сиёсат
06.11.2026, 10:32
Улашиш:

India Today
Ўзбекистон ССРда туғилган Серджио Гор Марко Рубионинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлардан бири сифатида тилга олинмоқда. Бироқ унинг ўзи бу хабарларни рад этди.
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятида юқори лавозимлар учун эҳтимолий номзодлар муҳокама қилинмоқда. The Washington Sun нашрининг 10 нафар манбага таяниб ёзишича, АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси ва Жанубий ҳамда Марказий Осиё бўйича махсус вакили Серджио Гор давлат котиби Марко Рубионинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Нашр маълумотларига кўра, Гор Оқ уй раҳбари лавозими учун ҳам эҳтимолий номзодлардан бири сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақдаги хабарлар 3 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайловлардан кейин Трамп маъмуриятида кадрлар алмашинуви эҳтимоли ортгани фонида тарқалди.
Бироқ Серджио Гор бошқа лавозимга ўтиш нияти йўқлигини билдирди. У Марко Рубиони «алмаштириб бўлмайдиган» давлат котиби деб атади. Оқ уй ва АҚШ Давлат департаменти ҳам бу хабарларни рад этган.
Тошкентдан АҚШ сиёсий доираларигача
Серджио Гор 1986 йил 30 ноябрда Тошкентда, ўша пайтда Совет Иттифоқи таркибида бўлган Ўзбекистон ССРда туғилган. Times of Malta ва Organized Crime and Corruption Reporting Project (OCCRP) қўшма суриштирувида унинг туғилганидаги исми Сергей Гороховский бўлгани аниқланган.

Журналистлар бу маълумотни Мальта кўчмас мулк реестридан олинган, нотариал тасдиқланган ҳужжат асосида аниқлаган. Горнинг оиласи 1990-йилларда Мальтага кўчиб ўтган. Кейинчалик у АҚШга бориб, сиёсий фаолиятини бошлаган.
Горнинг яҳудий келиб чиқишига эга оилада туғилгани, онаси Лея Гороховская Исроил фуқароси бўлгани ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд.
У 2008 йилда George Washington Universityни сиёсатшунослик ва халқаро муносабатлар йўналишида тамомлаган. Сиёсий фаолиятининг дастлабки босқичида Республикачилар партияси вакиллари билан ишлаган. Жумладан, Жон Маккейн ва Рэнд Пол каби сиёсатчилар билан ҳамкорлик қилган.
Кейинчалик Гор Дональд Трампнинг сиёсий жамоасига қўшилди. У Трампнинг сайлов кампанияси ва маблағ йиғиш ишларида қатнашди.
Трамп маъмуриятидаги таъсири
Гор Трампнинг биринчи ва иккинчи президентлик даврлари оралиғида ҳам унинг сиёсий доирасида фаол бўлиб қолди. У Оқ уйнинг Президент кадрлар бошқармасига раҳбарлик қилган. Ушбу лавозимда давлат идораларига сиёсий тайинловларни амалга ошириш ва номзодларни текшириш билан шуғулланган.

The Washington Sun ёзишича, Горнинг Трамп билан яқин алоқалари ва юқори даражадаги учрашувларда тобора кўпроқ қатнашиши унинг таъсирини элчилик вазифасидан ташқарига олиб чиққан.
У АҚШнинг Ҳиндистондаги элчиси сифатида юқори мартабали америкалик амалдорларнинг ташрифларини ташкил этишда қатнашган. Шунингдек, Ҳиндистондан ташқаридаги дипломатик учрашувларда, жумладан, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан мулоқотларда ҳам иштирок этган.
Гор АҚШ давлат котиби Марко Рубионинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишда ҳам муҳим роль ўйнаган. Унинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакил сифатидаги фаолияти ҳам минтақадаги дипломатик алоқалар билан боғлиқ.
Гор Рубионинг ўрнини эгаллайдими?
The Washington Sun манбаларининг таъкидлашича, Трамп маъмуриятидаги айрим сиёсий доираларда Марко Рубионинг келажакда президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш учун ҳукуматдан кетиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Бироқ Rubio ҳам, Оқ уй раҳбари Сюзи Уайлс ҳам маъмуриятни тарк этиш ниятини очиқ билдирмаган.
Серджио Гор эса давлат котиби лавозимига даъвогарлик қилаётгани ҳақидаги хабарларни кескин рад этди.
«Бу хабар мутлақо бемаънилик», — деди у The Washington Sun нашрига.
Гор Марко Рубиони АҚШ тарихидаги энг малакали, энг тажрибали ва энг яхши давлат котиби деб атади. У Рубиони алмаштириб бўлмаслигини, уни яқин дўсти деб билишини ва бошқа лавозимга ўтишга қизиқиши йўқлигини таъкидлади.

АҚШ Давлат департаментининг глобал жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси Дилан Жонсон ҳам хабарларни рад этиб, Rubio ва Gor ўртасида яхши иш муносабатлари ҳамда шахсий дўстлик борлигини билдирди.
Ҳозирча Серджио Горнинг АҚШ давлат котиби ёки Оқ уй раҳбари лавозимига тайинланиши ҳақида расмий қарор йўқ. Унинг номзоди ҳақидаги хабарлар манбалар маълумотларига асосланган тахминлигича қолмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп
Сиёсат
25.07.2026, 10:59

Айрим Исроил амалдорлари урушни чўзмоқчи — АҚШ вице-президенти
Сиёсат
16.07.2026, 15:54

АҚШ бутун Эронни йўқ қилишга тайёр – Трамп
Жаҳон
11.07.2026, 11:14

Тақиқ қўйилган Рубио: у Хитойга қандай кирди?
Жаҳон
15.05.2026, 11:44

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол — бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил
Маданий
04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

24 давлат вакиллари Самарқандда нимани муҳокама қилади?
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:07

Тошкент метросида аёллар учун алоҳида вагонлар жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон
04.11.2026, 10:32

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Ҳиндистон 500 миллион кишини камбағалликдан чиқарди
Жаҳон
03.11.2026, 17:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
