Қозоғистонда 30 мингдан ортиқ оила тошқиндан кейин бир марталик нафақа олди

Қозоғистонда 28-май ҳолатига кўра, сув тошқинидан жабр кўрган 30 мингдан ортиқ оилага 369,2 минг тенге (10,500,000 сўм) миқдорида бир марталик тўлов берилди. Бу ҳақда сешанба куни мамлакат бош вазири матбуот хизмати хабар берди.

Жаҳон

29.05.2024, 12:24

Улашиш:

Shimoliy Qozog'iston viloyati / 2024-yil aprel oyining o'rtalarida / foto: Akorda /

Shimoliy Qozog'iston viloyati / 2024-yil aprel oyining o'rtalarida / foto: Akorda /

Қозоғистон бош вазири ўринбосари Канат Бозумбаев сешанба куни бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида 15 мингдан ортиқ уй ва қишлоқ уйлари кўрикдан ўтказилганини маълум қилди. Жами 9 мингдан ортиқ уй реставрация қилиниши керак, 4315 таси авария ҳолатида деб топилган.

Ҳудудларда 1847 та уй ва хонадонлар қурилиши бошланди, иккиламчи бозорда 3417 та уй-жой сотиб олиш режалаштирилган. Қисқа қурилиш мавсуми ҳисобга олиниб, ўқув йили бошига қадар жабрланган қозоғистонликларга уй ва хонадонлар топширилиши режалаштирилган.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, 63 минг эвакуация қилинганлар аллақачон уйларига қайтган, 5,3 минг киши эса вақтинчалик жойлаштириш марказларида қолмоқда. Сув тошқини олдини олиш ишларига 4,4 минг киши ва 665 техника, 260 насос, 54 та кема ва тўртта самолёт жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошида Президент Қосим-Жомарт Тоқаев қозоғистонликларга мурожаат қилиб, ҳеч бир фуқаро давлат эътиборидан четда қолмаслиги, барчага моддий ва бошқа зарур ёрдам кўрсатилиши, барча моддий йўқотишлар қоплаб берилишини маълум қилган эди.

Жаҳон

29.05.2024, 12:24

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Xitoy Markaziy Osiyoning abadiy qoʻshnisiga aylandi

Хитой Марказий Осиёнинг абадий қўшнисига айланди

Қозоғистонда "Марказий Осиё - Хитой" иккинчи саммити бўлиб ўтди. Унда президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Саммитда нималар гаплашилди? Мирзиёев ўз нутқида нималарни тилга олди? Хитой нега минтақа мамлакатларига беғараз 207 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатмоқчи? 

Сиёсат

18.06.2025, 17:48

Тошкентда тунги клуб олдида жанжал кўтарган эркак Қозоғистонда ушланди

Тошкентда тунги клуб олдида жанжал кўтарган эркак Қозоғистонда ушланди

Тошкент шаҳридаги тунги клублардан бирининг олдида эркак ва аёлга нисбатан куч ишлатиб, улардан бирига оғир жароҳат етказган гумонланувчи Қозоғистонда қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

18.03.2025, 10:00

Markaziy Osiyoda kuchlar kurashi: qaysi davlatlarda xorijiy harbiy bazalar bor?

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?

Дунёда қудратли ҳарбий кучга эга давлатлар ўз таъсир доирасини кучайтириш ва сўзини ўтказиш учун маълум ҳудудларда ҳарбий базалар очади. Масалан, Америка Қўшма Штатларининг 80 та давлатда, Россиянинг 14 та, Туркиянинг 11 та, Эрон ва Саудия Арабистонининг учта мамлакатда ўз ҳарбий базалари мавжуд. Марказий Осиё ҳудудида ҳам бир нечта хорижий ҳарбий базалар жойлашган. Хўш, улар қайси давлатларга тегишли ва минтақада бу борада кимнинг таъсири кучли? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.

Сиёсат

04.02.2025, 14:04

Qozogʻistonda samolyot qulab tushdi

Қозоғистонда самолёт қулаб тушди

Бугун, 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Мангистау вилояти Актау шаҳри яқинида Озарбайжон авиакомпаниясининг йўловчи ташувчи самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таянган ҳолда "Nur.kz" нашри хабар берди.

Жаҳон

25.12.2024, 15:41

Qozogʻistondagi YTHda olti nafar oʻzbekistonlik vafot etdi

Қозоғистондаги ЙТҲда олти нафар ўзбекистонлик вафот этди

Қозоғистон чегарасида содир этилган юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲда 6 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда Манғистау вилояти ИИБга таяниб, "Nur.kz" нашри хабар берди. 

Жаҳон

16.10.2024, 17:18

Prezident qatnashgan sammitda qanday masalalar koʻtarildi?

Президент қатнашган саммитда қандай масалалар кўтарилди? (фото)

Бугун, 17 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Остона шаҳрида иккинчи "Марказий Осиё – Германия" саммитида иштирок этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

17.09.2024, 14:27

сўнгги янгиликлар

Xalq irodasi sinovdan oʻtgan tun: Turkiyadagi davlat toʻntarishiga urinish voqealariga 9 yil toʻldi

Халқ иродаси синовдан ўтган тун: Туркиядаги давлат тўнтаришига уриниш воқеаларига 9 йил тўлди

2016 йил 15 июль Туркия тарихидаги энг оғир синовлардан бири — ФЕТО террорчилар ҳукуматни ағдариш ва янги ўз ҳукуматини қуриш мақсадида катта тўнтариш қилишга уринишди. Бироқ, бу уриниш фақат ҳарбийлар билан давлат ўртасидаги тўқнашув эмас, балки Туркия халқи ўз демократиясини ҳимоя қилган ва буюк жасорат намоён этган кеча сифатида мамлакат тарихида ўчмас из қолдирди.

Жаҳон

17.07.2025, 12:11

Oʻzbekistonda yarim yilda 172 mingdan ortiq avtomobil sotildi

Ўзбекистонда ярим йилда 172 мингдан ортиқ автомобил сотилди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг биринчи ярим йилида жами 172 258 та автомобил реализация қилинди. Энг кўп автомобил сотган компания — UzAuto Motors бўлиб қолмоқда. 

Иқтисодиёт

17.07.2025, 11:18

Oʻzbekiston terma jamoasi yetakchilaridan yana biri Eronga yoʻl olmoqda

Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда

"Персеполис" айни пайтда ўзбекистонлик ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда.Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров фаолиятини Эронда давом эттиришга яқин. 

Спорт

17.07.2025, 10:45

Haydovchilik guvohnomasi olib berish evaziga pul talab qilgan inspektor ushlandi

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига пул талаб қилган инспектор ушланди

Инспектор 1500 АҚШ доллари ва кириш имтиҳони учун тўланиши лозим бўлган 1 млн 900 минг сўм пул маблағларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

17.07.2025, 10:41

17 iyul kuni baʼzi hududlarda 44 hududlarda jazirama kutilmoqda

17 июль куни баъзи ҳудудларда 44 даражалик жазирама кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати 17 июль куни учун мўлжалланган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Ўзбекистон

17.07.2025, 10:36

43 mlrd soʻmga yaqin davlat xaridlari bekor qilindi

43 млрд сўмга яқин давлат харидлари бекор қилинди

Рақобат қўмитаси томонидан 43 млрд сўмга яқин давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланиб, буюртмачилар томонидан бекор қилиниши таъминланди. Қўмита ахборот хизматида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган давлат харидлари вилоятлар кесимида бирма-бир қуйидагича қайд этиб ўтилган:

Иқтисодиёт

16.07.2025, 15:39

Anomal issiq tufayli ayrim bogʻchalar faoliyati toʻxtatiladi

Аномал иссиқ туфайли айрим боғчалар фаолияти тўхтатилади

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли ва Тахиатош туманларида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу борада ушбу туманлар ҳокимлари тегишли қарорларини қабул қилган.

Ўзбекистон

16.07.2025, 15:03

Oʻzbekistonliklar dam olish uchun qayerni tanlamoqda?

Ўзбекистонликлар дам олиш учун қаерни танламоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами 2,7 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.

Ўзбекистон

16.07.2025, 14:52

Axborot sohasidagi nazorat Oʻzkomnazoratga oʻtdi

Ахборот соҳасидаги назорат Ўзкомназоратга ўтди

Бугун, 16 июль куни Адлия вазирлигининг хабар беришича, АОКАнинг ахборот соҳасида назорат ва мониторинг бўйича вазифа ва функциялари, президент фармони билан Ўзкомназорат инспекциясига ўтказилди. Шунингдек, АОКА ҳузуридаги Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ Администрация бўйсунувига олинди.

Сиёсат

16.07.2025, 13:22

Хаккаби Ғарбий cоҳилда америкаликнинг ўлимини "терроризм" деб атади

АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хаккаби ўтган ҳафта Фаластиндаги америкалик Сайфуллоҳ Мусаллетнинг босиб олинган ҳудудларда ўлдирилганига ишора қилиб, бу ҳодисани террорчилик деб атади. Бу ҳақда "Тhе New York Times" хабар берди. 

Жаҳон

16.07.2025, 11:54

"Navbahor"ga FIFA taqiqi qoʻyilgan. Klub ayni damda yangi futbolchilarni roʻyxatdan oʻtkaza olmaydi

"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди

"Навбаҳор" вазиятни ўнгламайдиган бўлса, иккинчи давра оралиғида янги футболиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Наманганнинг "Навбаҳор" клубига ФИФА тақиқи қўйилган.  27 май куни ФИФА клубга нисбатан санкция қўллаган. "Навбаҳор" вазиятни ўнгламайдиган бўлса, иккинчи давра оралиғида янги футболиларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Спорт

16.07.2025, 10:37

Qamoqni garov ehtiyot chorasiga oʻzgartirib berish uchun 18 ming AQSh dollari olgan podpolkovnik qoʻlga olindi

Қамоқни гаров эҳтиёт чорасига ўзгартириб бериш учун 18 минг АҚШ доллари олган подполковник қўлга олинди

Коррупцияга қарши курашиш йўналишида ДХХ ва Бош прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ички ишлар органлари тизимида қонунбузилиш ҳолати аниқланди. 

Ўзбекистон

16.07.2025, 10:31