Қурғоқчилик вақтида ҳам Ўзбекистон ГЭС лар қуришда давом этадими?
Сўнгги саккиз йил ичида ўртача 6,5 миллиард киловатт-соат кўрсаткичга нисбатан 500-600 миллион киловатт-соат ёки 10-15%га электр энергия кўп ишлаб чиқарилмоқда. Ҳозирги маълумотларга кўра, мамлакат гидроэнергетика салоҳияти йилига 27,4 миллиард киловатт-соатни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон
09.08.2025, 15:32
Улашиш:
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Фаррух Нуруллаевнинг айтишича, жамият таркибидаги ГЭСлар сони 80 тага етказилди. Бу 2017 йилга нисбатан 44 тага кўпайган ҳамда жами умумий қуввати 2274 мегаваттни ташкил этмоқда. Бу 2017-йилга нисбатан қўшимча 450 мегаватт қувватлар фойдаланишга топширилганини кўрсатади. Натижада сўнгги саккиз йилда амалга оширилган ишлар ҳамда амалга оширилган лойиҳалар натижасида ўртача ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 15% га кўпайди.
Шунингдек, 2025 йил январь-июнь ойларида 3 миллиард 600 миллион киловатт-соат электр энергия ишлаб чиқариш таъминланди ҳамда режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилган.
Унга кўра, электр энергияни сотишдан тушган маблағларнинг 15%и ишлаб чиқариш харажатларига, эксплуатация харажатларига, 20%и солиқ тўловлари ҳамда ҳукумат томонидан белгиланган мажбурий тўловларни амалга оширишга, 39%и жалб қилинган кредит мажбуриятларини бажаришга йўналтирилган. Қолган 26%и соҳани ривожлантириш учун йўналтирилган. Хусусан, ҳисобот даврида 278 миллиард сўм солиқ тўловлари учун ҳамда 353 миллиард сўм кредит мажбуриятларини тўлаш учун йўналтирилди. БМТ ҳисоботларига кўра, 2030 йилда Марказий Осиё мамлакатларида кенг қамровли қурғоқчилик кузатилади. PARADIGMA.UZ мухбири ташкилот бундай вазиятда қандай йўл тутиши ҳамда Ўзбекистон қурмоқчи бўлган ГЭСлар қурилиши ҳақида савол берди.
Фаррух Нарзуллаевнинг айтишича, ҳар бир лойиҳани амалга ошириш учун иқтисодий асослар ишлаб чиқарилади ҳамда ваколатли органлар билан биргаликда ҳамкорлик қилинади. Бу босқичлардан ўтгандан кейингина буни ҳукумат тасдиқлайди.
“Шу лойиҳаларни амалга ошириш, ишлаб чиқишда тизимимизда мана “Гидропроект” акциядорлик жамияти бор, бу бош лойиҳа ташкилоти ҳисобланади. Бу 100 йилга яқин тажрибага эга. Унинг ўзига яраша 100 йиллик маълумотлар базаси ташкил этилган, асосий лойиҳа институтида. Ҳар бир лойиҳани ишлаб чиқишимизда биз, масалан, Писком дарёсиданми ёки Чотқол дарёсиданми, унинг 50-60 йил давомида келган суви таҳлил қилинади. Ўша таҳлиллар натижасида, масалан, қуввати нима учун 90 мегаватт? Нимага 110 мегаватт эмас, 90 мегаватт танланди? У энг самарали, яъни сув келиши таҳлилларидан келиб чиқиб ҳисобланади”, — деди у.
Шунингдек, унинг айтишича, ГЭСлар қурилаётганда сув ҳавзаларидаги ёки бошқа сувга зарар етмайди. Гидроэнергетика бу яшил энергия ҳисобланади. Қурилишда атроф-муҳитга таъсири, булар ҳаммаси ҳисоб-китоб қилинади. Лекин ГЭСнинг ишлаши, энергия ишлаб чиқариши сувнинг ифлосланишига олиб келмайди. Биргина мисол, Чорвоқ сув омбори.
“Республикамиздаги энг юқори ГЭС 660 мегаватт, ундан пастда Хожикент, Ғазалкент ГЭСларимиз бор. Ичимлик суви ГЭСлар орқали ўтиб, Тошкент шаҳрига етиб келади. ГЭСларда энергия ишлаб чиқарилиши, ГЭСлар орқали сувларнинг ўтказилиши сувнинг сифатига таъсир қилмайди ва ифлосланишига олиб келмайди. Бу яшил энергия, энг тоза электр энергия ишлаб чиқариш ҳисобланади”, — деди у.
Фаррух Назруллаевга кўра, Амударёнинг Афғонистон томонидан Толиблар томонидан қурилаётган Қўштепа канали фақат Хоразм вилоятидаги Туямўйин сув омборидаги ГЭСга таъсир қилиши мумкин. Чунки Ўзбекистоннинг Амударёда бошқа ГЭСи йўқ.
“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ижро аппарати раҳбари Суҳроб Хамраевга кўра, афғонлар томонидан қурилаётган канал Амударёнинг қанча қисмини эгаллаши ҳақида ҳозирча уларда маълумот йўқ.
Ўзбекистон
09.08.2025, 15:32
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Жаҳон иқлим индекси: Ўзбекистон 53-ўринда
Ўзбекистон
02.12.2025, 10:10

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19

АҚШ Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилади
Ўзбекистон
07.11.2025, 15:06

Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади — Трамп
Иқтисодиёт
07.11.2025, 11:03

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги тузатишлар маъқулланди. Ўзбекистонда вазият қандай?
Ўзбекистон
30.10.2025, 11:44

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади
Ўзбекистон
18.10.2025, 09:12
машҳур янгиликлар

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
сўнгги янгиликлар

"Жалолиддин Мангуберди" Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
11.12.2025, 12:58

Янги йил олдидан ёлғон чегирмаларга қарши назорат кучайтирилди
Иқтисодиёт
11.12.2025, 11:51

Эронлик қизлар орасида бурун бинтлаб юриш нима сабабдан оммалашган?
Жаҳон
11.12.2025, 10:45

2025 йил Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди
Жаҳон
10.12.2025, 18:25

Ўзбекистонда уй-жой ва автомобил хариди 1 апрелдан нақд пулсиз тартибга ўтади
Иқтисодиёт
10.12.2025, 17:05
Германия совет давридаги кўча номларидан воз кечади
Жаҳон
10.12.2025, 16:41

Уй-жой масалалари ва ижтимоий адолат бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон
10.12.2025, 15:57

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 4,5 фоизгача қисқаради
Ўзбекистон
10.12.2025, 15:14

Айрим ҳудудларда электр вақтинча ўчиши мумкин
Ўзбекистон
10.12.2025, 11:10

Ўзбекистон ва Ал-Азҳар ўртасида янги илмий ҳамкорлик лойиҳалари йўлга қўйилади
Ўзбекистон
10.12.2025, 10:14

«Ўзсувтаъминот»нинг сохта ходимлари аниқланди
Ўзбекистон
10.12.2025, 10:08

Дунёдаги энг қаттиқ режимли 10 та қамоқхона
Жаҳон
09.12.2025, 19:00
машҳур янгиликлар

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

Блогер Real Sanjik товламачилик ва ноқонуний қурол сақлашда гумонланиб қўлга олинди
Ўзбекистон
28.11.2025, 14:26
