Россия ва Ғарб орасида маҳбуслар алмашинуви: Дипломатик келишувлар ва ҳибсга олиш cабаблари

Жорий йилнинг 1 август куни Туркиянинг Анқара шаҳрида Россия ва Ғарб давлатлари (АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия) ўртасида сиёсатчи, журналист, мухолифатчилардан иборат маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Медуза” нашри маълум қилди

Жаҳон

03.08.2024, 11:15

Улашиш:

Rossiya va Gʻarb orasida mahbuslar almashinuvi: Diplomatik kelishuvlar va hibisga olish cabablari

Rossiya va Gʻarb orasida mahbuslar almashinuvi: Diplomatik kelishuvlar va hibisga olish cabablari

Унда қайд этилишича, жараён Туркия Миллий разведка ташкилоти воситачилигида Эсенбоға аэропортида содир бўлган. Алмашинувда Россия, Беларусь, АҚШ, Германия, Польша, Словения ва Норвегия вакиллари иштирок этган. Жами 26 киши алмашилган. 10 киши Россияга, 13 киши Германияга, 3 киши АҚШга юборилган.  

Хўш, қайси маҳбуслар давлатига қайтарилди?

Россия Ғарбга жами 16 та маҳбусни топширди. Улар орасида рассомдан торитиб журналист, ҳарбий хизматчи, сиёсатчи ва ўлим жазосига ҳукм қилинган фуқаролар ҳам бўлган. Ғарб эса Россияга жами 10 та маҳбусни қайтарди. Улар орасида юқорида қайд этилган соҳа вакилларидан ташқари амалдорлар ҳам бўлган. 

Қуйида Россия томонидан Ғарбга қайтарилган маҳбуслар ҳақида билиб олишингиз мумкин:

Эван Гершкович

Америкалик "Wall Street Journal " нашрининг журанлаисти Эван Гершкович Россияда жосуслик қилишда айбланган ҳамда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. У хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан 2023 йилнинг март ойида Екатеринбург шаҳрига сафари давомида ҳибсга олинган. 

Прокурорлар уни Марказий разведка бошқармасига ишлашда айлаган. Аммо Гершкович WSJ ва АҚШ ҳукумати ушбу айбловларни рад этган. Бу “Совуқ уруш” якунлангандан бери Россияда америкалик журналист жосусликда илк бор айбланиши эди. 

Паул Уилан 

Тўрт давлат — АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Ирландия фуқароси бўлган 54 ёшли Паул Уилан 2018 йили Москвада жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган. У 2020 йилда 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. 

2008 йилда ёмон хулқи учун армия сафидан бўшатилган. Уилан хавфсизлик бўйича консултантга айланган ҳамда иш бўйича Россияга қатнаган. 2018 йилда эса Россия ФХХ ходимлари томонидан қўлга олинган. Москвада жосуслик қилаётганида ушланган. Аммо унинг оиласи Паулга қўйилган айбловни доим рад этиб келган.

Алсу Курмашева 

Эван Гершковичга ҳукм ўқилган кунда Россия-Америка журналисти Алсу Курмашева ёпиқ суд орқали 6,5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. У “Озодлик радиоси”нинг муҳаррири бўлган. Алсу Россия ҳарбийлари ҳақида ёлғон ахборот тарқатишда айбланган. 

Унинг эри Павел Буториннинг айтишича, журналист ўтган йили Украинага қарши урушаётган россияликларнинг ҳикоялари жамланган китобни чоп этгани сабаб ҳибсга олинган. Курмашева АҚШ ва Россия фуқаролигига эга бўлиб, турмуш ўртоғи ва икки нафар қизи билан Прагада яшаган. 2023 йил июньда эса онасини кўриш учун Россияга келганида қамоққа олинган.

Владимир Кара-Мурза 

Путин сиёсати ҳамда Украинадаги урушга қарши чиқишлари билан танилган Владимир Кара-Мурза 2023 йилнинг апрельида “давлатга хиёнат”, Россия армияси тўғрисида “фейк” тарқатиш ва “исталмаган” ташкилот фаолиятини юритишда айблаган. Шундан сўнг у 25 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. 

Владимир Кара-Мурза 2022 йил апрель ойидан буён Омск шаҳридаги 7-сонли ахлоқ тузатиш колониясида ҳибсда сақланиб келган. Унга 2023 йил мартида адвокатлар полинейропатия ташхисини қўйган. Россияда эса бундай касалликка чалинган шахслар ҳибсда сақлаб турилиши мумкин бўлмаган. 

Колонияда сиёсатчини жарима изоляторига ташлашган, июнь ойида эса бир камерали типидаги хонага ўтказилган. Кара-Мурзанинг адвокатлари бу қарор унинг саломатлиги ва ҳатто ҳаётига хавф туғдириши мумкинлигини қайд этишганди. 

Иля Яшин 

Яна бир Россиядаги энг ёрқин мухолифатчи ҳисобланган Иля Яшин 2022 йилда мамлакат армияси ҳақида “фейк янгиликларни тарқатганлик”да айбланган. 2022 йил декабрда Москва Мешчан суди мухолифатчини 8,5 йил муддатга умумий тартибли колонияда озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарган. 

Жиноий иш очилишига унинг 2022 йили 7 апрелида Youtube каналидаги жонли эфирида Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳоли вакиллари ўлдирилгани ҳақида гапиргани сабаб бўлган.

Жаҳон

03.08.2024, 11:15

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Putin Tramp bilan uchrashadimi?

Путин Трамп билан учрашадими?

Россия Президенти Владимир Путин мамлакатнинг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган "Валдай" халқаро мунозара клубининг 21-йиғилишида иштирок этиб, Трампни АҚШ президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади ва уни "Жасур одам" деб айтди. 

Жаҳон

08.11.2024, 11:40

Россия америкалик блогерлар учун 10 миллион АҚШ доллари тўлади

Сўнгги йилларда YouTube платформасига қизиқиш кундан кунга ортган. Бунга Россиянинг америкалик контент яратувчиларига яъни блогерларга катта сармоя киритиши мисол бўла олади. Масалан, биргина Россия каби йирик давлат чет эл блогерларига тахминан 10 миллион АҚШ доллари харажат қилган. 

Жаҳон

10.09.2024, 13:33

Rossiyada epilepsiya xastaligini sunʼiy intellektda aniqlash usuli kashf qilindi

Россияда эпилепсия хасталигини сунъий интеллектда аниқлаш усули кашф қилинди

Россиядан олимлар томонидан эпилепсия (миядаги нейронларнинг ортиқча ва тартибсиз фаоллиги оқибатида такрорланувчи тутқаноқлар билан кечадиган сурункали касаллик)ни сунъий интеллект ёрдамида аниқлаш усули яратилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фан-технология

17.02.2025, 10:43

Rossiyada qarovsiz qolgan bolalar Toshkentga olib kelindi

Россияда қаровсиз қолган болалар Тошкентга олиб келинди

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ота-она қарамоғисиз қолган тўрт нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда "Dunyo" ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон

15.02.2025, 11:05

Ukraina kelajakda Rossiyaning bir qismi boʻlishi mumkin — Donald Tramp

Украина келажакда Россиянинг бир қисми бўлиши мумкин — Дональд Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 февраль куни Fox News телеканалида берган интервьюсида Украина келажакда Россиянинг бир қисми бўлиши мумкин деган фикрни илгари сурди. Бу баёнот Ғарб давлатларининг ёрдами билан уч йилдан бери Россиянинг босқинига қарши курашиб келаётган Украинанинг мустақиллиги шубҳа остида эканлигини англатади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.

Жаҳон

12.02.2025, 15:02

Rossiyadan yana uch nafar bola Oʻzbekistonga olib kelindi

Россиядан яна уч нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди

Кеча, 11 февраль куни Москвадаги вақтинчалик сақлаш маркази ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўмагида уч нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар Тошкентга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

12.02.2025, 10:51

сўнгги янгиликлар

Tomorqasida ekin ekmaganlar uch barobar qimmat soliq toʻlaydi

Томорқасида экин экмаганлар уч баробар қиммат солиқ тўлайди

Энди томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маълум қилди.

Ўзбекистон

20.02.2025, 10:26

Ikkinchi jahon urushi qatnashchilariga 10 ming dollardan beriladi

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000  (ўн минг) АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари берилади. Бу ҳақда Президент Мирзиёев томонидан имзоланган "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармонда маълум қилинди.

Ўзбекистон

20.02.2025, 09:58

Toshkentda yertoʻlaga tushib ketgan quruvchi halok boʻldi

Тошкентда ертўлага тушиб кетган қурувчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳрида қурилиши якунланмаган кўп қаватли уйнинг тепа қаватидан тушиб кетган қурувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Ўзбекистон

19.02.2025, 11:36

Avstraliyada sohilga chiqib qolgan 90 ta kit oʻldirildi

Австралияда соҳилга чиқиб қолган 90 та кит ўлдирилди

Австралиянинг энг жанубида жойлашган Тасмания оролларидаги соҳил бўйидан 150 дан ортиқ кит топилди, улардан 90 таси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тасмания Табиий ресурслар ва атроф-муҳит департаментига таянган ҳолда CNN нашри хабар берди.

Жаҳон

19.02.2025, 11:14

Oʻzbekistonning harbiy texnikalari Abu-Dabidagi koʻrgazmada qoʻyildi (foto)

Ўзбекистоннинг ҳарбий техникалари Абу-Дабидаги кўргазмада қўйилди (фото)

Ўзбекистон Абу-Дабида бўлиб ўтаётган IDEX-2025 халқаро кўргазмада мудофаа техникалари билан иштирок этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

19.02.2025, 10:30

Kanada hamda Ispaniyaning Oʻzbekistondagi yangi elchilari tayinlandi

Канада ҳамда Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Кеча, 18 февраль куни Канада ҳамда Испаниянинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчилари мамлакат Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан кўришиб, унга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Сиёсат

19.02.2025, 10:09

Qarishni sekinlashtirishning yangi usuli maʼlum qilindi

Қаришни секинлаштиришнинг янги усули маълум қилинди

Швейсария олимлари қаришни секинлаштиришнинг янги усулини аниқлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фан-технология

18.02.2025, 13:14

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Навбатдаги авиаҳалокат: Канадада йўловчи самалёти ағдарилиб кетди

Кеча, 17 февраль куни Канаданинг Торонто шаҳридаги Лестер Пирсон номидаги халқаро аэропортда АҚШнинг Миннеаполис шаҳридан парвоз қилган Delta Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт ағдарилиб кетди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар берди.

Жаҳон

18.02.2025, 11:30

Boliviyada avtobus jarlikka qulashi oqibatida 31 kishi halok boʻldi

Боливияда автобус жарликка қулаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Кеча, 17 февраль куни Боливияда йўловчи автобус жарликка қулаб кетиши оқибатида унинг ичида бўлган 31 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат маҳаллий полициясига таянган ҳолда "Америка овози" ("Voice of America") нашри маълум қилди.

Жаҳон

18.02.2025, 10:44

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Бухорода 1800 дан ортиқ кўп йиллик дарахт кўчириб ўтқазилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Когон – Бухоро йўлида бир неча йиллик дарахтларнинг қўпорилиши тасвирланган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати расмий изоҳ берди.

Ўзбекистон

18.02.2025, 10:22

Yoshlar tadbirkorligini rivojlantirish uchun yangi jamgʻarma tashkil etiladi

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун янги жамғарма ташкил этилади

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. Бу ҳақда жорий йилнинг 14 февраль куни қабул қилинган "Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарорида маълум қилинди.

Сиёсат

18.02.2025, 10:06

Samarqandda yigʻilish davomida 7 kishi qamoqqa olindi

Самарқандда йиғилиш давомида 7 киши қамоққа олинди

Самарқандда энергетика соҳасида коррупцияга қарши кураш бўйича йиғилишда 7 нафар соҳа ходими қамоққа олинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

17.02.2025, 11:33