Green Card олиш учун 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган

АҚШ Адлия вазирлиги мамлакат тарихидаги энг йирик никоҳ фирибгарлиги ишларидан бирини фош этди. Маълум қилинишича, 10 йил давомида Green Card олиш мақсадида 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган.

Сиёсат

13.08.2026, 14:21

Улашиш:

Green Card олиш учун 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган

Нью-Йорк жанубий округида очилган айбловга кўра, 2016-йилдан 2026-йил июлигача давом этган схема доирасида 11 нафар шахс АҚШ фуқаролари билан Хитой фуқаролари ўртасида сохта никоҳлар уюштирган. Схема асосан Нью-Йоркда амалга оширилган бўлса-да, Коннектикут, Массачусетс, Пенсильвания, Кентукки, Теннесси, Жоржия ва Флорида штатларида, шунингдек, Вануату ва Хитойда ҳам фаолият юритган.

Хизматларнинг тўлиқ пакети учун хитойлик мижозлар 100 минг долларгача тўлаган. Никоҳга рози бўлган АҚШ фуқароларига эса босқичма-босқич 30 минг долларгача пул берилган. Воситачилар ҳар бир жалб қилинган америкалик учун 5 минг долларгача комиссия олган.

Никоҳларни ҳақиқийдек кўрсатиш мақсадида сохта тўй маросимлари ҳам ташкил этилган. Жуфтликлар анъанавий хитой миллий кийимларида суратга тушган, маросимларга дўстлари ва қариндошлари таклиф қилинган. Шу орқали ҳақиқий тўй ўтказилгани ҳақида таассурот яратишга уринишган. Айблов ҳужжатларида бундай суратлар далил сифатида келтирилган.

АҚШ Бош прокурори Тодд Бланче мазкур ишни АҚШ тарихидаги энг йирик никоҳ фирибгарлиги ҳолатларидан бири деб атади.

Green Card нима ва нега унга бунча пул тўланади?

Green Card — АҚШда доимий яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат. Унинг эгаси мамлакатда доимий яшаши, қонуний ишлаши ва таълим олиши, шунингдек, муайян талаблар бажарилгач, АҚШ фуқаролигига ариза топшириши мумкин.

Green Card олишнинг қонуний йўлларидан бири — АҚШ фуқароси билан ҳақиқий никоҳ қуриш орқали оилавий иммиграция мақомини олиш. Айнан шу имконият айрим фирибгарлар томонидан ноқонуний схемаларда фойдаланилган: улар ҳақиқий оила қуриш учун эмас, балки иммиграция талабларини четлаб ўтиш мақсадида сохта никоҳлар ташкил қилган.

Бунинг ўзбекистонликлар учун қандай аҳамияти бор?

Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳам АҚШга кўчиб бориш ва у ерда доимий яшаш истаги юқори. Бунинг қонуний йўлларидан бири Diversity Visa (DV) дастури ҳисобланади.

Шу билан бирга, айрим воситачилар ёки ўзини "маслаҳатчи" деб таништирувчи шахслар АҚШ фуқароси билан сохта никоҳ тузиш орқали Green Card олиб беришни ваъда қилиши мумкин.

Бундай схемаларда иштирок этиш АҚШ қонунчилигига кўра жиноий жавобгарлик, катта миқдордаги жарималар, иммиграцион мақомнинг бекор қилиниши, депортация ва АҚШга киришга узоқ муддатли ёки доимий тақиқ каби жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Мазкур ҳолат АҚШ тергов органлари бундай схемаларни узоқ вақт давомида текшириши ва иштирокчиларни жавобгарликка тортиши мумкинлигини кўрсатади. Шу сабабли Green Card'ни "кафолатлаб бериш"ни ваъда қилаётган шахслар ёки воситачиларга ишонишдан олдин уларнинг таклифлари қонунийлигини синчиклаб текшириш муҳим.

мавзуга оид янгиликлар

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

"Green Card 2027" расман очилади

АҚШ суди Трамп маъмуриятини 2027 йилги Green Card лотереясини қайта очишга мажбур қилди.

Жаҳон

15.10.2026, 17:54

АҚШда масжидга ўт қўйган шахсга айблов эълон қилинди

Филаделфиядаги масжидга ўт қўйишда айбланган шахс уни айнан масжид бўлгани учун нишонга олгани маълум бўлди.

Жаҳон

07.08.2026, 09:29

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади

Қарийб тўққиз ойлик танаффусдан сўнг Вашингтон, Москва ва Киев музокарачилари уруш масаласини муҳокама қилиш учун Абу-Дабида бир стол атрофига йиғилади.

Сиёсат

03.11.2026, 10:17

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →