Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия қўшма мудофаа битимини имзолади
Келишувга кўра, уч давлатдан бирига қарши амалга оширилган қуролли ҳужум учала давлатга қарши ҳужум сифатида баҳоланади.
Сиёсат
08.08.2026, 10:46
Улашиш:

7 август куни Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия жамоавий хавфсизлик, мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳамда минтақавий барқарорликка содиқлигини тасдиқловчи Макка қўшма мудофаа битимини имзолади.
Покистон ташқи ишлар вазирлигига таянган ҳолда The Express Tribune нашрининг хабар беришича, келишув тажовузкорлик ҳаракатларига қарши жамоавий тийиб туриш механизмини белгилайди. Унга кўра, уч давлатдан бирига қарши амалга оширилган қуролли ҳужум учала давлатга қарши ҳужум сифатида баҳоланади.
Вазирлик ушбу пакт уч давлат ўртасидаги узоқ йиллик тарихий алоқалар, мустаҳкам биродарлик ришталари, исломий бирдамлик, стратегик манфаатлар ва мудофаа соҳасидаги ҳамкорликка асосланганини таъкидлади.
Келишув Покистон, Саудия Арабистони ва Туркия ўртасида мудофаанинг барча йўналишларида ҳамкорликни кучайтиришни ҳам назарда тутади.
Келишувни Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф, Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳамда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири Муҳаммад бин Салмон Маккадаги Ас-Сафо саройида бўлиб ўтган Қўшма мудофаа бўйича Макка ал-Мукаррама саммитида имзолаган.
Уч мамлакат етакчилари Саудия Арабистони, Покистон ва Туркия ўртасидаги узоқ йиллик муносабатларни, шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган бир қатор масалаларни кўриб чиққан.
Қўшма Штатлар минтақавий таҳдидларни тийиб туришга уринаётган бир пайтда, бу уч давлат Яқин Шарқдаги тартибсизликлар ва Исроилнинг тобора кучайиб бораётган кескинлигидан хавотирда эканлигини маълум қилган.
Ушбу мудофаа пакти, шунингдек, Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида 2025 йил сентябр ойида имзоланган “Стратегик ўзаро мудофаа тўғрисидаги битим”га асосланади.
Ўша вақтдаги Покистон-Саудия қўшма баёнотида ҳам “мамлакатлардан бирига қилинган ҳар қандай тажовуз ҳар иккисига қилинган тажовуз деб ҳисобланиши” қайд этилган.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади
Ўзбекистон
30.10.2026, 11:47

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25

Россия ҳусийлар ва Саудияни тинчликка чақирди
Жаҳон
13.10.2026, 15:59

Туркия ва уч давлат ҳусийларнинг Ар-Риёд аэропортига ҳужумларини қоралади
Жаҳон
12.10.2026, 15:34

Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий базасини қуради
Жаҳон
08.10.2026, 08:45
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
сўнгги янгиликлар

Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Спорт
20.11.2026, 16:11

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
