Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

Уйчи туманидаги телефон устахонасига тунги вақтда эшик қулфини бузиб кирган шахс Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан қўлга олинди.

14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди

ИИВ

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирлашга уринган шахс ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 10 ноябрь куни соат 02:30 ларда туман марказидаги телефон устахоналаридан бирида содир бўлган. Номаълум шахс устахона эшигининг қулфини бузиб, ичкарига кирган ва телефонларни ўғирламоқчи бўлган.

Бироқ тунги хизматда бўлган Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи воқеа жойига ўз вақтида етиб келиб, устахона ичига яширинган шахсни қўлга олган.

Текширув давомида гумонланувчи 2008 йилда туғилган, Уйчи туманида яшовчи фуқаро экани аниқланган. Унинг ёнидан 14 та телефон қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

мавзуга оид янгиликлар

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Ерни аукционсиз расмийлаштиришни ваъда қилган шахс қўлга олинди

Улар 11,5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўзбекистон

14.10.2026, 10:59

Фарғона ва Наманганда 2,6 кг гиёҳвандлик моддаси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Фарғона ва Наманган вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирларда жами қарийб 2,6 кг «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаш ва сотиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ўзбекистон

28.09.2026, 11:06

Диний материалларни текширувчи Telegram бот ишга туширилди

Дин ишлари бўйича қўмита Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда диний мазмундаги материалларни текшириш имконини берувчи Хавфсиз бот Telegram ботини ишга туширди.

Ўзбекистон

08.05.2026, 10:27

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи АҚШ пойтахтида кимёвий қурол ёки радиоактив модда тарқатувчи қурилмадан фойдаланиш режаси ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

18.11.2026, 10:39

Тошкентнинг Учтепа туманида нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушлар

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?

Аҳолига шубҳали моддаларга тегмаслик, болалар ва уй ҳайвонларини улардан узоқроқ тутиш тавсия этилмоқда. 

Ўзбекистон

17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди

Конго Демократик Республикасида 2026 йил май ойида бошланган Эбола эпидемияси оқибатида 14 ноябрга қадар 11 376 та касалланиш ҳолати тасдиқланган. Уларнинг 5 568 таси ўлим билан якунланган.

Жаҳон

17.11.2026, 15:33

Toşkent – Astraxan yönalişida yangi poyezd qatnovi

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади

2026 йил 17 декабрдан Тошкент ва Астрахан ўртасида янги халқаро йўловчи поезд қатнови жорий этилади.

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?

Европа мигрантларни Африкага жўнатмоқчи. Кейинги манзил Ўзбекистон бўлиши мумкинми?

Ўзбекистон

17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой

Тошкентда реновация дастурига киритилган уйлар мулкдорларига Янги Тошкентда аввалги хонадони майдонининг 150 фоизигача бўлган янги уй-жойлар таклиф этилиши мумкин.

Ўзбекистон

16.11.2026, 17:32

ҚҚСни қайта ҳисоблаш бўйича янги қарор

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди

2027 йил 1 январдан айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСини солиқ органларидаги ортиқча тўловлар ҳисобидан қоплаши мумкин бўлади. Янги тартиб кимларга тегишли? 

Иқтисодиёт

16.11.2026, 15:22

Об-ҳаво маълумоти Ўзбекистон

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат ўзгаради

Ўзгидромет 16–20 ноябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Ўзбекистон

16.11.2026, 12:39

Йиғлаётган Бангладешлик аёл

Ҳиндистонда мусулмонлар депортация ва ҳибс хавфига дуч келмоқда

Ҳиндистонда сайловчилар рўйхатини қайта кўриб чиқиш жараёнида 130 миллион кишининг номи ўчирилган.

Жаҳон

16.11.2026, 11:02

Mobil bank ilovasi orqali onlayn to‘lovni amalga oshirish.

Банк иловаларидан фойдаланишда биометрия талаби ўзгарди

Энди P2P ўтказмаларда OTP-код ҳар доим ҳам талаб қилинмайди. Банк иловаларида рўйхатдан ўтиш ва карталарни бириктириш тартиби ҳам ўзгарди.

Иқтисодиёт

16.11.2026, 10:31

OIV

Тошкентда ОИВ юқтирган беморлар қанча?

Тошкентда 9 ойда 300 дан ортиқ ОИВ юқтириш ҳолати аниқланди. Шундан 233 нафари (75,9 фоизи) жинсий йўл билан юққан.

Ўзбекистон

16.11.2026, 10:21

Шоҳрух Ғиёсов

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?

Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов эгаллаб турган лавозимини тарк этди. 

Ўзбекистон

15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда

Гуманитар ташкилотлар ва тиббиёт ходимлари қамал сабаб аҳолининг шифохоналарга етиб бориши қийинлашгани, ичимлик суви ва дори-дармон танқислиги эса юқумли касалликлар тарқалишини тезлаштираётганидан огоҳлантирмоқда.

Жаҳон

14.11.2026, 14:21

Jensen Xuang Nvidia’dan ketdi

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?

Дунёдаги энг қиммат компанияни бошқарган Женсен Хуанг Nvidia’даги фаолиятини якунлади. Унинг кетиши ортидан Nvidia раҳбарияти, келажаги ва СИ бозорида янги саволлар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади

АҚШ, Хитой ва Россия раҳбарлари тарихда илк бор уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Уч давлат раҳбари Эрондаги уруш ва ядровий қуролларни назорат қилиш масалаларини муҳокама қилади.

Жаҳон

14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди

АҚШ Иммиграция ва божхона назорати хизмати (ICE) 2026 молиявий йилида 483,2 минг кишини мамлакатдан чиқариб юборди. Ҳибсга олинганлар сони эса 491 мингдан ошди.

Жаҳон

13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?

Тошкентда йўл ҳаракатига халақит берадиган жойларда қолдирилган автомобиллар ягона электрон тизим орқали эвакуация қилинади. Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун электрон тўлов ва QR-кодли рухсатнома талаб этилади.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:32

Qaşqadaryodagi sun’iy muzliklar

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?

Ўзбекистонда илк сунъий музлик Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида ишга туширилиб, 60 га яқин хонадонни сув билан таъминлашга хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон

13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →