Тергов изоляторидан чиққан жасад: Узун туманидаги фуқаро ўлимига ким жавобгар?

Сурхондарё вилояти Узун тумани "Янгийўл" маҳалласида аёл ва унинг болалари ўлдириб кетилгани ортидан терговга жалб қилинган фуқаролардан бири тергов жараёнида вафот этди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ'га марҳумнинг оила аъзолари маълум қилди.

Tergov davomida o‘lim: Uzun tumanidagi fojiada fermer qatag‘on qilindi

Tergov davomida o‘lim: Uzun tumanidagi fojiada fermer qatag‘on qilindi

Гап шундаки, жорий йилнинг 15 февраль куни Сурхондарё вилояти Узун тумани "Янгийўл" маҳалласида яшовчи М.Р. (аёл) ва унинг бир нафар фарзанди ўлдирилиб, яшаш хонадонига ўт қўйилган. Марҳуманинг қолган икки нафар боласи —  М.Ҳ. ва З.Ҳ.лар ҳам тан жароҳати олганлиги сабабли Узун туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

Кейинчалик жонлантириш бўлимидаги икки нафар бола ҳам оғир тан жароҳати олганлиги сабабли вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисм "а" банди (икки ёки ундан ортиқ шахсни қасддан ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари бошланган. 

Маълум бўлишича, терговда ҳодиса юз берган ҳудудда яшовчи аҳоли бирин-кетин олиб кетилган. Шулардан бири 1975 йил 21 майда туғилган Тоҳир Хаитов бўлиб, у 2016 йилдан буён Узун туманида фермерлик билан шуғулланиб келган. 

Тоҳир Хаитов терговга воқеа юз берганидан 8 кун ўтиб, аниқроқ айтганда, 23 февраль куни олиб кетилган, аммо орадан икки кун ўтганидан сўнг тергов жараёнида вафот этган. 

Марҳумнинг ўғлининг PARADIGMA.UZ'га маълум қилишича, Республикадан келган терговчилар ҳамда ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган тергов давомида унинг отасига туҳмат ва бўҳтон қилинган.

"Қийноқ ва турли хил йўллар билан бўлган жиноятни отамнинг бўйнига қўйишмоқчи бўлишди. Охир оқибатда отамни 2 кун ўтгач, 25 февраль куни юрак хуружидан вафот этди деб кўрсатишди. Ваҳоланки, отамнинг соғлиғи билан умуман муаммоси бўлмаган", дейди у.

Сурхондарё вилоятида содир бўлган мудҳиш жиноят ва ушбу иш бўйича гумонланиб ҳибсга олинган шахснинг қийноқлар ортидан ҳалок бўлиши нафақат суд-ҳуқуқ тизимидаги муаммоларни, балки инсон ҳуқуқларининг поймол этилаётганини ҳам очиқ кўрсатиб турибди. 

Инсон ҳуқуқлари концепциясида айрим ҳуқуқлар борки, уларни ҳеч қандай шароитда чеклаб бўлмайди. Қийноқлардан ҳоли бўлиш ҳуқуқи мутлақ ҳуқуқлар туркумига киради. Бу шуни англатадики, давлат ҳеч қандай ҳолатда инсонни қийноққа солиш ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ва ёки қадр-қимматни топталувчи муомалага дучор этишга ҳақли эмас. 

Баъзи ҳуқуқлар чекланиши мумкин, масалан, фавқулодда ҳолатда сўз эркинлиги ёки ҳаракатланиш эркинлиги вақтинчалик чекланиши мумкин. Лекин қийноққа солмаслик ҳуқуқи ҳеч қачон ва ҳеч қандай шароитда чекланиши мумкин эмас. 

Ўзбекистон Республикаси бир қатор халқаро шартномалар ва конвенцияларга қўшилган бўлиб, улар қийноқларга мутлақ равишда тақиқ қўяди. Жумладан: 

— БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси (1984 йил) — Ўзбекистон ушбу конвенцияни 1995 йилда ратификация қилган ва унинг барча талабларига амал қилиши шарт. Конвенциянинг 2-моддасига кўра, ҳеч қандай шароит, ҳатто уруш ёки фавқулодда ҳолат ҳам қийноқларга асос бўла олмайди. 

— Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (1966 йил) — Ўзбекистон мазкур ҳужжатга ҳам қўшилган. Унинг 7-моддасида шундай дейилган: "Ҳеч ким қийноққа солинмаслиги ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматини топталувчи жазо ёки муомалага дучор этилмаслиги керак". 

— Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси — 26-моддага кўра, ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка ёки шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматини топтаувчи муомала ёки жазога тортилиши мумкин эмас. 

— Жиноят-процессуал кодекси (235-модда) — бу модда қийноқ ва зўравонликка қарши кафолат беради, шунингдек, қийноқлар учун жиноий жавобгарликни белгилайди. 

Гарчи қийноқларнинг тақиқлангани ҳақида қатор қонунлар ва халқаро мажбуриятлар мавжуд бўлса-да, амалда бу ҳуқуқ кўп ҳолларда поймол қилинади. Қийноқлар ҳозир ҳам суриштирув ва тергов жараёнларида, айниқса, гумондорлардан “иқрорлик” олиш мақсадида қўлланилаётгани ҳақида турли хабарлар келиб тушмоқда. 

Бунга сабаблардан бири — айбдорларнинг жазосиз қолиши. Агар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийноқлар содир этилса, бу ҳолат кўпинча ёпиқ ҳолда қолади ёки расмийлар бунга эътибор қаратмайди. Бу эса қийноқларнинг системавий муаммо сифатида сақланиб қолишига олиб келади. 

Қийноқлар орқали олинган ҳар қандай "далил" ишончсиз ҳисобланади. Жабрланувчи шунчаки оғриқ ва қийноқлардан қутулиш учун ҳақиқатга тўғри келмайдиган айбловларни тан олиши мумкин. Бу эса ҳақиқий жиноятчилар жазодан қутулиб кетишига ва бегуноҳ инсонлар жабр тортишига олиб келади. 

Қолаверса, қийноқлар жамиятда давлат органларига бўлган ишончни йўқотади. Агар фуқаролар полиция ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга мурожаат қилишдан қўрқса, бу жамиятда қонун устуворлигини сусайтириб, ҳуқуқбузарликларнинг кўпайишига сабаб бўлади. 

Ҳар қандай давлат қийноқларга қарши курашишга мажбур. Ўзбекистон ҳам халқаро мажбуриятларини бажариб, қийноқларга мутлақ тақиқ жорий қилиши ва бу борада аниқ чоралар кўриши керак.

мавзуга оид янгиликлар

Сурхондарёда шифокор ва беморни калтаклаган “Alfa” жиноий гуруҳи аъзолари қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида шифохонада шифокор ва беморни калтаклаш билан боғлиқ ҳодиса юзасидан “Alfa” деб аталган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Ўзбекистон

26.01.2026, 13:51

Surxondaryoga yoz qaytmoqda: Oʻzbekistonda haftalik ob-havo

Сурхондарёга ёз қайтмоқда: Ўзбекистонда ҳафталик об-ҳаво

Ўзгидромет маълумотларига кўра, бу ҳафта душанбадан шанба кунга қадар ҳаво жуда иссиқ ва қуруқ бўлади. Сурхондарё вилоятида душанба ва сешанба кунлари ҳаво ҳарорати +34 даражагача кўтарилиши мумкин.

Ўзбекистон

13.10.2025, 11:30

Сурхондарёда 15 ёшли қизга уйланган эркак ва никоҳ ўқиган шахсга жиноят иши очилди

Денов туманида вояга етмаган қизга уйланган йигит ҳамда уларга никоҳ маросимини ўтказган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 

Ўзбекистон

25.09.2025, 16:10

Сурхондарёдаги сув омборида йирик замонавий экотуризм мажмуаси қурилади

“Жанубий Сурхон сув омбори” ҳудудида экотуризм мажмуасини бунёд этиш учун 15,7 гектар майдон ажратилган. Лойиҳа қиймати 140 миллиард сўм.

Иқтисодиёт

25.08.2025, 19:03

Сурхондарёда мансабдор ходимга, Фарғонада эса масъул ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарёда энергетика соҳасининг мансабдор ходимига, Фарғонада эса Халқ қабулхонасининг масъул ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 11:03

Сурхондарёда 81 марта қоида бузган “учар” ҳайдовчи ушланди

Булар орасида тезликни ошириш, тақиқланган қизил чироқларида ҳаракатланиш ва бошқа қалтис қоидабузарликлар бор.

Ўзбекистон

05.08.2025, 12:09

сўнгги янгиликлар

Тошкентда BYD ва Li 9 иштирокидаги ЙТҲ бўйича суд қарори бекор қилинди

Апелляция суди ишни қайта кўриб, материаллар қўшимча текширув учун тегишли органга юборилди. Судга кўра, айрим ҳолатлар етарлича тўлиқ ўрганилмаган.

Ўзбекистон

14.02.2026, 14:19

Мерц: «Қоидаларга асосланган дунё тартиби энди мавжуд эмас»

Ҳар йили ўтказиладиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида нутқ сўзлаган Германия канцлери йирик давлатлар ўртасидаги рақобат кучайган бир шароитда «эркинлик кафолатланмагани»ни таъкидлади. 

Жаҳон

14.02.2026, 13:47

Ғарб аҳолиси Учинчи жаҳон уруши эҳтимолига ишонмоқда — Politico

АҚШдаги сўровнома иштирокчиларининг 46 фоизи дунё янги жаҳон уруши томон ҳаракат қилаётганини билдирган.

Жаҳон

14.02.2026, 10:34

Жапаров: «Мен уни огоҳлантиргандим»

Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевни лавозимидан озод этиш қарори ортидаги сабаблар ҳақида изоҳ берди.

Жаҳон

14.02.2026, 05:52

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

Чиқинди қарзи туфайли электр чекловлари қайта кўриб чиқилиши мумкин

Чиқинди хизмати бўйича асоссиз қарзлар туфайли электр чекловлари қўйилмоқда. Рақобат қўмитаси корхоналар билан музокара бошлади.

Ўзбекистон

13.02.2026, 14:43

“ALHADAYA” биологик фаол қўшимчаси рекламаси учун молиявий жарима қўлланилди

Реклама материалларида таъсирли даъволар ва маҳсулот ҳақида тўлиқ маълумот йўқлиги аниқланди. Бу эса истеъмолчиларда мазкур қўшимчани дори воситаси сифатида қабул қилиш эҳтимолини юзага келтирган.

Иқтисодиёт

13.02.2026, 12:39

20 йиллик меҳнат стажига эга аёллар учун пенсия ёшини бир йилга қисқартириш таклиф этилмоқда

“Давлат пенсия таъминотида замонавий хизматлар” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Муҳокама 26 февралгача давом этади. 

Иқтисодиёт

13.02.2026, 11:57

Истанбулда икки ўзбекистонлик аёл ўлдирилиб, жасадлари бўлакланган

Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқаролари бўлган икки аёлнинг ўлими юзасидан тергов давом этмоқда. Янги маълумотларга кўра, ҳар икки жабрланувчининг жасади бўлакларга ажратилган.

Ўзбекистон

13.02.2026, 11:37

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг “Эркин миллат пойдевори” номли янги китоби нашр этилди.

Маданий

13.02.2026, 10:18

Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов 74 ёшида вафот этди

Таниқли давлат ва жамоат арбоби, ҳуқуқшунос олим, сенаторнинг ҳамкасб ва шогирдлари унинг юксак инсоний фазилатлари, Ватанга садоқати ва илмий меросини алоҳида таъкидламоқда.

Ўзбекистон

13.02.2026, 09:40

Германия Марказий Осиё давлатларини Россияга қарши санкцияларга қатъий риоя этишга чақирди

Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашиб, Россияга қарши санкцияларга риоя қилиш ва Европа Иттифоқини қўллаб-қувватлашга чақирди.

Сиёсат

13.02.2026, 09:08