Йўлларда тирбандликнинг камайиши ва қатновнинг тартибли бўлиши нималарга боғлиқ?

Ҳаракат хавфсизлигида йўлларнинг ҳолати ва қулайлигига ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Улашиш:

ЎзА мухбири Икром Аввалбоевнинг йўллардаги муаммолар ва уларга ечимлар ҳақида ёзган мақолаласини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

“Асосий кўчанинг чеккасига – пиёдалар йўлагига қўйган машинамни видеога олиб кетишибди. Буни уйимга уч юз етмиш беш минг сўмлик жарима қоғози келганидан кейин билдим.

Ўша жойга менга ўхшаб улов қўйган ўндан ортиқ одамга ҳам шунақа хабар бордимикан? Беш йилдан буён машина бошқараман, бу “йўналиш”да биринчи марта жарима ёзишлари. 

Бунгача тротуар ёки тўхташ тақиқланади белгиси бор жойларга неча марта машина қолдирганимни эслолмайман ҳам. Хато меники, лекин хулоса чиқариш ўрнига жаҳлим чиқяпти. Нима қиламиз, инсон табиат шундай?

Бу ҳолатни бекорга эсламадим. Хизмат сафари билан Хитойда бўлганимизда йўлларда кўп юрдик. Рости, кўчаларда тирбандликнинг камлиги, қатновнинг тартиблилигини кўриб ўйлаб қолдим. Хаёлимда аҳоли сони бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган бу мамлакат кўчаларида машиналар ошиб-тошиб турган бўлиши керак эди.

Чин диёрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни камайтириш борасидаги ўзига хос тажриба бор. Бу ҳақда қисқача ёзгим келди.

Йўлларда тирбандликларни камайтириш борасида Хитой тажрибаси

Мавзу ҳақида ҳар бирида миллионлаб одам яшайдиган Пекин ва Тяньцзинь шаҳарлари мисолида, ўзимиз гувоҳи бўлган ҳолатлар бўйича соддароқ маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Бу шаҳарларда автомобиль ҳаракатини чеклаш, автотураргоҳлар фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда велосипедлар ҳаракати учун қулай шароит яратиш сиёсати қатъий ишлайди.

Шаҳарлар режали ва марказлашган тарзда ривожлантирилмоқда. Йўллар ўзаро мураккаб, бир-бирига боғланган ҳалқасимон тарзда қурилишига эътибор қаратилади. Метро ва жамоат транспортига катта инвестиция йўналтирилади. Бу омилларнинг барчаси уйғунлашганида эса натижа кутилганидек бўлади.

Пекин метроси дунёдаги энг узун – саккиз юз километрлик метро тизимларидан бири саналади. Тяньцзинда ҳам тез ва қулай метро йўналиши мавжуд бўлиб, долзарб нуқталарни боғлайди. Одамлар машина ўрнига уни танлайди.

Йўл ҳаракати сунъий идрок, камералар ва сенсорлар ёрдамида реал вақтда бошқарилмоқда. Светофорлар ҳаракатга қараб динамик равишда ўзгаради. Қайси томонда тирбандлик бўлса, ўша томонга кўпроқ вақт берилади.

Смартфон иловалари орқали тирбандлик, йўлларнинг юкламаси реал вақтда кўрсатилиши яна бир ютуқдир. 

Электр автобуслар, электроскутерлар кенг тарқалган. Муҳими улар анча арзон. Минглаб одамлар шахсий машина ўрнига жамоат транспортидан фойдаланади. Бу эса тирбандликни пасайтирувчи омиллардан бири. Лекин биз ҳали тирбандликни камайтирувчи муҳим жиҳатларни санамадик. У қуйидагича ишлайди.

Масалан, Тяньцзинда шаҳар марказига кириш йиллик рухсатнома орқали амалга ошади. Автомобиль рақамлари орқали “ким қаерга кириши мумкин” деган тизим ишлайди. Тегишли жадвалга кўра жуфт кунлари фақат жуфт рақамли машиналар, тоқ кунлари эса тоқ сонли авторақам эгалари кириши мумкин. 

Сафаримиз давомида бизга ҳамроҳлик қилган хитойлик йигит биз қизиққан мавзу бўйича баъзи маълумотларни берди.

Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, лекин машина сотиб олишга истаги йўқ экан. Бунинг сабабини у қуйидагича изоҳлайди.

Марказий ҳудудларда автотураргоҳлар қиммат, чекланган ва вақти билан белгиланган. Бепарволик билан ҳар қандай жойга машина қўйиш қатъий жазога сабаб бўлади. Турли идора ва ташкилот ходимлари иш жойлари ҳузуридаги хусусий ёки давлат автотураргоҳларидан фойдаланади. Кўп ишхоналарда ходимлар учун махсус жой ажратилган. Бу ҳам тўлов эвазига. Оддий ҳайдовчилар кўчадаги рақамланган автотураргоҳларга машина қўяди ва бу мобиль иловалар орқали тўланади. Шу ўринда тўлов миқдори бўйича бироз маълумот келтириб ўтиш лозим. Айтайлик, шаҳар марказидаги автотураргоҳларга соатига 10 юангача тўлов қилиниди. Бу бизнинг ҳисобда 17-18 минг сўм атрофида бўлади.

Пиёда йўлаклари ва велосипед йўллари алоҳида ҳимоя қилинади. У ерларда ҳаракатланиш, машина қолдиришни ҳеч ким хаёлига ҳам сиғдира олмайди. Яна таъкидланишича, автомобиль солиқлари ҳам анча баланд.

Бир сўз билан айтганда, одамлар машина минишнинг юқорида саналган ташвиш ва харажатларидан қочиб бошқа йўлни танлайди. Қулай жамоат транспорти, арзон велосипед ва скутерлар хизмати – кўплаб масалаларнинг оддий ечими. 

Таъкидлаганларимиз чуқур суриштирув ва таҳлиллар эмас. Йўл-йўлакай кўрган ва эшитганларимиз. Ўзбекистонда ҳам кейинги йилларда аҳоли яшаш тарзи ва даромади сезиларли ўсди. Кўплаб оилаларда бир нечта автомашина бор. Шунга мос тарзда автосаноат ривожланиб, йўл инфратузилмаси ҳам яхшиланмоқда.

Ўзбекистонда ҳам ривожланган давлатлар тажрибаси қўлланилмоқда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида 9 июль куни навбатдаги видеоселектор йиғилиши ўтказилди. У йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган эди. 

Демак, бу йўналишда ҳам аҳолига қулайлик яратиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш давлатнинг доимий эътиборида.

Сўзлар исботини амалда ҳам кўряпмиз. Биргина мисол, кейинги йилларда йўл қурилиши ва таъмирлашга 61 триллион сўм ажратилган. Бу 2017 йилгача берилган маблағлардан уч ярим баробар кўп дегани.

Соҳадаги 3 минг 365 нафар ходим электрон планшет ва бодикамера билан таъминланди. Қоидабузарликларни сунъий интеллект асосида саралаш ва қарор чиқариш амалиёти жорий қилинди. Шаҳарларда жамоат транспорти учун махсус йўлаклар ажратилди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга қатор енгилликлар жорий этилди.

Жумладан, биринчи марта ҳуқуқбузарлик қилганларни жазолаш эмас, огоҳлантириш йўлга қўйилди. Йўл чизиқларини босиш ҳолатларини камера орқали фиксация қилиш бекор қилинди. Жамоат транспорти учун мўлжалланган қаторларда кечқурун бошқа ҳайдовчилар ҳам юришига рухсат берилди. Шаҳарларда йўлларни кундузи таъмирлаш тақиқланди. Радар бор жойда йўл белгисини ўрнатиш мажбурий бўлди.

Ҳаракат хавфсизлиги йўлларнинг ҳолати ва қулайлигига ҳам боғлиқ. Шуни инобатга олган ҳолда ҳудудларда ҳам йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда.

Маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатимиз автомобиль йўлларида 1 минг 200 дан ортиқ қайрилиб олиш жойи бўлса, шундан фақатгина 146 тасида ер ости ва ер устидан қайрилиш мумкин экан. Ўн мингдан зиёд пиёда ўтиш жойларининг атиги 154 тасида шундай қулайлик бор.

Шу масалани инобатга олган ҳолда, Жаҳон банки иштирокида Тошкент – Самарқанд – Термиз, Тошкент – водий ҳамда Самарқанд – Бухоро йўналишидаги халқаро йўлларни хавфсизлик талабларига мослиги диагностика қилинади. Ушбу таҳлиллар асосида, йўлларда қайрилиб олиш ҳамда пиёдалар ўтишини хавфсиз қилиш, белгилар ва чизиқларни қулайлаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Шунингдек, ўрта ва узоқ масофага қатнайдиган жамоат транспортини ривожлантириш чоралари ҳам белгиланди. 

Сир эмас йирик шаҳарларимизда автомобиль тўхташ жойларининг етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар бор. Бу тирбандлик юзага келишининг сабабларидан бири саналади. Шу каби муаммолар борлиги сабабли ҳайдовчилар машинасини йўл бўйига қўйишга мажбур бўлмоқда. Айрим вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар биноси жойлашган кўчалар ёпиб қўйилган.

Бундай ҳолатларга чек қўйилиб, барча ташкилот ва маҳалла кўчаларидаги асоссиз қўйилган тақиқловчи белгилар олиб ташланмоқда. 

Бу борадаги ютуқларга фақат шаҳар инфратузилмасини яхшилаш ва бошқа шунга ўхшаш янгиликларни ҳаётга татбиқ қилиш билан эришиб бўлмайди. Тегишли тартибларнинг қатъий ишлаши, технология ютуқлари, таълим ва одамларнинг йўл маданияти ўсиши орқалигина кўзлаган маррага чиқа оламиз. Аҳамиятлиси, бизда барча йўналишларда олдинга ҳаракат давом этмоқда”.

 

Ўзбекистон

28.07.2025, 09:01

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

«Paradigma»да эътироф: фидойи журналистлар ва фаоллар тақдирланди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнларни таҳлил қилган ҳолда, журналистика ва фуқаролик жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган шахсларни эътироф этиб келмоқда.

Маданий

09.02.2026, 18:28

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

2025 йил ўзбек бокси учун тарихий йил бўлди — жаҳон чемпионатларида рекорд натижалар қайд этилди, олтин медаллар сони ошди ва илк бор уч карра жаҳон чемпиони етишиб чиқди.

Спорт

09.02.2026, 16:18

Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди

2025 йилда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда 361 минг ва 349 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди.

Спорт

09.02.2026, 15:30

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистон

09.02.2026, 13:57

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди

Британия бош вазири аппарати раҳбари Морган Максуини жинсий жиноятларда айбланган миллиардер Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди.

Жаҳон

09.02.2026, 11:20

Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда

Бугун буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун. Асрлар давомида қўлёзма ва китобларда сақланган унинг бой адабий мероси бугун нафақат нашрлар, балки интернет платформалари орқали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Маданий

09.02.2026, 10:32

Ўзбекистон таълимида янги давр: 12 йиллик узлуксиз тизим ва “Янги авлод” мактаблари

Мамлакатда мактабгача ва умумий ўрта таълимни ўзаро боғлайдиган 12 йиллик узлуксиз таълим модели босқичма-босқич жорий этилади.

Таълим

09.02.2026, 09:58

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати йиғилишида муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 20:00

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00