Ноябрь ойида Paradigma сайти ва YouTube саҳифасида эълон қилинган мақола ва кўрсатувлар

Paradigma таҳририяти сиз азизлар учун қизиқарли ва фойдали маълумотларни тайёрлашда давом этмоқда. Ўтган ноябрь ойи фаолитимизда сермазмунлиги билан ажралиб турди. Ой охирида долзарблигини йўқотмаган энг қизиқ ва муҳим кўрсатув, мақола ва хабарларимизни яна бир бор эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Эҳтимол, ишу ташвишлар билан бўлиб ўтказиб юборгандирсиз.

Улашиш:

1. Педофилларга бефарқлик – болаларга хавфдир. Психолог Шоира Исакова билан суҳбатни ўқиш, видеосини томоша қилиш.

Педофилия нима? Бу сексуал хулқ-атворнинг бузилиши, яъни педофилия бу эркакми, аёлми, ёш болаларга, ривожланмаган, ҳали шаклланиб улгурмаган болаларга бўлган сексуал қизиқишлар. Инсон қандай қилиб педофилга айланади? Кўп ҳолатларда педофиллар вояга етмаган пайтда жинсий зўравонликка учраган шахслар бўлиб чиқади. Жамият қандай муносабатда бўлиши керак? Paradigma ушбу саволлар билан мутахассисга юзланди.

2. Олтин ва ҳокимият учун тўкилаётган инсонлар қони: Суданда нималар бўляпти? Таҳлилни ўқиш

2025 йил октябрининг сўнгги кунлари. Суданнинг Ал-Фашир шаҳри. Икки мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди: улар орасида туғруқхонадаги аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор. Бегуноҳ одамлар тириклайин ёқиб юборилди, айримлари оғир юк машиналари остида қолди. Ал-Фашир кўчалари жонсиз жасадларга тўла.

3. Судандаги уруш: сабаблар ва оқибатлар Мақолани ўқиш, видеотаҳлилни томоша қилиш

Бутун дунё Ғазодаги геноцидни кузатиб турган бир пайтда, Суданда ундан кам бўлмаган даҳшатли фожиа юз бермоқда. Кечагина президент Ал-Баширни биргаликда ағдарган икки генерал — ҳокимият ва бойлик учун қонли тўқнашувни бошлади.

4. Толибон Ўзбекистон чегарасида нима қурмоқда? Мақолани ўқиш, видеосини томоша қилиш

Афғонистон —  дунёда энг оғир тарихий изтиробларни бошдан кечириб, шунга қарамай келажакка интилаётган давлат. 40 йиллик урушлар, санкциялар ва яккалашувдан кейин мамлакат ҳозир Марказий Осиёдаги энг катта сув канали — Қўштепа, янги мегаполис — Kabul New City ва бир неча йирик гидроэнергетика лойиҳаларини амалга оширмоқда.

5. Мексика президенти зўравонликдан ҳимоясиз қолди Мақолани ўқиш, видеосини томоша қилиш

2025 йил 4 ноябрь куни Мексика пойтахти Мехико марказида бўлиб ўтган оммавий тадбир бутун дунёни ларзага солди. Мамлакат президенти — Клаудия Шейнбаум одамлар орасида бўлган пайтда номаълум эркак унга яқинлашиб, розилигисиз тегиш ва ўпишга уринди. Бу ҳолат очиқ жойда, гувоҳлар ва камералар олдида содир бўлди.

6. Қанд касаллигига чалинмаслик учун пиёда юринг Мақолани ўқиш

Пиёда юриш — энг оддий, арзон ва барчага мос жисмоний фаоллик тури. Лекин унинг энг муҳим томони шундаки, у 2-тур қанд касаллиги хавфини кескин камайтиради. Кунига 30 дақиқа пиёда юришнинг ўзи қон шакарини барқарорлаштириб, организмни нафақат диабет, балки бошқа кўплаб бошқа касалликлардан ҳам муҳофаза қилади.

7. Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар... Мақолани ўқиш

Эсингиздами, Сурия ёки Ироқда бирор ўзбек террористи ҳалок бўлса, бутун телеканаллар, ўзбек матбуоти жар солар, кўрсатувлар қилинар, мақолалар ёзилиб, мажлис ва йиғилишлар ўтказиларди. Нега 500 ўзбек учун ҳатто бир оғиз муносабат, баёнот ҳам берилмади? Кўп томондан бу қудратли мамлакатга қарамлигимизни, боғлиқлигимизни, муттаҳамлик жойимиз борлигини тушунаман, аммо ҳамма нарсада меъёр, чегара бўлиши керак.

8. «Ал-Фашир қассоби» деб аталган шахс — Абу Лулу ким? Мақолани ўқиш, видеосини томоша қилиш

2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган.

9. Зоҳран Мамдани: рэпердан Нью-Йорк мэригача Мақолани ўқиш, видеосини томоша қилиш

2025 йил Нью-Йорк сиёсий тарихида ўчмас из қолдирди. Шаҳар ўппа-ўртага келиб, ўзига хос рекордлар билан йўлбошчи алмаштирди: 34 ёшли Зоҳран Мамдани бу лавозимга сайланиб, бирданига бир нечта тарихий маррани забт этди.

10. Болани тез-тез шамоллашдан қандай ҳимоялаш мумкин? Мақолани ўқиш

Охирги пайтларда юртимизда ноодатий, даволаш қийин бўлган шамоллаш тури пайдо бўлди. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болалар бир-бирига юқтириб олаётган бу грипга ҳар доимги дори-дармонлар деярли таъсир қилаётгани йўқ. Бундай шароитда болаларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, улар саломатлигига тўғри ёндашиш жуда муҳим. Қуйидаги тавсияларимиз бу борада жуда катта фойда келтириши аниқ.

11. Ислоҳот – вазирлик номини ўзгартириш, холосми? Мақолани ўқиш

Яна бир савол: ташкилот номи ҳар ўзгариши солиқ тўловчилар гарданига қанча юк бўлиб тушяпти? Пешлавҳа, ёзув табличкалари, логотип, муҳр ва штамплардан тортиб, меҳнат ва бошқа шартномаларгача – булар қанча туради ва кимнинг ҳисобидан янгиланади? Яна ҳар икки-уч йилда бир ном янгиланиши — бу ёғи энди жуда ошиб кетмадими? Шунча харажат ва ҳаракатга яраша нимадир ўзгарса ҳам майли эди!

12. Тошкентда ҳаво ифлосланиши: масъулият кимда ва халқаро ҳуқуқ нима дейди? Мақолани ўқиш

“Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров бу борадаги муҳокамаларга муносабат билдириб, айрим «эксперт»лар танқидини асоссиз деб атади. У табиат жараёнларини ҳеч бир давлат тўлиқ назорат қила олмайди, деган фикр билдирган ва ҳаво ифлосланиши муаммоларини соф табиий жараён сифатида кўрсатишга уринган. Бироқ халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан фуқароларнинг соғлом ва хавфсиз атроф-муҳитда яшаши давлат зиммасидаги аниқ ва ҳуқуқий жиҳатдан белгиланган мажбуриятдир. Табиий жараёнларни баҳона қилиш давлатни масъулиятдан халос этмайди.

13. Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар Мақолани ўқиш, видеосини томоша қилиш

2011 йил октябрида Ливия раҳбари Муаммар Қаддофийнинг ўлдирилиши билан сиёсий давр якунланди, аммо унинг дунё бўйлаб тарқатилган мол-мулки масаласи ҳануз сирлигича қолмоқда. 40 йиллик ҳукмронлик даврида тўпланган маблағлар, олтин, санъат асарлари ва кўчмас мулклар ўрни аниқланмагани сабабли, халқаро марказлар ва махсус хизматларнинг эътибори шу масалага қаратилган.

14. Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми? Мақолани ўқиш

Тошкент — кўп йиллар давомида йиғилиб келган, даволанмаган, сурункали касалликларга чалинган “бемор”. Ўнлаб  йиллар давомида ҳеч ким томонидан парваришланмаган бир бечора. Дарахтларни суғориш ёки ҳавога сув пуркаш — иллюзия яратишдан бошқасига ярамайди. Ягона оқилона таклиф — ариқлар тармоғини қайтариш “бемор”ни соғайтириш учун ташланган самарали қадам. Бироқ у ҳам камлик қилади. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети собиқ доценти Хуршида Якубова Тошкент ҳавосининг ўта ифлосланишига қарши кўрилаётган чоралар нима учун самара бермаслигини ҳамда аслида нима қилиш кераклигини баён этади.

сўнгги янгиликлар

Дунёдаги энг қулай аэропортлар

Ҳозирги замонавий авиация тизимида аэропортлар фақат самолёт қўнадиган жой эмас, балки миллионлаб йўловчилар учун хизмат, қулайлик ва хавфсизлик марказига айланган.

Жаҳон

14.01.2026, 18:04

Ғазода иситиш воситалари етишмаслиги болалар ўлимига олиб келмоқда

Ғазода совуқ об-ҳаво ва иситиш воситаларининг етишмаслиги оқибатида яна уч нафар бола ҳаётдан кўз юмди. Расмийларга кўра, қиш фасли анклавдаги гуманитар инқирозни янада чуқурлаштирмоқда.

Жаҳон

14.01.2026, 16:23

Баланд минорали уйлар қандай қурилади?

Дунёда қурилган энг баланд бинолар тажрибаси шуни кўрсатадики, осмонўпар уйлар ягона қолип асосида эмас, балки ҳар бир ҳудуднинг иқлими, зилзила хавфи ва шамол босимига мос ҳолда лойиҳаланади.

Жаҳон

14.01.2026, 13:09

Чет тили ўқитувчиларига сертификат олиш учун яна имконият берилди

Сўнгги кунларда умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган, тегишли тил сертификатига эга бўлмаган хорижий тил фани ўқитувчиларининг келгуси меҳнат фаолияти масаласи жамоатчилик эътиборида бўлиб келмоқда.

Таълим

14.01.2026, 11:38

Судьялар суд остида: Акмалжон Шукуров иши Ўзбекистон суд тизими учун нодир прецедентга айланди

Ўзбекистонда сўнгги йилларда жамоатчилик эътиборини тортган энг муҳим ҳуқуқий воқеалардан бири юз берди.

Ўзбекистон

14.01.2026, 08:49

Энди танк, самолёт ва аскарлар сонига таяниб ғалабага эришиб бўлмайди — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий урушлар сунъий интеллект, кибер ва рақамли технологиялар асосида олиб борилаётганини қайд этди.

Ўзбекистон

13.01.2026, 17:15

Ўзбекистонликлар бўлган сайёҳлик катери ҳалокатга учради

Тайланднинг Пхукет ороли яқинида сайёҳларни олиб кетаётган катер ҳалокатга учради. Ҳодиса вақтида кема бортида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.

Ўзбекистон

13.01.2026, 15:52

Сомали Абу-Даби билан алоқаларни кескин узди

Сомали ҳукумати Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан тузилган барча келишувларни бекор қилди. Гап стратегик портларни бошқариш, хавфсизлик ҳамда мудофаа соҳасидаги шартномалар ҳақида бормоқда.

Жаҳон

13.01.2026, 15:46

Рамазон ойи қачон бошланади?

Қирғизистон мусулмонлари диний бошқармаси маълумотига кўра, Рамазон ойининг биринчи куни 18 февралдан бошланиши кутилмоқда.

Ўзбекистон

13.01.2026, 12:31

Украина АҚШ инвесторларини жалб қилмоқда

Украина ҳукумати АҚШ инвесторларига Кировоград вилоятида жойлашган «Добра» литий конини ўзлаштириш ҳуқуқини тақдим этди.

Жаҳон

13.01.2026, 10:56

Халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик - Владимир Соловьёв нима демоқчи?

«Ўйин тугади. Биз халқаро ҳуқуққа ҳам, халқаро тартибга ҳам тупурдик», — россиялик телебошловчи Владимир Соловьёв Марказий Осиёни Россиянинг навбатдаги «махсус операция» нуқтасига айлантиришга чақирди.

Сиёсат

13.01.2026, 09:49

Анора Содиқова ва Мирсаид Хайдаров ўртасидаги баҳс давом этмоқда

Журналист Анора Содиқова Facebook саҳифасида Мирсаид Хайдаров суд ажримини ҳанузгача бажармаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

12.01.2026, 17:17