Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 21.03.2026, 10:33

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Алимент қарздорларининг рўйхатлари ва фотосуратларини оммавий тарқатиш инсон шаъни ва қадр-қимматини камситади ҳамда Конституция нормаларига зиддир.

Алимент қарздорларини оммавий эълон қилиш амалиёти инсон ҳуқуқларига зид — Омбудсман

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида алимент бўйича қарздор шахслар рўйхатлари маҳалла Telegram гуруҳларига тарқатилаётгани, шунингдек уларнинг фотосуратлари маҳалла бинолари ва масжид ҳудудларига илиб қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига мувофиқ, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир ва ҳеч нарса уни камситиш учун асос бўла олмайди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, жазо ва бошқа ҳуқуқий таъсир чоралари жисмоний азоб бериш ёки инсон қадр-қимматини камситиш мақсадини кўзламайди.

Алимент тўлаш — ота-онанинг қонуний мажбурияти ва боланинг дахлсиз ҳуқуқидир. Боланинг таъминот олиш ҳуқуқи давлат ҳимоясида бўлиб, уни таъминлаш бўйича чоралар қонун доирасида қатъий амалга оширилиши лозим.

Бироқ қарздорларни оммавий равишда шарманда қилиш, шахсий маълумотларини тарқатиш ёки фотосуратларини жамоат жойларига илиб қўйиш каби амалиётлар ҳуқуқий давлат тамойилларига зид бўлиб, инсон қадр-қимматини камситишга олиб келади.

Инсон қадри — ҳар қандай ижро ҳаракатларидан устундир.

мавзуга оид янгиликлар

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин

Президент йиғилишлардан бирида алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишидаги чекловлар масаласига тўхталиб, мутасаддиларга бу муаммони чуқур ўрганиб, тегишли таклифлар киритишни топширди.

Ўзбекистон

13.03.2026, 15:02

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади

Янги қўшимчаларга кўра, алимент тўлаш мажбурияти юклатилган шахслар чет давлатга чиқиш учун вақтинчалик чекловни бекор қилиш мақсадида суғурта полисини илова қилган ҳолда давлат ижрочисига илтимоснома билан мурожаат қилиши мумкин. Илтимоснома кўриб чиқилганидан сўнг, давлат ижрочиси четга чиқиш бўйича чекловни маълум муддатга тўхтатиб туради.

Ўзбекистон

27.11.2025, 09:55

Хоразмда кекса отасини моддий таъминламаган фарзандлар жиноий жазога тортилди

Ота 3 нафар фарзандини судга берди. Фарзандлар суд қарори билан отасининг таъминоти учун ҳар бирига белгиланган ойлик – 130 минг сўм алимент пулини тўламай келган. “Турмуш ўртоғим вафотидан кейин фарзандларим мени ёлғиз ташлаб қўйди. Ахир мен уларни туғилганидан вояга етгунларига қадар парваришлаганман”, деган отахон судда.

Ўзбекистон

03.09.2025, 18:35

Тошкентда ота 2,4 млрд сўмлик алиментни тўлаб берди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ота 4 нафар фарзанди таъминоти учун 2,4 млрд сўм миқдоридаги алимент пулларини олдиндан тўлаб берди.

Ўзбекистон

21.08.2025, 09:01

Машина жаримага, ота қамоққа жойлашди

Ўтказилган навбатдаги рейд давомида ушланган ушбу шахс йиллар давомида алимент тўловларини амалга оширмаган.

Ўзбекистон

22.07.2025, 20:49

Sirdaryoda ota nogiron oʻgʻlidan aliment talab qildi

Сирдарёда ота ногирон ўғлидан алимент талаб қилди

Сирдарёда ота 26 ёшли ногирон фарзандидан алимент сўраб, судга даъво киритди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Ўзбекистон

01.08.2024, 11:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради

Тошкент–Хива–Тошкент йўналишида янги юқори тезликдаги “Жалолиддин Мангуберди” электропоезди қатнови йўлга қўйилади. Қатновнинг илк рейслари 3 май куни Тошкентдан ва 4 май куни Хивадан амалга оширилади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди

1947 йил 30 апрель куни Тошкентдаги машҳур қўнғироқли соат – Тошкент курантлари илк бор вақтни жамоатчиликка эълон қила бошлади. Бу сана пойтахт тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон

30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди

Туркия Исроил президенти Ицхак Герцог самолётининг Астана шаҳрига парвози чоғида ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

Жаҳон

30.04.2026, 10:46

Театрлар тақдирига эътибор: Саида Мирзиёева назорат ўрнатди

Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий муассасалар фаолиятини ўрганиб, театрлар ҳолатини шахсан назоратга олди.

Маданий

30.04.2026, 10:26

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →