БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

Улашиш:

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Ноябрь ойида АҚШ Ички ресурслар вазири Даг Бергум дунё нефтдан бутунлай воз кечиб, муқобилига (қуёш ёки шамолга) ўтмаётгани, балки мавжуд манбалар қаторига янгилари қўшилиб, умумий энергия истеъмоли шунчаки ортиб бораётганини таъкидлади.

Унинг нефтни ёқлаб қилган баёнотлари амирлик мезбонлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди.

Эндиликда Бирлашган Араб Амирликлари дунё хом нефть қазиб олишнинг 40 фоизини назорат қилувчи ОPЕC (Нефть экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти)дан чиқиб, ушбу мақсадни амалга ошириш арафасида турибди.

Сўнгги йилларда мамлакат ОPЕCнинг ишлаб чиқариш квоталарини ўта паст деб ҳисоблар, бу эса дунёга ўзи хоҳлаган миқдорда нефть сота олмаётганини англатарди.

 

БААнинг ОPЕCдан чиқиши қазилма ёқилғи ишлаб чиқаришнинг ортишига олиб келадими?

БААнинг ОPЕCдан чиқиши нефть таъминоти ва нархларига зудлик билан таъсир қилиши эҳтимолдан йироқ, зеро улар ҳамон Эроннинг жаҳон нефть ва газ экспортининг 20 фоизи ўтадиган Hormuz бўғозини амалда ёпиб қўйганига боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Аммо узоқ муддатли истиқболда нефть ҳажми ортиши кутилмоқда. Мамлакат баёнотига кўра, у "талаб ва бозор шароитларига мос равишда қўшимча маҳсулотни бозорга босқичма-босқич ва пухта ўйланган тарзда" олиб чиқади.

Дунёдаги учинчи йирик нефть ишлаб чиқарувчиси бўлган БАА 28 февраль куни АҚШ-Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланишидан олдин кунига тахминан 3,4 миллион баррель хом нефть ишлаб чиқарган. Март ойида бу кўрсаткич кунига 1,9 миллион баррелга тушди, мамлакат ОPЕCга аъзо бўлган Эроннинг ракета ва дрон ҳужумларига дуч келди.

Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, БАА кунига 5 миллион баррель ишлаб чиқариш қувватига эга.

Бир баррель хом нефть ёқилганда ҳавога тахминан 0,43 тонна карбонат ангидрид (CО2) чиқарилади. Агар БАА нефть қазиб олишни кунига қўшимча 1,6 миллион баррелга оширса, бу йилига 250 миллион тонна қўшимча CО2 ажралиб чиқишига олиб келиши мумкин. Ушбу кўрсаткич Испаниянинг ёки БААнинг йиллик эмиссия ҳажмидан ҳам кўпроқдир.

БААнинг ОPЕCдан чиқиши гуруҳнинг таклиф ва нархларни тартибга солиш имкониятини заифлаштиради, шунингдек, бошқа аъзоларни ҳам ишлаб чиқаришни кучайтиришга ундаши мумкин.

Euronews хабарига кўра, БААнинг ОPЕCдан чиқиши мамлакатнинг АҚШдаги Трамп маъмурияти билан тобора яқинлашаётганидан дарак беради. Трамп маъмурияти энергетика сиёсатида қазилма ёқилғи қазиб олишни кенгайтиришга эътибор қаратган. Нархларни паст даражада ушлаб туриш учун эса Кўрфаз давлатларини кўпроқ нефть қазиб олишга фаол ундаб келган.

 

БАА нефть ва қайта тикланувчи энергия манбаларидан бирини танламаяпти, балки ҳар иккисини ҳам ривожлантиришга интилмоқда.

БАА 2023 йилда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича COP28 конференциясига мезбонлик қилди. Ушбу анжуман қарийб 200 мамлакатнинг сайёрани иситувчи қазилма ёқилғидан воз кечиш ҳақидаги тарихий келишуви билан якунланди.

Иқлим фаоллари музокараларга шубҳа билан қаради. Бунга миллий нефть компанияси бош директори Султон ал-Жобирнинг бир вақтнинг ўзида ҳам COP28 президенти сифатида фаолият юритиб, ҳам нефть қазиб олишни кенгайтириш режаларини назорат қилгани сабаб бўлди.

Араб Амирликларининг  “MASDAR” номли қайта тикланувчи энергия компанияси мамлакат ичида ҳам, хорижда ҳам тоза энергияга жадал сармоя киритиб келмоқда.

Компаниянинг қўшма акциядорлари сирасига Абу-Даби Миллий энергетика компанияси (TAQA), суверен инвестор “Мубадала” ҳамда Ал-Жобир бошчилигидаги Абу-Даби Миллий нефть компанияси (ADNOC) киради.

Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатига сармоя киритган ушбу компания Европадаги денгиз шамол энергетикаси соҳасининг йирик иштирокчиси ҳисобланади. Унинг портфелига Hywind Scotland (дунёдаги илк сузувчи денгиз шамол электр станцияси), Англиядаги Dogger Bank South ва Германиядаги (ҳозирда қурилаётган) Baltic Eagle денгиз шамол электр станциялари киради.

 

Қазиб олинадиган ёқилғига сармоя киритиш иқлим учун хавф туғдиради.

Халқаро миқёсдаги бир неча ваъдаларга қарамай, қазилма ёқилғилар ҳамон кучайиб бораётган иқлим инқирозининг асосий омили бўлиб қолмоқда ва бу йил глобал чиқиндилар ҳажми рекорд даражага етиши кутилмоқда.

Айрим тахминларга кўра, Париж келишуви доирасидаги 1,5°C даражалик исиш чегарасида қолиш 2028 йил бошларига келиб амалда имконсиз бўлиб қолиши мумкин.

Фан тўхтатиш кераклигини аллақачон айтган бўлса-да, энг йирик нефть қазиб олувчи айрим давлатлар дунё нефть ёқишда давом этишига ишонмоқда ва шунга мувофиқ ўз мавқеларини мустаҳкамлаб олмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Нефть нархи $100 дан ошди: Яқин Шарқдаги хавфлар кучаймоқда

Яқин Шарқда нефть таъминоти билан боғлиқ хавотирлар ва Форс кўрфази ҳамда Ҳурмуз бўғозида кемаларга ҳужумлар кучайиши халқаро нефть бозорига босим ўтказмоқда.

Жаҳон

08.10.2026, 11:35

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда

Қозоғистонда 1976–2025 йилларда ўртача йиллик ҳаво ҳарорати ҳар ўн йилда 0,4 даражага ошган. Бу глобал кўрсаткичдан қарийб икки баравар юқори.

Жаҳон

30.09.2026, 11:16

АҚШ ва Эрон музокаралари тўхтаб қолди: нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ ошди

АҚШ президенти Дональд Трамп Эроннинг тинчлик таклифини рад этганидан сўнг нефть нархи 1 фоиздан кўпроқ кўтарилди.

Жаҳон

28.09.2026, 09:09

Нефть нархининг ошиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади?

Экспортчи Қозоғистон учун юқори нархлар тушумларни оширади. Нефть импортига таянадиганлар эса ортиқча харажатлар ва ёқилғи нархларининг кўтарилишига дуч келиши мумкин.

Жаҳон

14.09.2026, 16:56

Непал БМТдан $20 млн компенсация талаб қилди

Музлик қулаши натижасида вайронага айланган Непал энди глобал исишга айбдор давлатларни ёрдамга чақирмоқда. Рўйхатда қайси давлатлар бор? 

Жаҳон

11.09.2026, 12:00

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг электротехника саноати вакиллари, тадбиркорлар ҳамда инвесторлар билан мулоқотида маълум қилинди. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?

Мамлакат ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида ҳарорат пасаяди, айрим жойларда ёмғир ёғади, шимолда эса қор кузатилиши мумкин.

Ўзбекистон

09.11.2026, 12:35

Лайка Спутник-2 аппаратидаги парвозга тайёрланмоқда. 1957 йил. Фото: Космонавтика музейи

Космосга юборилган илк ҳайвонлар

Инсоннинг космосга илк парвозларидан олдин ҳайвонлар вазнсизлик ва радиация шароитида синовдан ўтказилди. Уларнинг айримлари тирик қайтди, бошқалари эса тажрибалар қурбони бўлди.

Маданий

09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди

Йўловчиларнинг айримлари бошқа шахсларга тегишли телефонларни ҳам божхона назоратидан олиб ўтишга уринган. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади

Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида электротехника соҳасида фаолият юритаётган тадбиркор ва инвесторлар билан ҳам мулоқот ўтказади. 

Ўзбекистон

09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди

Мамлакат бўйлаб жамоат тартибини сақлашга 70 минг нафар хавфсизлик ходими жалб этилди.

Жаҳон

08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди

Биринчи қишки бўрондан кейин минглаб кўчирилган фаластинлик оилалар бошпанасиз қолди. Дастлабки зарар 3 миллион долларга баҳоланмоқда.

Жаҳон

08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди

Ўзбекистонлик оғир атлетикачи Хитойдаги мусобақада -110 килограмм вазн тоифасида мутлақ чемпион бўлди.

Спорт

08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?

Сунъий интеллект киберхавфсизлик соҳасидаги кучлар мувозанатини ҳужумчилар фойдасига ўзгартирмоқда. 

Фан-технология

07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди

Чилонзор тумани ИИБ ходимлари ALP нашриётидан 3 номдаги жами 5 274 дона китобни олиб кетган. Китоблар аввалроқ тегишли ташкилотда муҳокама қилинган, аммо бу ҳақда ноширга хабар берилмаган.

Маданий

07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →