20 та мусулмон мамлакат Исроилнинг Эронга тажовузини қоралаб, қўшма баёнот қабул қилди
Дунёдаги 20 та мусулмон мамлакат Исроилнинг Эронга тажовузини қоралаш тўғрисида Араб ва ислом давлатларининг қўшма баёноти қабул қилинди. Унда Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш ва музокаралар йўлига қайтиш зарурлиги тасдиқланди.
Сиёсат
18.06.2025, 12:37
Улашиш:

Қайд этилишича, Миср ташқи ишлар вазирининг ўз ҳамкасблари билан амалга оширган маслаҳатлашувлари натижасида 20 та мусулмон давлати: Миср, Иордания, БАА, Покистон, Баҳрайн, Бруней, Туркия, Чад, Гамбия, Жазоир, Комор ороллари, Жибути, Саудия Арабистони, Судан, Сомали, Ироқ, Уммон, Қатар, Қувайт, Ливия ва Мавритания ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот чиқариш орқали сионистик режимнинг Эрон ҳудудига ҳарбий тажовузини қораладилар.
Мусулмон мамлакатлар Исроилнинг 13 июнь тонгидан бошлаб Эронга қилган тажовузини қоралаб, уни БМТ низоми ва халқаро ҳуқуқнинг очиқ-ойдин бузилиши, деб таърифладилар.
Шунингдек, баёнотда иштирок этган мамлакатлар томонидан икки давлатнинг яхлитлигига ҳурмат билан ёндашиш ва ҳарбий ечимлардан тийилиш зарур эканлиги айтилди.
Араб ва ислом давлатлари Исроилнинг минтақавий барқарорликка таҳдид сифатида кескинликни кучайтиришидан огоҳлантириб, Исроилнинг Эронга қарши ҳужумларини зудлик билан тўхтатиш ҳамда ўт очишни тўхтатиш вазиятни тинчитиш жараёнини бошлашни талаб қилмоқда.
Минтақани ядровий қуроллардан холи этиш зарурлигини таъкидлаб, барча давлатларни Ядровий қуролларни тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (NPT)га қўшилишга чақирдилар.
Баёнотда қатнашган мамлакатлар Исроил Эроннинг ядровий иншоотларига қилинган ҳужумни қоралаб, уни 1949 йилги Женева конвенциясининг очиқ-ойдин бузилиши, деб баҳоладилар.
Мамлакатлар Эрон билан ядровий музокараларга қайтишни барқарор келишувга эришишнинг ягона йўли сифатида кўрсатдилар.
Шунингдек, баёнотда халқаро сувларда кемалар эркин ҳаракатланиши ҳамда денгизда сузиш хавфсизлигини таъминлаш зарурлигига ҳам урғу берилган.
Икки мамлакат ўртасидаги можаро дипломатия ва мулоқотни инқирозларга ягона ечим деб билиб, ҳозирги инқироз ҳарбий йўл билан ҳал қилинмаслиги таъкидланди.
Ушбу баёнот Миср ташаббуси билан ҳамда фаол дипломатик контактлар доирасида қабул қилинган бўлиб, мусулмон давлатларининг минтақада уруш кенгайишидан чуқур хавотирда эканликларини кўрсатади.
Маълумот учун, ҳозирги вақтга қадар мусулмон бўлмаган бир қанча давлатлар хусусан, Россия, Хитой, Шимолий Корея ва ҳали ҳеч бир давлат тан олмаган Афғоснитон Ислом Республикаси ҳукумат вазкиллари Эрон томонда эканлигини маълум қилишди.
Сиёсат
18.06.2025, 12:37
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида
Жаҳон
01.07.2025, 13:07

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда
Сиёсат
11.07.2025, 12:20

Сўз элчихонага: Бундай урушларнинг барчасига АҚШ ва Исроил айбдор
Сиёсат
25.06.2025, 13:18

Эрон ядро дастурини ҳимоя қила олдими?
Жаҳон
25.06.2025, 11:07

Эрондаги 60 га яқин ўзбекистонлик ватанига қайтарилди
Сиёсат
21.06.2025, 15:57

Исроил эрта тонгда Эроннинг Қум шаҳрига ҳужум қилди
Жаҳон
21.06.2025, 10:59
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
сўнгги янгиликлар

Суд Абдурахмон Ташановга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни рад этди
Ўзбекистон
12.03.2026, 16:56

“Crocus City Hall” теракти: суд 15 нафар айбланувчини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди
Жаҳон
12.03.2026, 15:15

Тошкентда янги ер ости йўлининг девори ўпирилиб тушди
Ўзбекистон
12.03.2026, 14:48

Исроилга қилинган ракета зарбаси оқибатида ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жаҳон
12.03.2026, 12:31

Корея ва Япония хавотирда: АҚШ мудофаа тизимларини Яқин Шарққа кўчирмоқда
Жаҳон
12.03.2026, 11:38

«Қўқонлик табиб» Иқбол Солиев Озарбайжонда ҳибсга олинди
Ўзбекистон
12.03.2026, 10:46

Можтабо Хоманаий ким?
Жаҳон
12.03.2026, 09:50

Ўзбекистонда 1 ГВт қувватли узлуксиз “яшил” энергия лойиҳаси режалаштирилмоқда
Иқтисодиёт
12.03.2026, 08:35

Эрон билан урушда АҚШ кутилмаган қийинчиликка дуч келмоқда - Bloomberg
Жаҳон
11.03.2026, 16:58

8,5 миллиард “ёшли” янги “Медуза галактикаси” аниқланди
Фан-технология
11.03.2026, 15:05

АҚШда “Anthropic” хавфли деб топилди
Жаҳон
11.03.2026, 14:17

"Фукусима-1" талофатига 15 йил бўлди
Жаҳон
11.03.2026, 11:48
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01
