Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 14:25

Афғонистон Толибоннинг аёллар ва қизларга қарши ўта оғир фармонлари туфайли ҳар йили 1 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрмоқда - Рина Амири

Америка Қўшма Штатларининг Афғонистон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Рина Амири "Х" саҳифасида Афғонистонда қизларнинг таълим олиши ва аёлларнинг иш билан таъминланишини тақиқлаш мамлакатдаги барча афғонларга зарар етказишини ва бу зарарни камайтириш учун аёллар ва қизларга нисбатан сиёсатни ўзгартириш кераклигини ёзди.

Жаҳон

11.03.2024, 13:39

Улашиш:

Афғонистон Толибоннинг аёллар ва қизларга қарши ўта оғир фармонлари туфайли ҳар йили 1 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрмоқда  -  Рина Амири

“Афғонистон Толибоннинг аёллар ва қизларга қарши ўта оғир фармонлари туфайли ҳар йили 1 миллиард доллардан кўпроқ зарар кўрмоқда. Фармонлар афғон аёллари ва қизларининг таълим олиши ва иш билан таъминланишини тақиқлайди, барча афғонларга зарар етказади. Афғонистонни ёрдамга қарамлик ва қашшоқликдан чиқариш учун бу сиёсатни бекор қилиш керак”, деди у Х тармоғидаги постида.

"Бизга ишлаш ҳуқуқи берилиши керак ва биз ҳукуматдан барча аёлларга таълим олиш ва ишлаш ҳуқуқини беришни талаб қиламиз. Қачонгача уйда ўтирамиз? Менга ўхшаган кўплаб аёллар ўз оилаларининг ягона боқувчиси, шунинг учун биз ишлашимиз керак”, - деди ишсиз аёл ТОЛОнеwс телеканалига берган интервюсида Фаузия.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Хотин-қизлар департаменти баёнотида айтилишича, аёлларни қарор қабул қилишдан четлаштириш Афғонистонни инқироздан чиқиш имкониятларидан маҳрум қилади.

“Ҳукумат ва халқаро ҳамжамиятдан бошқа соҳалардаги аёлларга ёрдам беришларини сўрайман, чунки аёллар жамиятнинг энг катта қисмини ташкил қилади ва агар улар учун яхши иш имкониятлари яратилса, улар катта салоҳиятга эга бўлади”, деди Шабнам исмли талаба қиз.

Ислом Амирлиги аёллар учун савдо соҳасида яхши имкониятлар яратилганини ва уларнинг Афғонистондаги ютуқларини қўллаб-қувватлашини билдириб келади, аммо амалдаги вазият умуман бошқача.

Ислом Амирлиги матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг айтишича, АҚШдаги музлатилган афғон маблағлари мамлакатдаги аёллар ва эркаклар ҳаётига бевосита таъсир қилади, шунинг учун АҚШ бу борадаги масъулиятини тушуниши керак.

"Агар Америка афғон халқидан шунчалик хавотирда бўлса, биринчи навбатда музлатилган афғон маблағларини қўйиб юбориши керак. Америкада музлатиб қўйилган тахминан 9,1 миллиард доллар афғон халқининг ҳаётига бевосита салбий таъсир қилади; бу бизнинг опа-сингилларимизга ҳам, эркакларимизга ҳам таъсир қилади. Улар Афғонистон олдидаги масъулиятини тушуниши керак”, деди у.

Аввалроқ Қўшма Штатлар махсус вакиллари бутун дунё мамлакатларини Афғонистондаги аёллар ва қизларни қўллаб-қувватлашни давом эттиришга чақирган эди.

мавзуга оид янгиликлар

Тошкентда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка 5 сутка қамоқ жазоси тайинланди

2026 йил 7 апрель куни Тошкентнинг Яшнобод туманида аёлга нисбатан шаҳвоний шилқимлик қилган 26 ёшли эркакқа маъмурий жавобгарлик қўлланилди.

Ўзбекистон

14.04.2026, 12:13

20 йиллик меҳнат стажига эга аёллар учун пенсия ёшини бир йилга қисқартириш таклиф этилмоқда

“Давлат пенсия таъминотида замонавий хизматлар” лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди. Муҳокама 26 февралгача давом этади. 

Иқтисодиёт

13.02.2026, 11:57

Ўзбекистонда 2026–2027 йилларда 2,8 минг аёл тадбиркорликка ўргатилади

Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури ишга туширилмоқда. Минглаб аёллар ккасбга ўқитилади, молиялаштириш имкониятига эга бўлади ва ўз лойиҳаларини амалга оширишда кўмак олади.

Ўзбекистон

04.12.2025, 10:44

«Судда жабрланувчи эмас, айбдорга ўхшайман» — ИИБ ходими калтаклаган мактаб директори Саида Мирзиёевага видеомурожаат йўллади

Фарғона вилояти Фурқат туманида ички ишлар бўлими ходимлари томонидан таҳқирланган ва калтакланган мактаб директори Гулираъно Қосимова 7 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида залдан чиқариб юборилди. У суд жараёнининг холис ва адолатли ўтмаётганидан норози эканини билдириб, президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевадан ёрдам сўради.

Ўзбекистон

11.11.2025, 10:24

Ангренда қайнонаси ва эрини ўлдирган аёл 12 йилга қамалди

Ангрен шаҳрида содир бўлган шафқатсиз жиноят юзасидан суд ҳукми эълон қилинди. Маълумотларга кўра, бир аёл ўз қайнонаси ва эрини ўлдиргани учун жавобгарликка тортилди. Суд қарорига кўра, у 12 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ўзбекистон

30.10.2025, 14:21

Толибон ҳукумати аралаш яккакурашларни (ММА) тақиқлаганини эълон қилди.

Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлигининг ахлоқ полицияси томонидан тайёрланган буйруққа кўра, аралаш жанг санъати шариат нуқтаи назаридан муаммоли ва Ислом дини таълимотига тўғри келмайдиган деб топилди.

Жаҳон

30.08.2024, 18:01

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит бюро тизими ишдан чиқди: онлайн кредит бериш вақтинча тўхтади

Ўзбекистонда кредит бюро тизимидаги носозлик сабаб банклар онлайн кредит беролмаяпти. АСОКИ тизими янгиланиши кечикмоқда.

Иқтисодиёт

22.04.2026, 14:54

"Яҳудийлар ва ҳайвонлар кириши мумкин эмас" – Меҳмонхона эшигига осилган ёзув муҳокамада

Қирғизистондаги меҳмонхоналардан бирида «яҳудийлар ва ҳайвонларга кириш тақиқланади» деган мазмундаги ёзув пайдо бўлди.

Жаҳон

22.04.2026, 12:19

Европага элтувчи йўллар “қабристон”га айланмоқда

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йили миграция йўлларида 8 000 га яқин одам ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган.

Жаҳон

22.04.2026, 11:38

Гаутам Адани Осиёнинг энг бой одамига айланди

Ҳиндистонлик миллиардер Гаутам Адани Мукеш Амбанини ортда қолдириб, Осиёнинг энг бой инсонига айланди. Bloomberg маълумотларига кўра, бойликлар динамикаси ўзгарган.

Иқтисодиёт

22.04.2026, 11:22

Яқин Шарқда “уруш ичидаги уруш”: прокси кучлар можарони кучайтирмоқда

Яқин Шарқдаги можаро мураккаблашиб, прокси урушлар авж олмоқда. Эрон қўллаб-қувватлаётган гуруҳлар ва Кўрфаз давлатлари ўртасидаги зиддият кучаймоқда.

Жаҳон

22.04.2026, 09:29

Хорижий урушда қатнашган ўзбекистонлик эркакка ҳукм ўқилди

Самарқандда Россия армияси сафида хизмат қилиб, Украинага қарши урушда қатнашган 26 ёшли фуқарога нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Ўзбекистон

22.04.2026, 09:18

Амударё 65% гача қисқаради: Марказий Осиёда сув танқислиги кескин ошмоқда

2026 йил ёзига Марказий Осиё ўтган йилларга нисбатан анча кам сув захиралари билан кириб келмоқда. Жорий йил минтақа учун сув танқислиги борасида қанчалик ҳал қилувчи даврга айланади? Ушбу мақола шу ҳақда.

Жаҳон

21.04.2026, 16:58

Соат трендда: Ишметовнинг “27 минг евролик соати” ҳақидаги миш-мишлар ростми?

Марказий банк раиси Тимур Ишметовга тегишли соат ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотлар рад этилди. 

Ўзбекистон

21.04.2026, 15:09

Сурхондарёдаги ҳибсхоналарда жиҳозлар етишмайди — Омбудсман

Сурхондарё вилоятидаги бир қатор ҳибсхоналар ва ёпиқ муассасаларда ўтказилган мониторинг давомида жиҳозлар етишмаслиги ва ювинишхонаси йўқлиги аниқланди.

Ўзбекистон

21.04.2026, 12:58

Бешинчи иш куни самарадорликни пасайтиради — тадқиқот

Янги тадқиқотларга кўра, анъанавий 5 кунлик иш ҳафтасининг сўнгги куни — жума — кўп ҳолларда самарасиз ўтади.

Маданий

21.04.2026, 12:29

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди

“Amnesty international” халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотининг йиллик ҳисоботи эълон қилинди.

Жаҳон

21.04.2026, 11:26

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?

Кўплаб хорижда яшовчи ўзбекистонликлар иккинчи фуқаролик масаласига дуч келади. Аммо Ўзбекистон қонунчилиги бу борада аниқ позицияга эга.

Ўзбекистон

21.04.2026, 10:35

Трамп: Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёрман

АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон раҳбарияти билан учрашишга тайёр эканини маълум қилди. Шу билан бирга, у Теҳроннинг ядровий дастурдан воз кечиши учрашувнинг асосий шарти эканини таъкидлади.

Жаҳон

21.04.2026, 09:55

Японияда кучли зилзила: цунами хавфи эълон қилинди

20 апрель куни Япониянинг шимоли-шарқий соҳиллари яқинида 7,5 магнитудали кучли зилзила содир бўлди.

Жаҳон

21.04.2026, 08:15

Саида Мирзиёева Самарқанддаги халқаро форумда Президент мурожаатини ўқиб эшиттирди

20 апрель куни Самарқанд шаҳрида “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусида халқаро форум ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон

20.04.2026, 17:19

Солиқдан бўйин товлаш учун 7 йилгача қамоқ жазоси жорий этилди

Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш учун жавобгарлик чоралари сезиларли даражада кучайтирилди. 

Иқтисодиёт

20.04.2026, 16:56

Ўзбекистонда лазер қурилмалари учун янги жарималар жорий этилди

Ўзбекистонда портатив лазер нурлантиргичларини ноқонуний муомала қилишга қарши янги маъмурий жавобгарлик чоралари жорий этилди. 

Иқтисодиёт

20.04.2026, 16:17

Кўмир нархи ошмади: тахминлар хато бўлиб чиқди

Таҳлилларга кўра, кўмир асосидаги ишлаб чиқариш март ойида глобал миқёсда ўзгармаган. Аксинча, Хитойдан бошқа минтақаларда 3,5 фоизга камайган. Хитойда эса табиий газ ўрнига кўмирга ўтиш ҳисобига 2 фоиз ўсиш кузатилган.

Жаҳон

20.04.2026, 14:18

82 нафар зиёратчи Истанбул аэропортида қийин вазиятда қолиб кетди

Ўзбекистонлик зиёратчилар транзит ҳудудида муаммога дуч келди. Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, улар Саудия Арабистонидан қайтишда қийин вазиятга тушиб қолган.

Ўзбекистон

20.04.2026, 13:54

АҚШда армия ветерани ўз фарзандларини отиб ўлдирди

Полиция ва Reuters маълумотига кўра, қурбонларнинг етти нафари қотилнинг ўз фарзандлари, яна бири эса қўшни оиланинг боласи бўлган.

Жаҳон

20.04.2026, 11:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →