updated: 23.05.2026, 11:30

Амударё 65% гача қисқаради: Марказий Осиёда сув танқислиги кескин ошмоқда

2026 йил ёзига Марказий Осиё ўтган йилларга нисбатан анча кам сув захиралари билан кириб келмоқда. Жорий йил минтақа учун сув танқислиги борасида қанчалик ҳал қилувчи даврга айланади? Ушбу мақола шу ҳақда.

Жаҳон

21.04.2026, 16:58

Улашиш:

Амударё 65% гача қисқаради: Марказий Осиёда сув танқислиги кескин ошмоқда

Прогнозларга кўра, 2026 йилнинг ёзи сув танқислиги борасида Марказий Осиё учун ўта муҳим давр бўлиб, Минтақа вегетация мавсумига ўзининг асосий дарё ҳавзалари – Амударё ва Сирдарёда ўтган йилларга нисбатан анча кам сув билан қадам қўймоқда.

 

Қозоғистон

Қозоғистоннинг жанубий вилоятлари – Қизилўрда, Туркистон ва Жамбил – аллақачон сув танқислиги босқичига кирган. Ҳисоб-китобларга кўра, суғориш учун сув тақчиллиги 1 миллиард куб метрга етиши мумкин.

Сирдарё ҳавзасидаги сув оқими меъёрдан 3,2 миллиард куб метрга камайиши кутиляпти. Вегетация даврига қадар эса умумий сув ҳажми тахминан бор-йўғи 1–2 миллиард куб метрни ташкил этади, бу эса эҳтиёждан анча пастдир. 

Минтақадаги асосий сув сақлаш иншооти бўлган Шардара сув омбори ҳозирда ўзининг лойиҳавий имкониятининг сал кам ярмигагина тўлган.

 

Ўзбекистон

Аҳоли зичлиги ва йирик қишлоқ хўжалиги сектори туфайли Ўзбекистон янада мураккаб вазиятга дуч келмоқда.

Прогнозларга кўра, жорий йилда Амударё оқими меъёрдан 65 фоизигача камаяди.

Тошкент каналларни реконструкция қилишга сармояларни тезлаштирмоқда, чунки етказиш пайтидаги сув йўқотишлари 40 фоизгача бўлади.

Бундай шароитда дарё юқори ва қуйи оқимидаги давлатлар ўртасида зиддиятлар янада кескинлашиши мумкин.

 

Қирғизистон

Қирғизистон энергетика хавфсизлиги ва қуйи оқимдаги қўшнилари олдидаги мажбуриятлари ўртасида қийин танловга дуч келмоқда.

Тўқтағул сув омборида сув тўпланиш даражасининг пастлиги гидроэнергия ишлаб чиқаришни чеклаб, қишда энергия тақчиллигига ва ёзда — айнан Қозоғистон ва Ўзбекистонга суғориш учун сув зарур бўлган пайтда — сув чиқариш ҳажмининг камайишига сабаб бўлмоқда.

 

Тожикистон

Тожикистон ҳам Амударё ҳавзасида жиддий қийинчиликка дуч келмоқда. Сув омборидаги сув сатҳи аввалги меъёрлардан бир неча метр паст бўлгани сабабли, Норак гидроэлектр станцияси қатъий тежамкорлик тамойиллари асосида ишламоқда.

Душанбе учун Роғун лойиҳасини амалга ошириш устувор вазифага айланяпти, бу эса қуйи оқимдаги давлатларда ҳақли хавотир уйғотади.

 

Туркманистон

Туркманистон 2026 йилда кескин сув танқислиги билан тўқнаш келади. Ахал ва Мари вилоятларида яйловларнинг деградацияси ва суғоришнинг чекланганлиги чорва моллари сонини ва ғалла ҳосилдорлигини камайтиради.

 

Қўштепа канали – беқарорлаштирувчи омил

Afg'onistondagi Qo'shtepa kanali qurilishi USAID tomonidan  moliyalashtirilgan – OAV

2026 йилнинг ёзига келиб, Қўштепа каналининг Амударё ҳавзасига таъсири яққол сезила бошлайди. Бетартиб сув олиниши қуйи оқимни 15–25 фоизга камайтириши мумкин.

Афғонистоннинг сув тақсимоти бўйича минтақавий келишувларда иштирок этмаслиги амалдаги механизмлар билан ҳал этиб бўлмайдиган ҳуқуқий бўшлиқни юзага келтирмоқда.

Натижада Марказий Осиё асосан реактив бўлган ҳамда совет даври нормаларига асосланган анъанавий сув бошқарув тизимлари энди самара бермайдиган даврга яқинлашмоқда.

Шу боис ягона сув-энергетика стратегиясини яратиш ҳаётий заруратдир.

 

Орол инқирози

Orol dengizi - dunyodagi eng sho'r ko'llardan biri

2025 йилда Оролбўйи минтақасига 975 миллион куб метр сув келиши прогноз қилинган бўлса-да, Қоратерен гидропостида ўлчанган ҳақиқий сув оқими атиги 589 миллион куб метрни ташкил этди, бу кутилганидан 386 миллион куб метрга камдир.

Қисман тикланишга эришаётгани тез-тез эътироф этиладиган Шимолий (Кичик) Орол денгизи жиддий синовга учраяпти. Кўкорол тўғонига қарамай, ёз чилласида Сирдарёдан келаётган сув оқимининг 50 м³/с дан ҳам пасайиб кетиши кучли буғланиш ўрнини қоплай олмаяпти.

Айрим мутахассислар фикрича, август ойига бориб сув сатҳи 50-70 см га пасаяди. Бу эса қирғоқ чизиғининг чекиниши ва шўрланишнинг кучайишига олиб келиб, Саришиғаноқ қўлтиғидаги балиқчилик хўжалигига хавф туғдиради.

2026 йилнинг ёзи ноодатий иссиқликда кечади, бу эса қуриган денгиз тубидан туз бўронлари кўтарилиш эҳтимолини оширади.

Заҳарли тузлар ва пестицид қолдиқларини юзлаб километрга ёйишга қодир 10-12 та йирик чанг-тўзон ҳодисаси юз бериши хавфи мавжуд. Бу нафақат Қорақалпоғистон, балки Хоразм ва ҳатто Тян-Шан тоғ этакларига ҳам таъсир этади.

 

Оролбўйи – соғлиқ учун хавфли минтақа

The Disappearing Aral Sea | British Sea Fishing

Оролбўйи минтақасида кўз ва нафас йўллари касалликлари, шунингдек, камқонлик ва саратон каби хасталиклар кўпайиб бормоқда.

20 асрнинг 60 йилларидан бери юрак ишемик касаллиги 18 баробар, пневмония 19 баробар, сурункали бронхит эса 30 баробар ортган.

Ичимлик суви сифатининг ёмонлиги Қорақалпоғистоннинг қишлоқ ҳудудларида буйрак-тош касаллигининг 4,2 баробар кўпайишига олиб келди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, болалардаги респиратор касалликларнинг 46,4 фоизи ва катталардаги хасталикларнинг 38,9 фоизи чанг бўронлари натижасида ҳавонинг сульфатлар билан ифлосланишига боғлиқдир.

Орол денгизининг қуриган тубини ўрмонзорга айлантириш оқибатларни юмшатишга қаратилган асосий чора бўлиб, 2026 йил ўрталарига бориб Қозоғистон ва Ўзбекистонда экилган саксовул ва бошқа шўрга чидамли ўсимликлар 1,7–2 миллион гектар майдонни эгаллаши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Қозоғистон Экология ва табиий ресурслар вазирлиги денгиз тубида йиллик қуввати 1,5 миллион туп кўчатга тенг бўлган ўрмон хўжалиги питомнигини барпо этмоқда.

Бу “яшил қалқонлар” қум ва туз кўчишининг олдини олишга ёрдам беради, бироқ уларнинг омон қолиши ерости сувлари сатҳига боғлиқ, бу сатҳ эса пасайиб бормоқда.

 

Сув дипломатияси

Central Asia needs regional and international cooperation to bolster water  security - Atlantic Council

2025–2026 йиллар прагматик минтақавий ҳамкорликка ўтиш билан ҳам аҳамиятли. Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон сув-энергетика алмашинуви тўғрисида келишувлар имзолади. Унга кўра, вегетация даврида сув оқизиш ҳажмини ошириш эвазига электр энергияси етказиб берилади.

Параллел равишда автоматлаштирилган мониторинг тизимларини жорий этиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Қозоғистон ва Ўзбекистон шаффофликни ошириш ҳамда сув тақсимоти юзасидан келиб чиқадиган низоларни камайтириш мақсадида Сирдарё бўйлаб рақамли ҳисоблаш шохобчаларини ўрнатишни бошлади.

Навбатдаги муҳим тадбир — 22–24 апрель кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Минтақавий экологик саммит (RES).

Унинг кун тартибига Орол денгизи ҳавзаси бўйича қўшма дастурлар, Оролни қутқариш халқаро жамғармасини ислоҳ қилиш, трансчегаравий сув ресурсларини барқарор бошқариш ва сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимларини жорий этиш каби масалалар киритилган.

Бундан ташқари, Қосим-Жомарт Тоқаевнинг БМТ доирасида Халқаро сув ташкилотини тузиш бўйича таклифида ҳам ижобий силжишлар кутилмоқда.

Халқаро можаролар ва геосиёсат бўйича мутахассис Тимур Серикулининг фикрича, 2026 йил ёзи Марказий Осиё учун бурилиш нуқтасига айланиши мумкин. Қурғоқчилик циклларининг инфратузилма ва институционал камчиликлар билан бир пайтда кесишиши сувни минтақанинг асосий хавф омилига айлантирмоқда.

Асосий устувор йўналишлар сирасига қуйидагилар киради:

-      шаффоф тақсимот механизмлари;

-      рақамли мониторинг;

-      инфратузилмани модернизация қилиш;

-      узоқ муддатли экологик ва сув-энергетика стратегияларини ўзаро уйғунлаштириш.

Агарда бундай чоралар кўрилмаса, сув нафақат танқис бўлиб қолиши, балки минтақада кенг кўламли беқарорлик манбасига ҳам айланиши мумкин.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?

OPEC+ мамлакатлари октябрь ойида нефть қазиб олишни кунига 2,04 миллион баррелга оширди. Бу кўрсаткич Эронга қарши АҚШ ва Исроил уруши бошланишидан олдинги даражага яқинлашди.

Иқтисодиёт

13.11.2026, 09:04

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga beriladi.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →