Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда
Бугун буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун. Асрлар давомида қўлёзма ва китобларда сақланган унинг бой адабий мероси бугун нафақат нашрлар, балки интернет платформалари орқали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Маданий
09.02.2026, 10:32
Улашиш:

Алишер Навоий муаллифлик корпуси ишга туширилди
Шу пайтгача кўплаб адабий мерослар, хусусан, Алишер Навоий асарлари электронлаштирилган. Яъни, мобил иловалар ва веб-сайтларда улар PDF шаклида тақдим этилган. Аммо бу ҳолатни тўлиқ рақамлаштириш деб бўлмайди. Чунки бундай форматлар илмий изоҳ, кенг қамровли қидирув, таҳлил ва интерактивлик каби имкониятларга эга эмас.
Мазкур бўшлиқни тўлдириш мақсадида Алишер Навоий муаллифлик корпуси — alishernavoicorpus.uz яратилди ва у доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда.
Муаллифлик корпуси нима?
Муаллифлик корпуси — муайян бир муаллиф қаламига мансуб матнлар жамланмасидан иборат электрон база ҳисобланади.
Муаллифлик корпуси базасида:
- муайян бир муаллифнинг асарлари жамланади;
- матнлар қайта ишланади ва таҳрирланади;
- лингвистик теглаш амалга оширилади (масалан, ғазалда учраган тушунарсиз сўз устига босилганда, унинг маъноси чиқиб келади).
Муаллифлик корпуси кенг имкониятли қидирув тизимига эга бўлиб, муаллиф ижод қилган барча тур ва жанрдаги асарларни қамраб олади ҳамда муаллиф ва унинг ижодига оид манбаларни қулай ва тезкор тарзда олиш имконини беради.
Умумий 8 та рукндан иборат Алишер Навоий корпусидан мутафаккир ижоди доирасида илмий тадқиқотлар олиб боришда, таълим жараёнида кенг фойдаланиш мумкин. Айниқса, шоир ижодига қизиқувчилар учун қулай ўқиш ва чуқур англаш имкониятини яратади.
Navoiyshunoslik.uz электрон платформаси яратилди
Фанлар академиясининг маълум қилишича, Алишер Навоий асарларида мужассам бўлган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунидаги ўрнини белгилаш, шоирнинг бой адабий-илмий меросини халқаро миқёсда чуқур тадқиқ этиш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида navoiyshunoslik.uz электрон платформаси ишга туширилган.
Платформада Навоий ижодини ўрганаётган хорижий адабиётшунос олимлар фаолияти, турли мамлакатлардаги илмий-ижодий марказлар билан ҳамкорлик натижалари, шоир асарларининг тадқиқотлари, таржималари, бадиий ҳамда илмий ишлари жамланиб, илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинади.
navoiyshunoslik.uz — Навоий меросига оид матн, тасвир, аудио, видео ва анимацион материалларни ўзида жамлаган, яхлит ва замонавий илмий платформа ҳисобланади.
Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров
Маданий
09.02.2026, 10:32
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳаси рақамлаштирилади
Ўзбекистон
22.01.2026, 16:11

Фавқулодда вазиятлар соҳаси рақамлаштирилади
Фан-технология
22.10.2025, 12:05
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин
Маданий
08.03.2026, 07:37

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.
Иқтисодиёт
07.03.2026, 14:42
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
