Бердимуҳамедовларнинг сурати туширилган газеталарни ўқишдан бошқа мақсадда фойдаланиш тақиқланди
Туркманистонда мамлакат президенти ҳамда унинг оила аъзолари тасвирланган газета-журналларни турли мақсадларда ишлатиб, уларни ифлослантирмаслик ҳақида давлат амалдорларидан ёзма мажбуриятнома олинмоқда. Бу ҳақда шундай ҳужжатга имзо чеккан бир қанча давлат мулозимларига таяниб, "Озодлик радиоси"нинг туркман хизмати хабар берди.
Жаҳон
30.01.2025, 14:05
Улашиш:

Berdimuhamedovlarning surati tushirilgan gazetalarni oʻqishdan boshqa maqsadlarda foydalanish taqiqlandi
Унда айтилишича, Бердимуҳамедовлар тасвири туширилган газеталардан ҳожатхона қоғози сифатида фойдаланиш, олов ёқишда ишлатиш ҳамда нарсаларни ўрашда қўллаш тақиқланган. Бунинг учун эса давлат ходимларидан мажбурий тарзда "ҳукмрон oilaning фотосурати тасвирланган газета ва журнал саҳифаларини эҳтиёт қилиш” тўғрисида ёзма ваъдалар олинмоқда.
Шундоқ ҳам Туркманистонда қаттиқ назорат қилиниб, цензура остида юритиладиган газеталар орқали кам янгиликларни ўқиш мумкин. Давлат хизматчилари ва талабаларнинг ҳукумат қўл остида чоп этиладиган газеталарга мажбурий тарзда обуна қилиниши эса матбуотнинг эркин эмаслигидан дарак беради.
Ғарбий Болқон вилоятида "Озодлик радиоси"нинг туркман хизмати билан боғланган давлат хизматчисига кўра, унинг шаҳридаги расмийларга шу йилнинг бошидан бери президент сурати туширилган газеталарни ифлослантирмаслик доимий равишда айтиб келинган.
Бунинг устидан назорат қилиш учун расмийлар газеталарнинг ҳар бир саҳифасида QR кодлари чоп этишни режалаштирмоқда. Бошқа давлат хизматчисининг сўзларига кўра, бу уларга кирланган саҳифаларни кузатишга имкон беради.
"Биз энди ҳатто болаларнинг уйда газеталарга тегишидан қўрқамиз. Агар кичкина бола президентнинг фотосуратини йиртса ёки бузса, биз иш жойимиздан айрилишимиз мумкин", дейди у.
Кўпчиликка маълумки, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти томонидан Туркманистонда матбуот эркинлиги доимий равишда паст баҳоланиб келинган. Ташкилотга кўра, журналистикаси фақат давлат тизимини мақташдан иборат бўлган Туркманистонда мустақил оммавий ахборот воситалари мавжуд эмас.
"Ҳукуматдан норози бўлганлар тўхтовсиз равишда таъқиб қилиниб, калтакланилмоқда, қийноққа солинмоқда, қамоққа олиниш ва ҳатто ўлдириш билан қўрқитилмоқда. Бундан одамларнинг кўпчилиги чет элга чиқиб кетган", дейилади хабарда.
Жаҳон
30.01.2025, 14:05
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Туркманистонда иш ҳақи ва нафақаларни оширмаслик таклиф қилинди
Жаҳон
24.09.2025, 16:00

Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди
Сиёсат
04.08.2025, 15:43

Хитой Марказий Осиёнинг абадий қўшнисига айланди
Сиёсат
18.06.2025, 17:48

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?
Сиёсат
04.02.2025, 14:04

Дунёга ёйилмоқчи бўлган туркман газини ким чекламоқда?
Жаҳон
07.12.2024, 13:52

Россия ва Туркманистон алоқаларининг ривожланишида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўрни катта — Путин
Жаҳон
12.10.2024, 10:55
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
