Туркманистонда иш ҳақи ва нафақаларни оширмаслик таклиф қилинди
Туркманистонда йиллар давомида иш ҳақи, пенсия, давлат тўловлари ва стипендиялар йиллар давомида оширилиб, мамлакат аҳолининг ижтимоий-маиший шароити юқори даражага етганлиги боис уларни оширмаслик таклиф қилинди. Бу таклифни Туркманистон Халқ Маслаҳати кенгаши оқсоқолларининг аъзоси Ёзмурод Отамуродов берган.
Жаҳон
24.09.2025, 16:00
Улашиш:

Foto: Videodan kadr
У Халқ Маслаҳати мажлисида, халқ ҳокимиятининг олий органи раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов иштирокидаги тадбирда чиқиш қилган.
Отамуродовнинг сўзларига кўра, ҳукумат саъй-ҳаракатлари туфайли кўп йиллардан бери иш ҳақи, пенсия, давлат тўловлари ва талаба стипендиялари мунтазам равишда ошириб келинмоқда. У халқнинг “тинч, фаровон ва бахтли ҳаёт кечираётгани”, аҳолининг ижтимоий-маиший шароити эса юқори даражага етганини таъкидлаган.
Оқсоқол бундай имтиёзлар дунёда бошқа ҳеч бир мамлакатда мавжуд эмаслигини, бугун эса ҳар бир оила зарур бўлган нарсани олишга имконияти етишини айтиб, шунинг учун маош ва тўловларни оширишни тўхтатиш лозимлигини билдирган. У Бердимуҳамедовдан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашни сўраган.
Отамуродовнинг фикрича, оширишдан тежаб қолинган маблағларни “мамлакатни янада ривожлантириш” ҳамда “бошқа муҳим йўналишларга” йўналтириш мумкин.
“Туркманистонда ўн йилдан ортиқ вақт давомида давлат раҳбарининг фармонлари асосида ҳар йили иш ҳақи, пенсия, давлат тўловлари ва стипендиялар ўртача 10 фоизга ошириб келинмоқда. Ҳозирда энг кам иш ҳақи 1410 манатни (тахминан 400 доллар), пенсия эса 550 манатни (тахминан 155 доллар) ташкил этади”, – дейилади хабарда.
Turkmen news хабарига кўра, оқсоқолнинг бу таклифи туркман ижтимоий тармоқларида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган. Ҳатто Turkmenportal нашри бу хабар остидаги изоҳларни ёпиб қўйишга мажбур бўлган.
Фойдаланувчилар инфляция одатда индексация қилинадиган 10 фоиздан анча юқори эканини таъкидлаган: масалан, гўшт нархи ярим йил ичида икки баравар ошиб, 100 манатга (5 доллар) етган. Талабалар формаси эса оилаларга тахминан 12 минг манатга (600 доллар) тушмоқда ва ота-оналар фарзандларининг ўқишини тўлаш учун кредит олишга мажбур бўлмоқда.
Жаҳон
24.09.2025, 16:00
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди
Сиёсат
04.08.2025, 15:43

Хитой Марказий Осиёнинг абадий қўшнисига айланди
Сиёсат
18.06.2025, 17:48

Марказий Осиёда кучлар кураши: қайси давлатларда хорижий ҳарбий базалар бор?
Сиёсат
04.02.2025, 14:04

Бердимуҳамедовларнинг сурати туширилган газеталарни ўқишдан бошқа мақсадда фойдаланиш тақиқланди
Жаҳон
30.01.2025, 14:05

Дунёга ёйилмоқчи бўлган туркман газини ким чекламоқда?
Жаҳон
07.12.2024, 13:52

Россия ва Туркманистон алоқаларининг ривожланишида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўрни катта — Путин
Жаҳон
12.10.2024, 10:55
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича этика қоидалари тасдиқланди
Фан-технология
16.03.2026, 10:43

“Нормандияда бир йил” – Девид Хокнининг 70 метрлик асари тақдим этилди
Маданий
16.03.2026, 07:48

Хитой фалаж беморлар учун мия имплантларини сотувга чиқармоқда
Жаҳон
15.03.2026, 09:52

АҚШ Эрон раҳбарлари ҳақидаги маълумот учун мукофот эълон қилди
Жаҳон
14.03.2026, 15:11

Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46

Урушнинг бадалини ким тўлайди?
Жаҳон
14.03.2026, 12:26

Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
Жаҳон
14.03.2026, 09:45

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Алимент тўловчиларга енгиллик бўлиши мумкин
Ўзбекистон
13.03.2026, 15:02

Тошкент вилоятидаги ёпиқ муассасаларда мониторинг ўтказилди
Ўзбекистон
13.03.2026, 14:47

“Уруш вазири ишдан бўшатилиши керак” — АҚШ сенатори
Жаҳон
13.03.2026, 12:20

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01
машҳур янгиликлар

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди
Маданий
21.02.2026, 11:01

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09

Тошкент ва Наманган осмонида номаълум ёрқин жисм кузатилди
Фан-технология
20.02.2026, 12:06
